– 80 –
Эгаси топилгунча ҳамённи сақлаб қўйишга қарор қилди.
Жарчининг гапи рост эканига ишонч ҳосил қилгач, савдо-
гарнинг олдига бориб унга ҳамённи топширди.
Савдогар
бахил, ёлғончи ва бировга яхшиликни раво кўрмайдиган
ярамас одам эди. У йўқолган ҳамёни топилганига қанчалик
хурсанд бўлмасин, буни билдирмади. Дарҳол ҳамёнини очиб
санаб кўргач, бечора этикдўзга туҳмат қилиб шундай деди:
“Шундоқ ҳам оладиган пулингни аллақачон олиб бўлибсан!”.
Вали этикдўз савдогарга шундай дебди: “Оғзингизга қараб га-
пиринг! Мен фақир кишиман, аммо ёлғончи, ўғри эмасман!
Ваъда қилган пулингизни беролмасангиз, мени ўғирликда
айбламанг”.
Нопок савдогар Вали этикдўзга туҳмат қилиб, ҳатто ик-
кови маҳкамага (қозихонага) боришди. Икки томон сўзини
эшитган қози савдогарнинг алдаётганини сезди ва уни қаттиқ
жазоламоқчи бўлди. Қози ғазабини билдирмай ўз қарорини
эълон қилиб деди: “Савдогар ҳамёнидан юз олтин танга олин-
ганини даъво қилаяпти, этикдўз эса ҳамёндан ҳеч нарса ол-
маганман, деб айтаяпти. Мен ҳар иккисининг сўзига ишона-
ман, икковининг ҳам гапи рост. Шунинг учун этикдўз
топиб
олган бу ҳамён бошқа одамники, ҳамён то эгаси чиққунича
маҳкамада туриб туради”. Бахил савдогар этикдўзга қилган
ишидан афсусланди, аммо энди кеч эди...
Устоз отангдек улуғ!
зиз болалар! Устозни ҳурмат қилиш сизнинг бурчин-
гиздир. Баъзи китобларда устознинг ҳаққи ота-она
ҳаққидан кейин туриши айтилган. Чунки ота-онангиз дунёга
келишингизга сабабчи бўлса, устозингиз, қадрли муаллимин-
гиз оқ-қорани танитади, ўқиш, ёзиш ва фикрлашга ўргатади.
Шундай экан, болалар, устозни ҳурмат қилиш ва
унга миннат-
дорлик изҳор қилишимиз лозим.
Устозга ҳурмат билан муомалада бўлиш қаторида ундан
ҳол-авҳол сўраш, бирон иш буюрса, дарҳол бажариш лозим.
– 81 –
Шунингдек, камтарона муносабатда бўламиз, ҳеч қачон устоз-
дан ўзимизни катта тутмаймиз. Чунки унинг ёши, илми ва таж-
рибаси ҳам бизникидан кўпроқ. Шундай экан, уни беҳурмат
қилмаслик ва устозлик ҳаққини адо қилиш талаб этилади.
Ота-онамизга қилган яхшиликларни албатта устозимизга
ҳам қилишимиз керак. Бундан ташқари, уларга яхшилик сўраб
дуо қилишимиз, дуоларини олишимиз ва айтганларини беэъ-
тибор қолдирмай адо этишимиз лозим. Баъзи ёмон болалар
устозларини хафа қиладилар, айтганларини вақтида бажар-
майди, дарсда ўртоқлари билан гаплашиб ўтириб,
муаллим
сўзига қулоқ тутмайди. Азиз болалар, унутмангки, устозини
хафа қилган ва уни ранжитган болалар ҳаётда яхшилик ҳам,
барака ҳам топмайди. Зеро, биз устозимизни ҳурмат қилиб,
ундан кўп билимларни олсак, ҳаётда қоқилмаймиз. Устозимиз
биз учун маърифат зиёсидир. Устоз қадри катта ҳаёт бошлаб,
бирон касб бошини тутиб, яшай бошлагандан кейин билина-
ди. Ана ўшанда мактаб даврида билим олмагани, агар билим
олганида, устозининг панд-насиҳатларига қулоқ тутганида,
яхшироқ
ишларда ишлаб, яхшироқ пул топиши мумкинли-
гига афсусланади. Аммо энди кеч бўлганини, ҳаётни орқага
қайтариб бўлмаслигини билиб, ўзидан-ўзи хафа бўлади.
Эй фарзанд, сенга илм ўргатаётган устоз меҳрини қозониш
учун қуйидагиларга амал қилишинг керак:
1. Устозингдан олдинда юрма.
2. Устозинг ўрнига ўтирма.
3. Устозинг олдида рухсатсиз гапирма.
4. Малол келадиган бўлса, дарс вақтида кўп савол берма.
5. Дасрга кеч келма.
6. Устозингни безовта қилма.
Ҳикоя қилинишича, Имом Бухорий бобомиз бир муддат
Маккаи мукаррамада дарс олишига тўғри келади. Бир зиё-
ратчи у зотнинг Бухорои шарифдаги бир устозидан салом ва
мактуб келтирганида устоз юртидан келганини билиб, у
билан
қучоқ очиб кўришади ва унга ҳурмат бажо келтиради. Сўнг
салом хабарини эшитганида, Бухорои шариф томонга юзла-
– 82 –
ниб, саломга алик олиб, устози ҳақига дуо қилади. Кейин мак-
тубни икки қўллаб олиб, эҳтиром билан хатни ўқийди.
Қаранг болалар, қандай ибратли воқеа?! Демак, устоз ўзидан
узоқ жойда бўлса ҳам унинг ҳузурида тургандек ҳурмат бажо
келтириш ва уни доим эъзозлаш лозим экан.
Ҳикмат
ир ҳакимдан:
– Нима учун устозингни отангдан ҳам яхши кўра-
сан? – деб сўралди.
– Устоз абадий тириклигимнинг сабабчиси,
отам эса
ўткинчи ҳаётимнинг сабабчисидир! – деб жавоб қилди у.
Do'stlaringiz bilan baham: