СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги


БОБ. ДОРИХОНА ШАРОИТИДА ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

5.БОБ. ДОРИХОНА ШАРОИТИДА ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ 
ТАЙЁРЛАШ ВА СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИШЛАРИНИ 
ТАШКИЛ ҚИЛИШ 
 
5.1. ДОРИХОНАДА ДОРИ ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ИШ ЖОЙЛАРНИ 
ЖИҲОЗЛАШ ВА ТАШКИЛ ҚИЛИШ 
 
Бозор иқтисодиѐти сиѐсати олиб борилаѐтган, дорихоналарнинг 
салмоқли қисми хусусийлаштирилаѐтган шароитда уларнинг санитария-
гигиена меъѐр ва қоидаларига риоя қилинишига алоҳида эътибор бериш 
муҳим аҳамият касб этади. 
Ҳаммамизга маълумки, дорихоналарнинг асосий вазифалари дори 
воситаларни 
сифатли 
тайѐрлаш, 
аҳолини, 
даволаш-профилактика 
муассасаларини, поликлиника ва амбулаторияларни дори воситалари билан 
таъминлаш, аҳолини кундалик дори воситаларга бўлган эҳтиѐжини 
қондиришдир. Аҳолини ва турли даволаш-профилактика муассасаларини 
сифатли дори воситалари билан таъминлаш кўп жиҳатдан дори воситани 
тайѐрлайдиган шахсларнинг билим-савиясига, улар томонидан маҳсус тартиб 
қоида ва қонунлар тўла-тўкис бажарилишига кўп жиҳатдан боғлиқдир. 
Дори воситалари тайѐрлаш билан шуғулланадиган дорихоналарда 
одатда уч гуруҳ хоналар бўлади: 
1. Ишлаб чиқариш хоналари: 
Дори ҳарид қилиш учун келадиган шахсларни кутиш хонаси (савдо зали), 
рецептларни қабул қилиш бўлими, дори воситаларни тайѐрлаш – 
ассистентлар хонаси, дори воситаси учун ишлатиладиган идишларни 
ювиш хонаси, дори воситаларини сақлаш хоналари, стериллаш хонаси, 
фармацевт-аналитик хонаси, дориларни қадоқлаш хоналари. 
2. Хизмат қилиш ва хўжалик ишлари учун хоналар, дорихона мудирининг 
хонаси, ходимларнинг кийиниш хоналари ҳожатхона ва ҳ.к. 
3. Ёрдамчи хўжаликка оид хоналар – шиша идишлар сақланадиган хона, 
таралар, ѐқилғи, ҳидли дори воситалар учун, дезинфекция моддалари учун 
хоналар, гараж ва бошқа хоналар. 
Дорихоналарда дори воситалари асосан ассистентлар хонасида 
тайѐрланади. 
Ассистентлар хонаси дори воситаларини тайѐрловчи фармацевт 
технолог ва фармацевт ассистентларнинг мехнатларини енгиллаштириш, 
мехнат унумдорлигини ошириш максадида мехнатни илмий асосда ташкил 
этиш қоидаларига мос, етарли иш жойига мулжалланган ассистентлар 
столлари билан жиҳозланади. Бу ассистентлар столларида тайѐрланадиган 
дори воситаларининг турларига (кукунлар, суюк дорилар ва хоказо) кура 
алохида иш жойлари ажратилади. Бу столларда суюқ дори воситаларини, 
порошокларни, суртмаларини тайѐрлаш, назорат ўтказиш учун, қадоқлаш 
ишларини бажариш учун алоҳида иш жойлари бўлиши лозим. Улар дори 
воситалари тайѐрлаш учун зарурий бўлган кичик механизация воситалари ва 
бошқа ускуналар билан жихозланади.


69 
Ўзбекистон Республикаси ССВ нинг 2004 йил 30 июнда 304-сонли 
―Дорихона муассасаларининг моддий-техника базаси, асбоб-ускуналари, 
бошқа техник воситалари ва ходимларига бўлган талаблар. ―Асосий ҳолатлар 
тармоқ стандартини тасдиқлаш ҳақида‖ги буйруғи тасдиқланди. 
Ушбу тармоқ стандарти ―Дори-дармон‖ акциядорлик компанияси, 
Дори воситалари тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси, 
Тошкент Фармацевтика институти томонидан ишлаб чиқарилган. 
Ушбу стандарт мулкчилик шаклидан қатъий назар чакана, улгуржи 
савдо билан шуғулланувчи барча дорихоналар учун мажбурийдир. 
Стандартда кириш, термин ва атамалар, умумий ҳолатлар дорихона 
муассасаларининг хоналари ва уларнинг жиҳозланиши, дори воситалари 
қабул қилишга қўйиладиган талаблар, дори воситаларининг сақлашга 
қўйиладиган талаблар, ҳисоб ва ҳисобот ишлари, дорихона ходимларига 
бўлган талаблар, дорихона фаолиятини ташкил этиш, дорихона муассасасини 
тугатиш бўйича маълумотлар берилган. 
Сан ПиН №0162-04 – бу тайѐр дори воситаларини сотишда дорихона 
қурилишидаги санитария қоидалари ва меъѐрлари акс эттирилган расмий 
ҳужжатдир. Ушбу ҳужжат 5 та бўлимдан иборат. 
1 бўлим – умумий ҳолатлар. 
2 бўлим – дорихона жойлашиши ва қурилишига қўйиладиган талаблар 
3 бўлим – дорихонанинг жиҳозланиши ва хоналарига бўлган талаблар
4 бўлим – дорихона хоналарининг санитар қурилиши 
5 бўлим – дорихона ходимларининг шахсий гигиенаси ва хоналарни 
тозалашдаги қўйиладиган талаблар. Ҳозирги кунда Сан ПиН 0162-04 ишлаб 
чиқарилган, ундан аввал яъни 1998 йилда эса дорихоналар учун умумий Сан 
ПиН 0078-98 ишланган эди. 
Дорихона ўз фаолиятини фармацевтика фаолиятига берилган лицензия 
асосида олиб боради. Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ишлари ЎзР 
ВМ нинг 2003 йил 31 октябрь 477 – сонли Қарори ва бошқа меъѐрий 
ҳужжатлар асосида олиб борилади. 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish