Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 2019 йилда солиқ қонунчилигига


ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛИК, ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ



Download 2,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/64
Sana21.03.2022
Hajmi2,35 Mb.
#505245
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   64
Bog'liq
укув кулланма узб (1)

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛИК, ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ 
ЭТМАСДАН ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК ВА ҲУНАРМАНДЧИЛИК 
ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАН ТАДБИРКОРЛАРНИ 
СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТАРТИБИ
I. ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР, УЛАР ШУҒУЛЛАНИШИ 
МУМКИН БЎЛГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ, СОЛИҚҚА 
ТОРТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
Якка тартибдаги тадбиркор
- тадбиркорлик 
фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, 
мустақил равишда, ўзига мулк ҳуқуқи асосида 
тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек 
мол-мулкка эгалик қилиш ва (ѐки) ундан 
фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашѐвий ҳуқуқ 
асосида амалга оширувчи жисмоний шахсдир.

Якка тартибдаги тадбиркор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 


Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ходимларни ѐллашга ҳақли. 
Якка тартибдаги тадбиркор амалдаги қонунчиликка асосан 
қатъий 
белгиланган солиқ
тўловини амалга оширади. 
Қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият турларининг рўйхати, 
шунингдек фаолиятнинг мазкур турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлар 
қонун ҳужжатлари билан белгиланади. 
Қатъий белгиланган
солиқ
суммаси солиқ тўловчининг календарь 
ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, солиқ солинадиган база ва 
белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда аниқланади. 
Якка тартибдаги тадбиркорлар якка тартибдаги тадбиркорлик 
фаолиятини амалга ошириш доирасида қатъий белгиланган солиқ тўлаш 
билан бир қаторда қуйидагиларни тўлайдилар: 
1) божхона тўловлари; 
2) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва 
махсус тўловлар; 
3) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ — 
сув ресурсларидан тадбиркорлик фаолияти учун 
фойдаланилганда; 
4) акциз солиғи — акциз тўланадиган маҳсулот 
ишлаб чиқарилганда; 
5) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари; 
6) давлат божи; 


70 
7) автотранспорт воситаларини олганлик ва (ѐки) вақтинчалик олиб 
кирганлик учун Республика йўл жамғармасига йиғим. 
Солиқ тўловчининг календарь ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи 
назар, қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолиятининг тури ва солиқ 
тўловчининг фаолиятни амалга ошириш жойига қараб белгиланган ставкалар 
бўйича тўланади.
Фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар 
қатъий белгиланган солиқни фаолиятнинг ҳар бир тури учун мазкур турдаги 
фаолиятга нисбатан белгиланган ставкалар бўйича алоҳида-алоҳида 
тўлайдилар. 

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish