– 67 –
оралиғидаги қисқа танаффусда синфдан чиқиб кетиб қолма.
7. Катта танаффусда эса ўртоқларинг билан соғлигингга
ва ахлоқингга зарар бермайдиган ўйинларни ўйна. Хатарли
ўйинларни ўйнама. Овозингни баланд кўтариб бақирма. Би-
рон кишини сўкма ёки у ёмон кўрадиган лақаб билан чақирма.
Мактабда ўзингдан катталарга ҳурматда, кичикларга эса из-
затда бўл. Катталарни фақат улардан қўрққанинг учун ҳурмат
қилма. Балки ёши сендан улуғлиги, илми ва тажрибаси
кўпроқлиги сабаб уларга ҳурмат бажо келтир. Кичик ёшдаги
ўқувчиларга зўравонлик қилишдан сақлан. Чунки уларга зиён
келтириш одобли ва мард болаларнинг иши эмас.
8. Сенга ёрдам берган ўртоқларингга ва
мактаб ишчилари-
га раҳмат айт. Чунки бу одобинг гўзаллигига далолат қилади
ва сенга нисбатан меҳр-муҳаббатини оширади.
9. Ўқув қуролларингни эҳтиёт қил, уларни тоза тут ва ки-
тоб жавонингга тартиб билан қўй. Шунда керак пайтда улар-
ни олишинг осон бўлади.
Синфдошларингга тегишли ўқув қуроллари ва бошқа нар-
саларга сўрамасдан тегма, уларнинг жиҳоз ва буюмларини
титма. Зеро, бу ўғриликка йўл очиши мумкин.
Бирон нарса ке-
рак бўлиб қолса, уни эгасидан сўраб ол ва ишлатиб бўлишинг
билан дарров қайтариб бер. Бирон нарсани қайтариб беришга
олиб, ундан кейин ўзингникидек фойдаланиб юришдан жуда
эҳтиёт бўл!
10. Мактабни ва ундаги жиҳозларни худди ўз уйингни ва
ундаги жиҳозларни эҳтиёт қилганингдек эҳтиёт қил.
Девор-
ларга чизиб-ёзма, сув жўмракларини очиқ қолдирма, дераза
ойналарини синдирма ва партани қалам билан бўяма.
11. Сенга берилган ҳар бир топшириқни ўз вақтида ба-
жар. Бугунги ишни эртага қолдирма. Чунки ҳар бир кунда
қилинадиган ишлар бор. Бирини кейинги кунга қолдирсанг,
барча ишларинг орқага сурилиб кетаверади.
12. Мактабдан одамлар сендан рози бўлган ҳолда қайтгин.
Шунда Аллоҳ сендан рози бўлади ва сенга ҳаётингда саломат-
лик ва баракалар беради.
– 68 –
Мактабдан чиқиб тўғри уйга бор. Одобсиз болаларга ўхшаб
ўқиш тугаганидан кейин турли ўйинлар ўйнаб, кўча-кўйларда
сандироқлаб, тентираб юрма.
Мактабдан қайтгач, китоб-дафтар ва керакли нарсаларинг-
ни тартиб билан аниқ жойга қўй. Уларни дуч келган жойга таш-
лаб кетма. Шунда мактабга кетаётганда ёки дарс тайёрламоқчи
бўлганингда, “дафтарим қани, китобимни ким олди”, деб ота-
онанг ёки ака-укаларингдан сўраб безор қилмайсан.
Мактаб-
дан келгач, овқатланиб, бироз хордиқ чиқаргач, уйга берилган
вазифаларни бажар, машқларни бажар ва ўз устингда тинмай
меҳнат қил. Фақат мактаб дарслари билангина чекланиб қолма.
Қўшимча адабиётлар ва бадиий асарлар мутолаасига ҳам вақт
ажрат. Зеро, булар сенинг дунёқарашинг кенгайиши ва били-
минг кўпайишига сабаб бўлади.
Эй фарзанд, шуни унутмаки,
одоб боланинг энг чиройли
либосидир. Қара, агар мактабдаги бирон ўртоғинг чиройли
кийимлар кийиб олган бўлсаю, аммо ўзи дангаса, ишёқмас,
ҳамма билан урушиб юрадиган, сўкинадиган одобсиз бўлса,
унинг кийган кийимига ким эътибор беради? Либоси учун ким
уни яхши бола дея олади? Аксинча, бирон бола ўртача
кийим
кийган бўлсаю, аммо ўзи аълочи, одобли ва ҳаммага ҳурмат
билан муомалада бўлса, унинг кийими жуда чиройли бўлмаса
ҳам, барча уни яхши ва одобли ўқувчи дея тилга олади. Демак,
энг биринчи ўринда мактабда ҳам, умуман ҳар қандай жойда
одобли бўлишга ҳаракат қилиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: