Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнология


биринчидан аҳолининг табиий ўсиши бошқа вилоят ва  туманларга нисбатан кескин ортиб бориши,  иккинчидан



Download 3,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/121
Sana23.03.2022
Hajmi3,77 Mb.
#506889
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   121
Bog'liq
18.03..2022 Дисс. Йигма. Махмудов О. Финиш. (Восстановлен) ПДФ.ПК Учун.

биринчидан
аҳолининг табиий ўсиши бошқа вилоят ва 
туманларга нисбатан кескин ортиб бориши, 
иккинчидан
аҳолини табиий 
ўсишини юқорилиги натижасида ишлаб чиқариш корхоналарини 
етишмаслиги натижаси, 
учинчидан
ишлаб чиқриш корхоналарини мавжуд 
бўлишига қарамай ишчи ва хизматчиларни ҳозирги куннни талабаига жавоб 
берадиган мутахсиси эмаслиги, 
тўртинчидан
аҳолини умимий 
қатламларида кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган, нафақа 
олувчиларни сонини ортганлиги ҳисобланади. 


168 
5.
Янги Ўзбекистон шароитида Андижон, Фарғона, Наманган 
вилоятларида ҳамда унинг шаҳар ва туманларида оилаларни ижтимоий 
қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани боис, 
ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар сони камайган ва уларга 
кўрсатилаётган моддий ёрдам миқдори мунтазам ортиб борган. 
6.
Оила даромадига меҳнат муносабатлари ўзгариши ўз таъсирини 
ўтказмоқда. Бу ўзгаришлар қуйидагиларда намоён булмоқда: 

таъкидланганидек, ҳаётимизга янги иқтисодий категория – ишчи 
кучининг қиймати категорияси кириб келди; 

ишчи кучининг талаб ва таклиф асосида сотиладиган жойи - меҳнат 
бозори пайдо бўлди; 

ишчи кучига талаб ва таклифнинг ўзгариб туриши оқибатида мутлақ 
ва нисбий ишсизлик пайдо бўлмоқда; 

аста-секинлик билан оила аъзолари, аҳоли ўзларини тадбиркорлик 
асосида иш билан таъминлаш тамойилига ўтмоқда; 

оила даромади таркибида муҳим манба - тадбиркорлик фаолиятидан 
олинадиган даромад ортиб бормоқда; 

оила даромади таркибига мулкни ишлатишдан олинадиган даромадлар 
(дивидендлар, ижара ҳақи, инвестиция даромади кабилар) кириб кела 
бошлади. 
7.
Аҳоли даромадларининг табақаланишига давлатнинг олиб 
бораётган тақсимот сиёсати ҳам кучли таъсирини ўтказади. Иқтисодга 
давлатнинг ҳаддан ташқари аралашуви ҳам адолатли табақаланиш 
йўналишининг бузилишига олиб келиши мумкин. Тоталитар иқтисодий 
тизимида даромадларни бир текисда тақсимлаб, жамият аъзоларини сунъий 
бараварлаштиришга ва бу билан умумий фаровонликка эришиш мумкинлиги 
тўғрисида янгилаш сиёсати юритиш ҳар қандай оқибатларга олиб келиши 
мумкинлиги сир эмасди. Бунда, иқтисодий танлов принципининг аҳамияти ва 
муҳимлиги пасайтирилади. 
8.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олинган даромадлар 


169 
қуйидаги омилларга боғлиқ бўлган: 

даромад топиш ва уни ишлатиш билан боғлиқ бўлган иқтисодий 
шароитларнинг мавжудлиги ва уларнинг таъсири доирасида ҳам моддий 
неъматлар ва хизматларнинг истеъмол қилиш борасидаги эҳтиёжлар 
даражаси; 

аҳоли истеъмолига таъсир кўрсатувчи талаб ва таклиф нисбати, 
истеъмол бозорининг ҳолати ва нарх-наво даражаси; 

ҳудуднинг маълум ишлаб чиқариш соҳасига иҳтисослашганлиги ишчи 
кучи миқдорининг ва малакасининг етарлилиги ҳамда қулай иқтисодий ва 
табиий иқлим шароитининг мавжудлиги; 

аҳолининг демографик ҳолати, унинг таркиби ва ишга қобилиятлилар 
нисбатининг турлилиги; 

аҳолининг шахсий имкониятлари ва қобилиятларини тўла реализация 
қила 
олишини 
ва 
бунга 
ҳуқуқий 
кафолатларнинг 
берилиши, 
тадбиркорликнинг кенг кулоч очиб ривожланиши ва бошқалар. 
9.
Ҳудудий шароитда даромадлар табақаланишининг умумий жиҳатлари 
қуйидаги қоидаларга боғлиқ деб қараш мумкин: 

Меҳнатнинг фойдалилиги ва уни керакли жойда ишлата билиш 
имкониятларининг мавжудлиги. Бу актив фаолият қила олиш қобилияти ва ўз 
қобилиятларини реализация этиш учун иқтисодий шарт-шароитларнинг 
мавжудлигига боғлиқдир. 

Киши меҳнатининг натижаларидан қатъий назар, унда даромад 
келтирувчи мол-мулкининг мавжудлиги. Бунда мулкий таъминланганлик 
даражасидаги фарқ даромадларининг кучли табақаланишига таъсир қилади. 

Бозор 
муносабатларининг 
тўла 
шаклланмаганлиги 
сабабли, 
даромадларининг кучли табақаланишига таъсир қилади. 

Иқтисодий жиҳатдан фаол аҳолининг машгул бўлган тармоклар 
таркиби хусусиятлари. 

Нарх-навонинг ҳудудий фарқланиши ва ўзгариб туриши. 


170 

Табиий-иқлим шароитларидаги фарқ ва ҳудуднинг географик 
жойланиши. 
10.
Аҳолининг харид кобилияти, яъни унинг ойлик маош ва пенсия 
хисобидан энг зарур истеъмол маҳсулотларини сотиб олиш ва хизматлардан 
фойдаланиш имкониятлари аҳолининг истеъмол товарларига бўлган талаб ва 
эҳтиёжларининг 
таъминланиши 
сезиларли 
даражада 
яхшиланиб 
бораётганини акс эттиради. 
11.
Ўтказилган таҳлилий тадқиқотлар асосида минимал истеъмол 
саватининг таркиби аҳолининг минимал эҳтиёжларини қаноатлантириш учун 
мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларидан келиб чиққан ҳолда 
зарур товарлар ва хизматлардан ташкил топиши аниқланди.
12.
АҚШ ва Германияда истеъмол савати деган тушунча мавжуд эмас. 
Ушбу мамлакатларда аҳолининг асосий қисми ўртасида талаб қилинадиган 
товар ва хизматлар рўйхати мавжуд. Мазкур маълумотлар асосида товар ва 
хизматларнинг нарх даражасини ўлчаш учун яратилган Истеъмол нархлари 
индекси (ИНИ) ҳисобланади.
13.
Турли мамлакатлар истеъмол саватларининг мақсадлари турлича. 
Ўзбекистон минимал истеъмол саватининг мақсади – муҳтожлик мезонини 
аниқлаш ва унинг ёрдамида камбағал аҳоли қатламини ажратиб олиш.
14.
Истеъмол савати яшаш минимумига тенг эмас, аммо унинг миқдорига 
бевосита таъсир кўрсатади. 
15.
Истеъмол савати ҳудудларнинг географик жойлашувига боғлиқ 
равишда аҳолининг ҳар бир асосий ижтимоий-демографик гуруҳлари учун 
битта одамга ўртача ҳисоблаб чиқилади ва ҳар 3 (ёки 5) йилда бир марта 
янгиланади. 
16.
Истеъмол саватининг таркибини ҳисоблашда хизматлар улушини 
кенгайтириш лозим. 
17.
Истеъмол савати таркибини кенгайтириш аҳоли турмуш даражасини 
ошишига олиб келмайди. Бу учун яшаш минимуми миқдорини – минимал иш 
ҳақини, аҳолининг реал даромадларини ошириш зарур.


171 
18.
Хусусан, 
камбағал 
аҳолининг 
ишга 
лаёқатли 
қатламини 
тадбиркорликка, касб-ҳунарга, ҳунармандчиликка, чорвачиликка ва 
деҳқончиликка ўргатиш орқали уларнинг реал даромадларини ошириш 
бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш зарур. 
19.
Аҳолининг ишга лаёқатли бўлмаган (ногирон, нафақахўр ва ҳ.к.)
камбағал қатламига давлат бюджети томонидан манзилли реал моддий ёрдам 
кўрсатиш чораларини амалга ошириш ва инфляцияни ҳисобга олган ҳолда 
доимий ўзгариб боришини қонун билан мустаҳкамлаш.


172 

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish