Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/210
Sana20.03.2022
Hajmi1,61 Mb.
#503119
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   210
Болалар луғати
Тежамкорлик
– тежам билан иш тутиш, исроф 
қилмаслик.
Сарф-ҳаражат
– ишлатиладиган пул, маблағ.
Исрофгарчилик
– исроф қилиш, исрофга йўл 
қўйиш, беҳуда сарфлаш, увол қилиш.
Исрофдан сақланинг!
Азиз болалар, исроф тежамкорликнинг зиддидир. Исроф-
гарлик ақлга зид ишдир. Исроф деганда кераксиз нарсаларга 
беҳуда пул сарфлаш тушунилади. Исрофгарликнинг охири 
ҳалокат ва зиён. Исрофчи одам қанчалик бой бўлмасин, бари-
бир оқибатда камбағалга айланади. Чунки исрофчи учун ҳар 


– 123 –
нарсанинг эшиги очиқ бўлади. Бу эшикдан камбағаллик ва 
муҳтожлик ҳам кириб келади.
Болажонлар, ота-оналаримизнинг эртадан кечгача ишлаб 
пул топишларига эътибор қаратайлик. Уларга бу иш осон эмас. 
Шундай экан, улар топган пулни қадрлайлик, пулни беҳуда 
нарсаларга сарфламайлик. Шунда ота-онамиз биздан хурсанд 
бўлишади.
Қандай пул топиш ва уни қаерга ишлатиш борасида муқаддас 
Ислом динимиз таълимотларида керакли кўрсатмалар берил-
ган. Аввало, пул ҳалол йўл билан топилиши керак. Бировларни 
норози қилиб топилган пул, масалан ўғрилик қилиб топилган 
пул ҳалол эмас. Шундан кейин ҳалол йўл билан топилган пул-
ни ҳалол ишларга, эзгулик йўлига сарфлаш керак. Ҳалолдан 
топиб гуноҳ ишларга, ёмонлик йўлига сарфлаш ҳам нотўғри.
Энди яна бир нарсага эътибор қаратайлик, пули бўла ту-
риб уни керакли нарсаларга сарфламаслик бахилликдир. Зеро, 
қўлидаги пулни оила аъзоларига, камбағал ва муҳтож киши-
ларга, хайрия ишларига сарфламаётган киши айни бахилдир. 
Бундай кишининг пули борлигидан нима фойда бор? Зарур 
бўлганида ҳам пулини сарфламай, фақат кўпайтириш пайида 
бўлишдан фойда йўқ. Бунинг акси-чи, пул топиб, уни керак-
сиз нарсаларга сарфлаб юбориш ҳам асло тўғри эмас. Ушбу 
ҳолатларнинг ҳар иккиси ҳам хатодир. Энг тўғриси ўртача йўл 
тутишдир. Яъни, оила аъзолари ва камбағалларга керакли да-
ражада сарф қилиш ва ортиқча сарф-харажатдан тийилиш ин-
сонни комиллик даражасига олиб чиқади. Ким ўртача йўлни 
тутса, камбағалликдан ҳам, исрофгарчиликдан ҳам сақланади.
Жуда кўп кишилар исроф аслида нима эканини билмаган-
лари учун неъматларни исроф қиладилар. Баъзилар фақат пул 
тўланадиган нарсаларни тежаш керак, деб тушунадиган ва те-
кин ёки арзон неъматларни хоҳлаганча ишлатаверадилар. Бу 
нотўғри. Чунки неъматларнинг қадри инсонлар наздидаги 
қадри билан эмас, балки Яратган Аллоҳ даргоҳидаги қадри би-
лан ўлчанади. Мана бир мисол, сувни олайлик. Кўпчилик одам-
лар анҳор тўла сув, уни хоҳлаганингча ишлатаверасан, деб ту-


– 124 –
шунадилар. Аслида ичимлик суви энг қадрли ва бебаҳо неъмат-
дир. Дунёдаги аксар одамлар бунга амал қилмаётганлари боис 
ҳозирда ичимлик суви муаммо даражасига чиқиб бормоқда. 
Баъзи мамлакатларда ичимлик суви жуда қимматбаҳо нарсага 
айланиб улгурди. Шундай экан, биз ҳар бир неъмат қадрига 
етишимиз керак.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish