431
ШАРБАТЛАРНИ ТИНДИРИШНИНГ КОЛЛОИД
КИМЁВИЙ УСУЛИ ВА МУАММОЛАРИНИНГ ЗАМОНАВИЙ
ҲОЛАТИ
У.Ю. Рахимов (НамМТИ), Р.О. Аҳророва (ЎзРФА УНКИ),
т.ф.д. Д.Ж. Жумаева (ЎзРФА УНКИ), т.ф.д., проф. Эшметов И.Д. (ЎзРФА
УНКИ)
Бугунги кунда дунё аҳолисини сифатли, ҳамда хавфсиз озиқ-овқат
маҳсулотлари билан таъминлаш муаммоси долзарб вазифалигича қолмоқда.
Маҳаллий хом ашёлардан ва чиқиндилардан фойдаланган ҳолда иккиламчи
маҳсулот олиш ва импорт ўрнини босувчи адсорбент ишлаб чиқиш, яъни
чиқиндисиз технология асосида янги адсорбент турларини кенгайтириш
юқоридаги каби муаммоларни ечими сифатида хизмат қилади. Бу каби
масалаларни ечими сифатида тадқиқот ишимизда янги турдаги адсорбент
олиш учун ишлаб чиқариш саноати чиқинди хом ашё маҳсулотларидан
ҳисобланган данакли чиқиндиларни физик-кимёвий ва коллоид кимёвий
хусусиятлари ва хоссаларини тадқиқ этиш учун дастлаб соҳага доир
замонавий адабиётлар шарҳини ўрганишни мақсад қилиб олдик.
Шарбатлар дунёдаги инсоният томонидан севиб истеъмол этиладиган
энг машҳур ичимликлардан бири ҳисобланади. Шарбатларни инсониятга
истеъмол учун яроқли, ҳамда турли канцероген моддалардан холи ҳолда
тайёрлаш ва уларни тиндиришда қўлланиладиган фаол адсорбентлар танлаш
асосий вазифалардан ҳисобланади. Шарбат ва сокларни асосий сифат
кўрсаткичлари уларнинг тиниқлиги, шаффофлиги, ҳамда табиийли билан
белгиланади. Тўлиқ тиндирилган ва тозаланган шарбатлар бир қатор
афзалликларга эга бўлади. Жумладан, ташқи кўринишининг маҳсулот турига
хослиги, коллоид-кимёвий жиҳатдан бир хил системага эга эканлиги билан
бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан ажралиб туради.
Бизга маълумки, шарбатларни тайёрлаш жараёнида биринчи навбатда,
хом ашё сиқиб унинг шарбати ажратиб олинади. Сиқиб олинган ярим тайёр
шарбат маҳсулоти таркибида шарбатдан ташқари, бошқа қўшимчалар ҳам
мавжуд бўлади. Ушбу сиқиб олинган шарбат полидисперс система
ҳисобланади. Шарбатларни тиниқлиги унинг юқори тозаланганлигини
билдиради. Тиниқ ва тоза маҳсулот олиш учун аввало ярим тайёр маҳсулотни
тиндириш
лозим.
Яъни
уни
чўкма
ажратиб
олиб,
шаффоф,
тиниқлаштирилган суюқликка ажратиш керак бўлади.
Шарбатларни тиндириш жараёни бир нечта босыичларни щз ичига
олади: меваларни ювиш, сифатга ажратиш, хом ашёни майдалаш, шунингдек,
433
бентонит асосидаги гил минераллари ёрпдамида олинган адсорбентлар
ёрдамида тозаланиб, республикамизга валюта чиқиши ҳисобидан импорт
қилиб олиб келинади.
Мазкур илмий тадқиқот ишимизда шарбатларни тозалашда, уларни
данак чиқиндиларидан олинган композицион адсорбентлар билан тиндириб
тозалаш орқали импорт ўрнини босадиган, арзон таннархли, юқори
адсорбцион хусусиятга эга, маҳаллий хом ашё асосида олинган адсорбентлар
олиш орқали амалга ошириш мўлжалланган.
Адабиётлар таҳлили асосида олинган хулоса шундаки, маҳаллий хом
ашё асосидаги олинган адсорбентлар арзон таннархга ва чиқиндисиз
технологияга асосланган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: