Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/210
Sana20.03.2022
Hajmi1,61 Mb.
#503119
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   210
Болалар луғати
Беҳуда
– фойдасиз, маъносиз, бекор; амалга ошмайдиган, 
хомхаёл, пуч; ўринсиз, ноҳақ.
Шарманда қилиш
– уятли ҳолатга қўйиш, уялтириш.
Фош қилиш
– ошкор қилиш, маълум қилиш, одамларга 
билдириш.
Ҳикматлар
1. Эй фарзанд, дунёда омон бўлай десанг, сергап бўлма, 
зарурат туғилса гапир, бўлмаса жимликни ихтиёр қил. Энг 
ёқимли хислат тилни сақлай билишдир.
2. Сергаплик ўз душманингдир, чунки у сенинг айбларинг-
ни ошкор этади, душманингни эса жойидан қўзғатади (Буни 
Муҳаммад Зеҳний шундай изоҳлайди: “Кўп гапиришдан 
сақлан, чунки кўп гапирсанг, яширин сирларинг ва камчилик-
ларинг ўз-ўзидан очилиб қолади, жим ётган душманларинг 
эса хатойингдан фойдаланиб қоладилар”).
3. Гапиришдан кўра эшитишда фойда кўп, чунки эшитувчи 
ўзгалар гапидан ибратли сўз дурларини териб олади, билма-


– 109 –
ганларини ўрганади, ҳаётнинг яхши-ёмон нарсалари ҳақида 
тажриба ҳосил қилади.
4. Луқмони ҳакимдан:
– Беморга нима едирайлик? – деб сўрабдилар.
– Аччиқ сўздан бошқа нима едирсангиз едираверинглар, – 
дебди ҳаким.
Тилини тиймаган бола
(Ибратли ҳикоя)
амзий ҳали ёш бола. Ҳар куни далада ишлайдиган ота-
сига тушлик олиб боради. Бир куни олисдаги қоялар 
бағрида ноаниқ бир нарсани кўрди. Шунда Рамзий кўтарилиб 
турган тошни ўзига ўхшаган бир бола деб ўйлаб, “бу ёққа кел”, 
деб бақирди. Қоялардаги тошлар орасидан ҳам “бу ёққа кел”, 
деган акс садо эшитилди. Рамзий акс-садо нима эканини бил-
масди. Шунинг учун тепаликда бир бола тошлар панасига бер-
киниб, мени масхара қилаяпти, деб ўйлади. Рамзий яна шун-
дай деб бақира бошлади: “Менга ўзингни кўрсат, бўлмаса аф-
сусланиб қоласан!” Ҳалиги товуш ҳам “менга ўзингни кўрсат, 
бўлмаса афсусланиб қоласан!” деб жавоб қайтарди.
Бутун вужудини ғазаб эгаллаган Рамзий яна бор кучи би-
лан бақира бошлади: “Чиқ бу ёққа, қўрқоқ!” Яна худди шу 
сўзларни эшитгач чарчагунича тепаликка қараб чиқди. Те-
паликда ҳеч кимни кўрмаган Рамзий бу мағрур бола бошқа 
жойда беркиниб турибди деб ўйлади. Ўша лаҳзада у бу болани 
тутиб олса, боплаб адабини бериши мумкинлиги, бу қўрқоқ 
болада унга кўриниш учун журъат қилмаётганини ўйлаб, ти-
лига келган сўзларни айтиб қояларга тирмаша бошлади.
Бирдан отасининг қорни қаттиқ очиб, пойлаб тургани Рам-
зийнинг эсига тушиб қолди. Ахийри бу болани қидиришдан 
воз кечди. Далага етиб келганида отасига нима бўлганини 
айтиб берди. Отаси унга бир ҳикматли гапни эслатди: “Ким-
ки фақат ўзи рози бўлган нарсаларни гапирса, ўзи норози 
бўладиган нарсаларни эшитади”.


– 110 –
Сир сақлаш
зиз болалар қуйидаги насиҳатларни яхшилаб эслаб 
қолинглар:
1. Сир сақлаш бировга сир айтиб пушаймон бўлишдан 
яхши.
2. Бировнинг сирини очган киши сенинг сирингни ҳам 
бошқаларга етказади.
3. Суҳбатдош сирини фош қилиш энг ёмон айбдир.
Азиз фарзандим, маслаҳатим шуки, сенинг айбингдан ха-
бар топиб, уни бировларга ошкор қилмайдиган, сенга яхши-
лик қилса, уни таъна қилмайдиган, унга яхшилик қилсанг, 
асло унутмайдиган болалар билан дўст тутин, шундай дўстни 
ардоқла, уни қадрла. Сир сақлай олмайдиган дўст бир куни 
сенга зарар келтириб қўяди.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish