СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги


ДОРИХОНАДА ТАЙЁРЛАНГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

 
5.4. ДОРИХОНАДА ТАЙЁРЛАНГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ 
РАСМИЙЛАШТИРИШ 
 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2002 йил 15 
апрелдаги 177 - сон ―Дорихона муассасалари томонидан тайѐрланадиган ва 
идишга жойланадиган дори воситаларни ташқи безагига доир қоидаларини 
тасдиқлаш ҳақида‖ги буйруғига асосан тайѐрланадиган дори воситаларининг 
ѐрлиқлари бўйича меъѐрлар мувофиқлаштирилган. 
Дорихона муассасалари томонидан тайѐрланадиган ва идишга 
жойланадиган дори воситаларини ташқи безашда тегишли ѐрлиқлардан 
фойдаланилди, уларни қўлланилишига қараб қуйидагиларга бўлинади, ҳамда 
тегишли ажратиш рангли ҳошиялар билан фарқланади. 
а) ―Сиртқи‖ – тўқ сариқ рангли; 
б) ―Ичиш учун‖ – яшил рангли; 
в) ―Кўз томчиси‖ – пушти рангли; 
г) ―Кўз уртмаси‖ – пушти рангли; 
д) ―Инъекция учун‖ – кўк рангли; 
Дорихона муассасалари томонидан тайѐрланадиган ва идишга 
жойланадиган дори воситаларини ташқи безашда ишлатиладиган 
ѐрлиқларнинг барчасида қуйидаги шартли белги ва ѐзувлар бўлиши керак: 
а) эмблема (илон ўралган ваза); 
б) дорихонанинг номи; 
в) дорининг номи; 
г) қўллаш усули; 
д) ―Болалардан эҳтиѐт қилинг‖; 
г) ―Салқин ва ѐруғлик тушмайдиган жойда сақлансин‖ – деган 
огоҳлантирувчи ѐзувлар; 
ж) ―Сиртқи‖ ишлатиладиган суртма дорилар ѐрлиғида ―Суртма‖ деган, 
―Ичиш учун‖ ишлатиладиган кукун дорилар ѐрлиғида ―Кукун дори‖ деган 
ѐзув, ―Кўз томчиси‖ дориси ѐрлиғида томчи ва кўзнинг расми, ―Кўз 
суртмаси‖ дориси ѐрлиғида кўзнинг расми; ―Инъекция‖ учун ишлатиладиган 
дорилар ѐрлиғида ―Стерилланган‖ деган ѐзув ҳамда игнали шприц расми 
бўлади. 


77 
Алоҳида сақлаш шароитини, эҳтиѐтлик билан ишлатишни талаб 
қилинадиган дори воситаларига асосий ѐрлиқдан ташқари, қўшимча 
огоҳлантирувчи ѐзувлар ѐпиштирилади. 
Дорихонага келадиган дори моддалари ва бошқа товарларни қабул 
қилишда кириш назорати ўтказилиши шарт, яъни товарларни кўздан 
кечириш. Ушбу назорат улгуржи фирмалари (дорихона омборлари) 
шароитида ҳам ўтказилади. 
Кириш назорати сертификатда кўрсатилган препаратни ташқи кўриниши 
ва ишлатиш қоидаси ҳамда таҳлил сертификатини ўз ичига олади. 
Назорат вақтида қуйидагиларга эътибор берилади: 
-
Товарнинг тамғаланиши, товар номи, дозалари, чиқариш шакли, 
ишлаб чиқарувчи корхона номи, сифат сертификатига ва таҳлил 
сертификатига мослиги; 
-
товарнинг герметиклиги ва ўрамнинг мустахкамлиги; 
-
ўрам устидаги ишлаб чиқарувчи сериясининг рақами ва кузатувчи 
ҳужжатлардаги серия рақамини сифат сертификатидаги ва таҳлил 
сертификати рақамига туғри келиши. 
Сифат сертификати ѐки таҳлил сертификатининг фармацевтик 
маҳсулот сифатини текшириш Давлат тизимига кирмаган лабораториялар 
томонидан расмийлаштирилган бўлса ҳам уларни қабул қилиш ман этилади. 
Агарда дори препарати сифати ҳақида шубҳа туғилса, унда фармацевтик 
инспекцияга текширишга юборилиши лозим. 
Кириш назорати натижалари махсус тасдиқланган дафтарга киритилади. 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish