СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Қалбаки дори воситалари тўғрисида тушунча



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

Қалбаки дори воситалари тўғрисида тушунча


123 
Жаҳон 
соғлиқни 
сақлаш 
ташкилоти 
маълумотларига 
кўра, 
қалбакилаштирилган дори воситалари дунѐнинг деярли барча мамлакатида 
аниқланган. 1992 йил Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳалқаро 
фармацевтик ишлаб чиқарувчи фирмалар ассоциацияси ҳамкорликда 
ўтказган дори воситаларини қалбакилаштириш муаммоларига бағишланган 
1-ҳалқаро анжуманда ―қалбаки дори воситаси‖ тушунчасига таъриф 
берилди. 

Қалбаки дори воситаси
- бу олдиндан кўзда тутилган ҳолда ва алдов 
йўли билан чинлиги / ѐки олиниш манбалари бўйича ѐлғон ѐрлиқлар билан 
таъминланган фармацевтик маҳсулотдир‖ Қалбакилаштириш нафақат 
оригинал воситалар, балки генерик дори воситаларига ҳам тааллуқли 
бўлиши мумкин. Қалбаки дори воситаларига керакли ингредиентли ѐки 
бошқа ингредиентли, актив ингредиенти йўқ бўлган ѐки керагидан кам 
миқдорда актив ингредиент сақлаган ҳамда қалбаки қадоқланган дори 
воситалари киради.
Фармацевтик бозори тизимига қалбаки маҳсулотларнинг кириб келиши 
натижасида қуйидаги ножўя ҳолатлар кузатилиши мумкин:
Дори воситаси таркибида асосий таъсир қилувчи модданинг кам 
миқдорда бўлиши ѐки умуман мавжуд эмаслиги билан боғлиқ ҳолда 
бемор организмида тегишли фармакотерапевтик таъсир вужудга 
келмайди. 
Агар восита ѐрлиқда кўрсатилмаган таъсир қилувчи моддани сақласа, 
бемор организмига салбий таъсир қилувчи заҳарли ѐки кераксиз 
биологик актив модданинг тушиб қолишига олиб келади. 
Расмий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг маҳсулотига нисбатан 
ишончнинг сусайиши кузатилади. 
Ишлаб чиқарувчи фирмалар ва давлат муассасаларига иқтисодий зарар 
етади. 
Қалбакилаштирилган дори воситаларининг таснифланиши
Ўзбекистон Республикасида кириб келган ва сотилган қалбаки дори 
воситалари ишлаб чиқарилиши шароитларига кўра 6 та гуруҳга бўлинади:
Биринчи гуруҳ - таъсир қилувчи моддаси умуман бўлмаган дори 
воситалари. Бундай дори воситаларини ―плацебо‖ ( бўш воситалар) деб 
аталади. Бу дори воситаларини ишлаб чиқаришда одатда оддий нейтрал 
компонентлар (тальк, оҳак, бўр ва ҳ.к.), ҳамда табиий бўѐқлар (лавлаги, 
сабзи ва бошқалар) қўлланилади. Бундай қалбакилаштириш тури кам 
учрайди ва қалбаки восита оригиналдан осон фарқланади. Бу дори 
воситалари нисбатан хавфсиз бўлсада, лекин даволаниш жараѐнида самара 
бермайди. Бу усул билан асосан таблетка, ҳамда суртма дори ва геллар 
қалбакилаштирилади.
Иккинчи гуруҳ - бу гуруҳ воситалари таркибига асосий таъсир қилувчи 
модда ўрнига бошқа унга ўхшаш ингредиентлар киради, яъни асосий 
таъсир қилувчи модда ўрнига арзонроқ, аммо самарасизроқ модда киради. 
Кўпинча арзонроқ дори воситасининг ѐрлиқланиши қимматбаҳо воситанинг 
ѐрлиқланишига алмаштирилади. Масалан: оддий физиологик эритма 


124 
флаконига самарали оғриқ қолдирувчи ѐки онкологик воситаларнинг 
ѐрлиқлари ѐпиштирилади. Бундай гуруҳ дорилар ҳавфли бўлиб, 
кутилаѐтган терапевтик таъсирни кўрсатмайди.
Учинчи гуруҳ - бу гуруҳ воситалари ѐрлиғида кўрсатилган асосий 
таъсир қилувчи моддадан олиниши бўйича фарқланадиган модда сақлайди. 
Текшириш натижасида дори воситасининг таркиби мос келади. Аммо 
барибир восита қалбаки бўлади. Масалан: Bayer (Германия) концернининг 
аспирин қутичасига маҳаллий ишлаб чиқарилган ацетил салицил кислотаси 
солинган бўлади. Бу гуруҳ дорилари беморга катта зиѐн келтирмайди, аммо 
кўп ҳолларда қўлланилаѐтган воситанинг терапевтик таъсири паст бўлади.
Тўртинчи гуруҳ - бу гуруҳ воситалари ўз таркибида аниқ миқдорда 
таъсир қилувчи моддаларини сақлаб, аммо бирламчи қадоқлаш бўйича 
оригиналдан айрим элементлари билан фарқ қилади. Масалан: 
―Авентис‖фирмасининг ―Клафоран‖, ―Хиноин‖ фирмасининг ―Но-шпа‖ 
воситалари оригиналларига мос келадиган ҳолда қалбакилиги аниқланган. 
Бу гуруҳ воситаларидан бемор терапевтик самарани олиши мумкин, аммо 
дори воситаларини қонуний ишлаб чиқарувчилари катта зиѐн кўрадилар.
Бешинчи гуруҳ - ―яримқалбаки‖ воситалар деб юритилади, улар етарли 
сифат даражасига эга, қонуний ишлаб чиқариладиган корхона номидан 
ишлаб чиқариладилар, номланиши, таркиби ва упаковкалари таниқли 
фирмаларнинг ―Бренд‖лари бўлган оригинал воситаларига ўхшаш бўлиб, 
аммо уларни сотишда оригинал воситаларни ишлаб чиқарувчиларнинг 
интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлари бузилади. Масалан: ―Шеринг Плау‖ 
фирмасининг ―Целестодерм‖ воситасига дизайни ва упаковкаси бўйича 
ўхшатиб ―Целектодерм‖ номли воситани бошқа фирма ишлаб чиқарган. 
Олтинчи гуруҳ – нусха - воситалари бўлиб таркибида керакли 
таъсир қилувчи моддаларининг айнан ўзи ва керакли миқдорда бўлади, 
ҳамда улар замонавий технологияси бўлган ишлаб чиқарувчи корхоналарда 
(баъзида ишлаб чиқарувчилар ўзи томонидан) ишлаб чиқарилади. Охирги 
учта вариантдаги қалбаки дорилар катта ѐки кичик қонуний ишлаб 
чиқарувчи фармацевтик корхоналар учун хосдир. Бу ҳол кўпинча таниқли 
фирмаларнинг у ѐки бу худуддаги филиалларида кузатилади. Бу нусҳалар 
фарқланиши мураккаб бўлган қалбаки дори гуруҳидир. Бундай воситанинг 
оригиналдан фарқланиши фақат маҳсус кимѐвий лабараториядагина амалга 
ошириш мумкин.
Юқорида кўрсатилган қалбаки дори воситаларининг барча гуруҳлари 
соғлиқ учун зарар келтиради, чунки улар қонуний сифат назорўйхатидан 
ўтмайди. 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish