Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнология


IV БОБ. ОИЛАЛАРНИ ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ



Download 3,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/121
Sana23.03.2022
Hajmi3,77 Mb.
#506889
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   121
Bog'liq
18.03..2022 Дисс. Йигма. Махмудов О. Финиш. (Восстановлен) ПДФ.ПК Учун.

IV БОБ. ОИЛАЛАРНИ ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ 
ТАЪМИНЛАШДА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ЎРНИ 
4.1. Оилавий тадбиркорликда томорқа хўжалигининг ўрни 
Оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз 
мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга 
ошириладиган ташаббускорлик фаолиятидир. Оилавий тадбиркорлик ўз 
иштирокчиларининг ихтиёрийлигига асосланади. 
Оилавий бизнесни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш кичик бизнес ва 
тадбиркорликни кенгайтиришга хизмат қилади. Халқимиз қадим-қадимдан 
ўзининг тадбиркорлиги билан ном қозониб келган. Заминимизда 
деҳқончилик, чорвачилик, тижорат, халқ ҳунармандчилиги тараққиёти 
илдизлари узоқ-узоқларга бориб тақалишининг боиси ҳам шунда. 
Бозор иқтисодиётига эришганимиздан сўнг ана шу боқий 
анъаналаримиз, қадриятларимиз қайта тикланди, уларни ривожлантириш 
йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Пировардида тадбиркорлик
ҳаракати изчил тараққий топди. Айниқса, кичик бизнес тармоқларига
қаратилган улкан эътибор, яратилган мустаҳкам ҳуқуқий асос, соҳа равнақи 
йўлида ташкил этилган шарт-шароитлар юртимиз иқтисодиётининг барқарор 
ўсиш суръатлари билан ривожланишига пойдевор бўлди. 
Энг муҳими, халқимиз фаровонлиги янада юксалди. Таъкидлаш 
жоизки, иқтисодиёт тармоқлари учун берилаётган имтиёзлар, яратилаётган 
қулайликлар туфайли миллий қадриятларимизни, анъаналаримизни ўзида 
мужассам этган кўплаб касбу корлар ҳам изчил ривожланмоқда. Бошқача 
айтганда, Республикамизда кичик бизнеснинг кенг қулоч ёйиши учун барча 
имконият ва имтиёзлар яратиб берилди. Тадбиркорликка дастлабки қадам 
айнан оиладан бошланади. Демак, бу ҳар бир хонадон, қолаверса, маҳалла 
аҳолисининг ижтимоий манфаатларига тўла мосдир.Эътиборлиси, оила 
аъзолари биргаликда тадбиркорлик билан машғул аҳоли вакиллари қисқа 
вақт ичида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг муҳим 


173 
ҳаракатлантирувчи кучи, қишлоғу-шаҳарларимиздаги мулкдорлар синфининг 
пухта бўғинига айланди. 
Оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган 
ҳолда амалга оширилиши мумкин. Юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга 
ошириладиган оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли оилавий 
корхонадир. 
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. 
Оилавий 
тадбиркорликни 
ривожлантириш 
давлат 
дастурлари 
доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини 
такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон 
республикаси президентиннинг 2019 йил. 24.10 ПК-4498 сонли қарорига 
асосан 2018-2019 йиллар мобайнида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг 
жалб қилиш, ҳунармандчилик, касаначилик ва тадбиркорлик фаолиятининг 
бошқа соҳаларида бандлигини таъминлаш орқали уларнинг қўшимча ва 
барқарор даромад манбалари шаклланишига шарт-шароитлар яратиш 
борасида дастурий чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 
аҳолининг, айниқса чекка ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 
оилаларнинг маълум бир миқдорда иқтисодий ҳолати яхшиланишига кўмак 
бўлди. 
Шу билан бирга, кичик бизнес, оилавий тадбиркорликни 
ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёш авлод 
ташаббуслари бўйича дастурларни молиявий қўллаб-қувватлаш тизими 
самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат иштирокидаги тижорат 
банкларининг иш услубларини тубдан яхшилаш ва банк хизматларининг 
оммабоплигини ошириш орқали аҳолининг кенг қатламлари, кичик бизнес ва 
оилавий тадбиркорлик субъектлари билан тўлақонли шерикчилик 
муносабатларини ўрнатиш талаб этилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги 
«Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг 


174 
кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-
қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан 
такомиллаштириш 
бўйича 
қўшимча 
чора-тадбирлар, 
шунингдек, 
тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш 
инфратузилмасидан 
фойдаланиш 
имкониятларини 
кенгайтириш 
тўғрисида»ги ПФ-5780-сон Фармонида белгиланган вазифаларни изчил 
амалга ошириш 
ҳамда 
кичик 
бизнес, 
оилавий 
тадбиркорликни 
ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёш авлод 
ташаббусларини 
қўллаб-қувватлаш 
борасидаги 
дастурларда 
давлат 
ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларнинг мақсадлилигини таъминлаш 
ва самарадорлигини ошириш мақсади белгилаб қўйилди. 
Қонунда оилавий бизнес, унинг фаолият соҳаларини аниқ белгилаш, 
оилавий корхонани рўйхатга олиш ва уни тугатиш ҳамда оилавий
корхонанинг 
инфратузилмага 
боғланишининг 
соддалаштирилган 
механизмлари, оилавий корхонада бухгалтерия ҳисоби ва солиққа 
тортишнинг соддалаштирилган тартиблари каби йўналишларни ўзида ифода 
этган ҳуқуқий асосларни яратиш мақсадга мувофиқ. Айни чоғда мазкур
қонунда оилавий корхонада кимлар фаолият юритади, уларга қандай 
ижтимоий имтиёзлар берилади, деган саволлар ҳам аниқ жавобини топган. 
Умуман олганда, буларнинг барчаси хўжалик юритишнинг янги ташкилий-
ҳуқуқий шакли-оилавий бизнеснинг ёрқин истиқболига, демакки, фуқаролар 
турмуш тарзини янада кўтаришга хизмат қилади. Бундан ташқари 
республикамиз президенти 
Ш.М.Мирзиёев 
тадбиркорларни 
қўллаб-
қувватлаш учун янги фармонни имзолади. 3 апрель 2020йил куни 
коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши кўрашиш 
шароитида 
тадбиркорликни 
қўллаб-қувватлаш 
масалалари 
бўйича 
видеоселектор йиғилишида,тадбиркорлар учун енгилликлар ҳақида маълум 
қилди. 

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish