Adabiyotlar:
1. Адабиётшунослик луғати (Хаммуалиф). -Т.:Академнашр. 2010. -Б. 21.
4-215
2. Adabiyotshunoslikka kirish. D. Quronov. – T.: Fan, 2007, B. 154-155
3. Mamaziyayev O. X. “O‘zbek poetik nutqida xiazm va gradatsiya. -
Farg‘ona, NDA, -2004.
4. Усмон Азим. “Дарс”шеърлар тўплами. -Тошкент, 1986. -Б. 4-5
БАДИИЙ МАТНДА ТЕРМИНЛАРНИНГ МЕТАФОРИК ВОСИТА
СИФАТИДА ҚЎЛЛАНИШИ
Раҳимова М.
магистрант
Андижон давлат университети
Аннотация:
Мазкур мақолада терминларнинг бадиий матнда
метафорик восита сифатида қўлланиши ҳақида фикр юритилади.
Калит сўзлар:
бадиий матн, тил, термин, хусусият, услуб, бадиий
тасвир воситаси, метафора, услубий бўёқ.
Илмий адабиётларда терминларнинг қўлланилиш доираси чегараланган
махсус лексикага мансублиги таъкидланади.
1
Tилшуносликда терминнинг
ўзига хос муҳим жиҳатлари сифатида маълум услубга хос эканлиги(илмий),
махсус соҳага оидлиги, илмий атама бўлиб, одатда, бир тушунча
(моносемантик)ni ифодалаши aйтиб ўтилади. Қўлланиш доирасига кўра
терминларни иккига ажратиш мумкин:
1. Умумхалқ тилида қўлланилиб барча тил эгаларига бирдек
тушиниладиган терминлар;
2. Муайян соҳадагина қўлланадиган ва тушиниладиган терминлар.
1
Ўзбек тили лексикологияси.- Т. “Фан”, 1981.-Б. 17
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
210
Масалан,
қўрғошин, темир, мис, астма, диагноз
каби атамалар
умумхалқ тилида кенг қўлланади ва ҳамма тушинади. Аксинча,
лимфобластома, эктомия, тетания
каби терминлар тор доирада қўлланади.
Бадиий матнда терминлар ҳам бошқа луғавий бирликлар каби тилда
кишиларнинг эҳтиёжи учун хизмат қилади ва ўзаро алоқа алмашувида нарса
ва ҳодисаларни ифодалашда кенг қўлланади. Умумхалқ тилида қўлланган
терминлар кўп қўлланилиши натижасида ўз маъно доирасини кенгайтириб,
бошқа маъноларни ҳам ифодалаш имкониятига эга бўлади.
Терминлар, одатда, ўзига хос хусусиятларига кўра бошқа луғавий
бирликлардан фарқланади. Яъни терминлар оддий сўзлардан фарқли ўлароқ
бирмаънолилиги, илм-фан, касб-ҳунарга оидлиги, эмоционал-экспрессив бўёқ
ва стилистик белги ифодаламаслиги каби бир қанча жиҳатларга эга. Лекин
терминлар бадиий матнда қўлланганда бошқа луғавий бирликлар сингари
экспрессивлик касб этиб турли услубий маъноларни ифодалаши мумкин.
Бунда терминлар ўз қобиғидан чиқиб умумхалқ тушинадиган оддий сўзга
айланади. Натижада, барча нутқ услубларида қўлланиш имкониятига эга
бўлади. Кейинги йилларда терминларни лингвистик объект сифатида
ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ана шу маънода, бадиий матнда
терминларни метафорик восита сифатида қўлланилиши ҳам ўзига хос муҳим
жиҳатлардан бири саналади. Бу эса терминларнинг моҳият-мазмунини,
функционал услубий хусусиятларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Метафора асосида ном кўчиши предмет, белги, ҳаракат, ҳолатларнинг
кенг маънодаги ўхшашлигига асосланади. Асос конкрет, абстракт бўлиши
мумкин. Метафора тузилишига кўра содда ва кенгайган, бадиий ҳамда
лингвистик метафораларга ажратилади.
1
Метафора номинация жараёнида муҳим ўрин тутади. Метафорик
номинация ифодаланаётган реалияни бунгача номланиб бўлган реалиянинг
шакл, ранг, ҳажм ва ҳ. з. га ўхшатиш асосида ҳосил бўлади. Предметни билиш
жараёни унинг номинация билан боғлиқ бўлиб, белгининг юзага чиқиши билан
кечади. Зеро, белги – маънони шакллантиради, маъно эса антропоцентрик
характерлидир.
2
Маълумки, терминлар илмий билимларни тизмлаштиришда муҳим
аҳамиятга эга. Терминлардаги номинативлик ва кўчма маъно, маънодошлик
ҳодисаси уларнинг бадиий матнда тасвирий восита сифатида қўлланилишини
таъминлайди. Натижада, термин лексемалар ҳам тасвирланаётган воқеа-
ҳодисаларни ифодалашда тасвирнинг образлилигини, таъсирчанлигини
ошириш учун хизмат қилади.
1
Ўзбек тили лексикологияси.-Т.: Фан, 1981,236-237-б.
2
Махмараимова Ш. Ўзбек тилида метафоранинг номинатив функцияси.// ЎТА,2019, № 3. Б.107
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
211
Масалан, қуйидаги матн парчасида кўчма маънода қўллланган
терминларга эътибор қаратсак:
Жаҳон гулшани вафо гули зийнатидан бўшаб қолган, башарият гули
вафонинг муаттар ҳидларидан айрилган. Дунёнинг қоронғи тупроқхонасини
вафо шамъи ёритмаяпти ва замон бевафолар кўнгли билан улфатлашмаяпти.
Вафонинг наргис гули давр чаманига кўз солмайди ва кишиларнинг кўнгил
ғунчасида кўролмаслик ва ҳасаддан ўзга нарса топилмайди. (Т. Малик, ”Ҳусну
хулқ”)
Келтирилган мисолда
жаҳон гулшани, вафо гули, вафонинг муаттар
ҳидлари, кўнгил ғунчаси, вафо шамъи, вафонинг наргис гули, давр чамани каби
метафорик бирикмалар қўлланган.
Мазкур бирикма орқали муаллиф инсон
табиатига хос фазилатларни шу қадар латиф чизгиларда тасвирлаганки, бунга
матнда қўлланган уядош
(гулшан, гул, ғунча, чаман, ҳид, наргис гули)
сўзларнинг ипга тизилгандек, бир-бирини мазмунан тўлдириб келиши орқали
бетакрор метафорик мазмун ҳосил қилинган дейиш мумкин. Бундай оригинал
бадиий ифода Т. Маликкагина хос.
Матнда қўлланган
шамъ, гул, ғунча
каби атамалар аллақачон миллий
тафаккурга сингиб, рамзий маъно ифодаловчи бадиий тасвир воситаси
сифатида қабул қилинадиган бўлиб қолган.
Хулоса қилиб айтганда, атамалар ҳам бадиий матнларда қўлланилиб,
ўзига хос образли тасвир воситаси сифатида таъсирчанлик, услубий бўёқ,
эмоционалликни таъминлашга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |