2 4
Асосий воситалар ҳисоби
Асосий воситалар кирими. Асосий
воситаларга эскириш ҳисоблаш.
Уларни таъмирлаш ва ҳисобдан
чиқариш.
2 5
Пул маблағлари ҳисоби
Нақд пуллик операциялар. Пул
ҳужжатлари. Касса китоби. Касса
операциялари.
2 6
Ишлаб чиқариш захиралари
ҳисоби
Материаллар кирими. Материаллар
сарфи. Материалларни баҳолаш
усуллари.
2 7
Меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби
Иш ҳақи ҳисоблаш. Ушланмалар ва
ажратмалар ҳисоби.
2 8
Ишлаб
чиқариш
харажатларини ҳисобга олиш
ва
маҳсулот
таннархини
калькуляция қилиш
Асосий
ишлаб
чиқариш
харажатлари. Давр харажатлари.
Маҳсулот таннархи.
2 9
Тайёр
маҳсулотлар
ва
уларнинг сотилишини ҳисобга
олиш
Тайёр маҳсулот таркиби. Улар
ҳисобини юритиш.
2 10
Сарфлар,
даромадлар
ва
якуний молиявий натижалар
ҳисоби
Корхона сарфлари ва даромадлари.
Якуний
молиявий
натижани
аниқлаш.
2 11
Олинадиган
счётлар
ва
мажбуриятлар ҳисоби
Олинадиган
счётлар
ҳисоби.
Корхона мажбуриятлари ҳисоби
2 2. Нима учун счётларнинг дебет ва кредит томонлари бўлади?
3. Актив ва пассив счётлар тузилишини айтиб беринг
4. Дебет ва кредит оборотларни тушунтириб беринг
5. Актив ва пассив счётларда ой охиридаги қолдиқ қандай топилади?
2-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда икки ёқлама ёзишнинг моҳияти
тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари: 2.1. Икки ёқлама ёзишнинг моҳиятини ёритиб бера олади.
2.2. Бухгалтерия проводкалари моҳиятини ва проводкалар турларини тушунтириб бера
олади.
2-савол баёни. Икки ёқлама ёзувнинг иқтисодий мазмуни ва моҳияти. 1996 йил 30
августда қабул қилинган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Қонун»да бухгалтерия ҳисобини
юритишнинг асосий принципларидан бири бухгалтерия ҳисобини икки ёқлама усулда
юритиш эканлиги айтиб ўтилган (6-модда). Икки ёқлама ёзув бухгалтерия ҳисобининг фан
сифатида шаклланишига сабаб бўлган усулдир. Тарихий манбаларда келтирилишича,
бухгалтерия жуда қадим замонларда (эрамиздан олдин) пайдо бўлган. Лекин 1494 йилда
италиялик монах Луко Пачолли томонидан икки ёқлама ёзувнинг кашф этилиши бухгалтерия
ҳисобининг аниқ фан бўлиб шаклланишига катта таъсир кўрсатди.
Икки ёқлама ёзувнинг моҳияти шундан иборатки, бунда корхона хўжалик фаолиятида
содир бўлган операциялар суммалари бир вақтнинг ўзида иккита счётда, бир счётнинг дебет
томонига, иккинчи счётнинг кредит томонига ёзилади.
Бунга сабаб, ҳар бир хўжалик операцияси таъсирида корхона маблағлари, уларнинг
манбалари ва мажбуриятлари таркибида ўзгариш содир этилади. Масалан, корхона кассасига
банкдан 1000000 сўм нақд пул олиб келинди.