Мавзу: бюдни расмийлаштиришда етказиб беришнинг тижорат шартларининг қЎлланилишида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари


С гуруҳи (Асосий ташиш ҳақини сотувчи тўлаган)



Download 436,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana20.03.2022
Hajmi436,16 Kb.
#503924
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
INCOTERMS

С гуруҳи (Асосий ташиш ҳақини сотувчи тўлаган) 
Транспортнинг исталган турида ташиш. 
Бу гуруҳнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, сотувчи ташиш 
шартномасини тузиш мажбуриятини олади. Бироқ барча хатарлар ва 
ҳаражатлар харидор зиммасида бўлади. 
С гуруҳи 4 та етказиб бериш шартни ўз ичига олади. 
CFR 
Cost and Freight (... named port of destination) - Қиймат ва фрахт 
(...тайинланган порт номи). Ушбу шарт сотувчи зиммасига товарни 
кўрсатилган белгиланган портга етказиб бериш учун зарур ҳаражатлар ва 
кира хақи юкламаси кира хақи импортчи мамлакатидаги келишилган 
белгиланган портга қадар тўланганини билдиради. Сотувчидан товарни 
экспорт учун божхонада ҳоли қилишни амалга ошириш, яъни экспорт бўйича 
барча ҳаражатларни экспортчининг мамлакатида тўлаш талаб қилинади. 
CIP 
Carriage and Insurance Paid Тo (... named place of destination) - 
Фрахт/ташиш ва суғурта ҳақи ...гача (...тайинланган пункт номи) тўланган. 
Ушбу етказиб бериш шарти бўйича сотувчи экспорт учун товарни божхонада 
ҳоли қилишни таъминлаши керак. Ушбу шартдан товарни исталган турдаги 
транспортда, шу жумладан мультимодал транспортда ташиш пайтида 
фойдаланиш мумкин. Шуни таъкидлаш жоизки, ИНКОТЕРМС-2010 
коидалари CIP шартлари учун сотувчи томонидан минимал суғурта 
қопламасини таъминлашни назарда тутади. Лекин, ИНКОТЕРМС-2020 
коидалари бўйича 
CIP
шартида сотувчидан суғуртани маъсулиятнинг 
кенгайтирилган ҳажми бўйича таъминлаш талаб қилинади. 
CIF 
Cost, Insurance and Freight (... named port of destination) - Қиймат, 
суғурта ва фрахт (...тайинланган порт номи). Бунда сотувчи “қиймат ва фрахт 
(кира ҳақи)” шартларидагидек мажбуриятларни ўз зиммасига олишини 
англатади, лекин у харидорнинг хатарини юкни йўқолиш ёки 
шикастланишдан денгизда суғурталаш билан таъминлаши шартлиги 
қўшимча қилинади. Сотувчи суғурта шартномасини тузади ва суғурта 
бадалини тўлайди. Харидор шуни назарда тутиши лозимки, 
CIF
шартларида 
сотувчидан фақат суғуртани маъсулиятнинг энг кам ҳажми бўйича 
таъминлаш талаб қилинади. Суғурталовчи транспорт воситасининг ҳалокати 
ва ёнғин туфайли юкнинг шикастланиши, шунингдек турли сабабларга кўра 



юкнинг барча ёки бир қисмини тўлиқ йўқотганлиги учун жавобгардир ("тор" 
суғурта шартлари). 
CPТ 
Carriage Paid To (... named place of destination) - Фрахт/ташиш ҳақи 
...гача (...тайинланган пункт номи) тўланган. Бунда “ташиш ҳақи тўланган” 
шарти сотувчи импортчи чегарасининг келишилган белгиланган жойига қадар 
товарни ташиш учун кира ҳақини тўлашини англатади. Товарни бузиш ёки 
шикастланиш хатари, шунингдек товар ташувчига етказиб берилганидан 
кейин юз берган воқеалар оқибатида юз берган исталган қўшимча ҳаражатлар 
сотувчидан харидорга товар ташувчига берилган пайтда ўтади. Ташувчи-
ташиш шартномасига мувофиқ ўз зиммасига шартнома юкини темир йўл, 
автомобиль, денгиз, ҳаво ва дарё транспортида ёки ана шу транспорт турлари 
бирикувида ташишни амалга ошириш ёхуд таъминлаш мажбуриятини 
оладиган шахсдир. Агар келишилган белгиланган пунктга қадар ташиш учун 
бир нечта ташувчидан фойдаланилса, хатар биринчи ташувчидан товарни 
топшириш пайтида иккинчи ташувчига ва ҳоказоларга ўтади. 

Download 436,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish