СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

 
 


49 
Рецепт функциялари:
 
Тиббиѐт - тиббиѐт нуқтаи назаридан – рецепт – беморни индивидуал 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда доза ва таркиби врач 
томондан белгиланган дори воситаларни сотиб олиш ва қўллаш 
учун ишлатиладиган асосий ҳужжатдир.
Юридик - юридик ҳужжат бўлиб – ѐзилиш санаси кўрсатилади, бемор ва 
врач фамилияси, дорини фармакологик хусусиятлари ҳисобга 
олган ҳолда рецепт бланкаси ишлатилади бунда рецепт ѐзадиган 
ва улар бўйича дори тайѐрлайдиган шахслар юридик 
жавобгарликка эга; 
Технологик -технологик нуқтаи назардан рецепт – фармацевтга дори 
тайѐрлашда кўрсатма ва асос бўлиб хизмат қилади, қандай дори 
воситаларидан фойдаланиш ва қандай дори шаклга келтиришни 
кўрсатади.
Иқтисодий- иқтисодий ҳужжат бўлиб – дори ва ѐрдамчи моддаларни 
сарфлаш учун, тариф ва нарҳни аниқлаш учун ҳужжат 
ҳисобланади. 
Ижтимоий – турли ижтимоий-иқтисодий имтиѐз мақомига эга инсонларга 
малакали дори воситалар ѐрдами кўрсатиш учун кафолат беради. 
 
 
РЕЦЕПТ ЁЗИШНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ. 
 
Даволаш – профилактика муассасаси врачлари мавжуд кўрсатмаларга 
мувофиқ беморга дори воситаларига рецепт ѐзиб, уни шахсий муҳр билан 
тасдиқлашлари керак. Рецепт бланкалари шакли иловаларда берилган.
Рецептлар типография йўли билан чоп этилган рецепт бланкасига 
дори воситасини қўллаш шакли, беморни ѐши кўрсатилади. Барча рецептлар 
аниқ ва равшан тўлдирилиши лозим. Рецептда тузатишлар мумкин эмас. 
Дори воситаси таркиби, дори шакли, дорини тайѐрлаш усули, беморга 
сотиш учун врач фармацевтга кўрсатмаси лотин тилида ѐзилади. Лотин 
қисқартмаларни ишлатиш фақат тиббиѐтда ва фармацевтикада умумий 
қабул қилинган қисқартмалар бўлиши мумкин. Ингредиентларга яқин 
бўлган қисқартмаларни ишлатиш мумкин эмас, чунки улар қандай дори 
воситаси ѐзилганлигини аниқлашда адаштиради. Заҳарли таъсир этувчи 
дорилар ва гиѐҳвандлик воситалари рецепт бошида ѐзилади, сўнг 
қолганлари. Дорини истеъмол қилиш йўли, дозаси кўрсатилган, ичиш вақти 
(овқатдан олдин ѐки кейин) ва уни муддати давлат тилида ѐзилади. Умумий 
кўрсатмалар билан чекланиш ман этилади. 
Амбулатория шароитида даволанишга мухтож шунингдек стационар 
шароитда даволаниб амбулатория шароитида даволашни давом эттирадиган 
беморларга зарур дори воситаларига рецепт ѐзиб берилади. 
Қуйидаги холатларда рецепт ѐзиб бериш тақиқланади: 
-
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 
тиббиѐтда ишлатишга рухсат этилмаган дори воситаларига; 


50 
-
касаллик белгилари мавжуд бўлмаганда; 
-
фақат даволаш-профилактика муассасасида ишлатиладиган дори 
воситалари (наркоз учун эфир, хлорэтил, фентанил, сомбревин, 
калипсол, фторотан, кетамин ва бошқалар). 
Агар рецептда захарли, наркотик ва бошқа ингредиентлар 
қўшилмасидаги кучли таъсир қилувчи воситалар ѐзиб берилган бўлса, 
уларни тайѐрланган дори таркибига киритмай алоҳида бериш тақиқланади. 
Пушти рангдаги махсус рецептура бланклари ѐзиб берилган наркотик 
дори-дармон воситалари худудий даволаш-профилактика муассасаларига 
фақат шу мақсадлар учун бириктириб қўйилган дорихоналардан берилади. 
Захарли ва наркотик дори воситалари бериш ҳуқуқига эга бўлган дорихона 
ва даволаш-профилактика муассасаларининг рўйхати жойлардаги соғлиқни 
сақлаш органлари ва ―Дори-дармон‖ ҳудудий бирлашмалари томонидан 
белгиланади. 
Этилморфин гидрохлорид, кодеин, кодеин фосфат ва натрий 
этаминалнинг бошқа дори-дармон воситалари билан аралшмаси шаҳар 
(шаҳар ѐки қишлоқ маъмурий туман) доирасида барча дорихоналар 
томонидан 
ўзлари 
жойлашган 
ҳудуддаги 
даволаш-профилактика 
муассасаларининг рецептлари бўйича берилади. 
Беморга дори тез зарурият бўйича олиш керак бўлса, рецептни юқори 
бурчагига ―sito‖ (тез) ѐки ―statim‖ (дархол) белгилари қўйилади.
Экстемпорал яъни якка тартибда тайѐрланадиган дориларга рецепт 
ѐзилганда суюқ дорилар миқдори миллилитрларда, томчиларда, қолганлари 
– граммларда ѐзилади.
- Рецепт ѐзилганда врач ―сурункали беморга‖ деб ѐзиб, рецептни 
ишлатиш муддати ва унга дорини сотиш вақти (ҳар ҳафта, ҳар ой ва б.) 
бўлиши керак, кўрсатма врач имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланиши 
керак. 
Бузилиш, тузатиш билан ва бир-бирига тўғри келмайдиган дори 
воситалари билан ѐзилган рецепт ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва унга 
дори берилмайди. Рецепт ―Рецепт ҳақиқий эмас‖ ѐзуви билан бекор 
қилинади.

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish