Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


Олинган маълумотларни ёзиш



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Олинган маълумотларни ёзиш
.
Барча маълумотларни тўлиқ эслаб 
қолиш қийин, шунинг учун қисқа ёзувлар билан белгилаб боринг. Кўпчилиқ 


399 
беморлар маълумотларни ёзиб боришга бемалол қарайдилар, аммо баъзи 
бирларида ишонч йўқолиши мумкин. Бундай ҳолларда уларнинг 
безовталаниш сабабини аниқланг ва маълумотларни аниқ кўрсатиш 
мақсадида ёзиб бораётганингизни тушунтиринг. Вақт ўтиши билан 
маълумотларнинг кўпчилигини (анамнез, беморнинг аҳволи, оила анамнези, 
аъзо ва тизимлар ҳақидаги маълумотлар) бемор билан суҳбат вақтидаёқ 
охирги кўринишда ёза оладиган бўласиз. Ёзувга овора бўлиб, эътиборингиз 
бемордан чалғимаслигига ва унинг суҳбатдаги ташаббусини йўқотиб 
қўймасликка ҳаракат қилиш керак. Касалликнинг хусусиятлари, руҳий-
ижтимоий анамнез ва касаллик тарихининг бошқа қийин бўлимларини 
аниқлаётганингизда, ҳамма маълумотни бирданига охирги кўринишда 
ёзишга ҳаракат қилманг. Фақатгина қисқа ибора, алоҳида сўз, саналардан 
фойдаланинг. Суҳбат нозик масалаларга тегишли бўлса, ёзишни тўхтатиш 
маъқул. 
Бемор билан учрашув.
Энди сиз бемор билан учрашишга, суҳбат 
қуришга, диққат-эътиборингизни бемор муаммоларига қаратишга тайёрсиз. 
Қулай бўлса, қўлини сиқиб қўйинг. Беморни исмини айтиб, бемор бола ёки 
ўспирин бўлмаса исми шарифи билан мурожаат қилинг. Нотаниш беморга 
фамилияси билан ёки эркалатувчи сўзлар билан, ҳамда ёши улуғ аёлни 
“бувижон”, бемор боланинг онасига “онаси” деб мурожаат қилиш 
ҳурматсизлик ва беандишалик бўлади. Ўзингизни таништиринг, агар ўқувчи 
бўлсангиз, беморга ўз вазифангизни тушунтириб беринг. 
Бемор учун қулайликлар
. Беморга эътиборли бўлинг. Тиббиёт 
муассасаларида беморнинг устки кийими ва бошқа нарсалари учун алоҳида 
жой ажратилиши лозим. Клиникада бўлганингизда бемор ўзини қандай ҳис 
қилаётганини, сизнинг ташрифингиз унга ҳалал бермадими, деб сўранг. 
Беморнинг ноқулай вазияти, оғриқ борлигига, безовталаниш ёки ҳожатга 
бориш истаги борлиги каби нохуш белгиларига аҳамият беринг. Бемор 
кроватда қулай вазият эгаллагунича, ҳожатга бориб келгунича ёки йўқлаб 
келганлар билан хайрлашгунича бир оз кутиб туришингиз, анамнез йиғишни 


400 
осонлаштиради ва қисқа вақтда касаллик тарихини тўлдиришингизга имкон 
бериши мумкин.
Суҳбатни бошлаш
.
Нима учун даволаш муассасига келгани, қандай 
шикоятлари борлиги (агар улар бўлса) ва касалини (баъзида, ҳеч қандай 
касали, шикоятлари бўлмасдан соғлиги ҳақида маслаҳатлашиш ва назорат 
учун кўрикдан ўтишга келган бўлиши мумкин) аниқлаб олинг. Жавоб учун 
тўлиқ эркинлик берувчи умумий саволлардан бошланг: “Нима мақсадда 
келдингиз?” ёки “Қандай қийинчилиқларингиз бор?”. Бемор жавоб бериб 
бўлгандан кейин яна бир бор, керак бўлса, бир неча марта “Яна нима?” деб 
сўранг. Жавобларни олиб бўлгач, суҳбатни давом эттириш учун беморни 
йўналтиринг, шикоятларини гапириб беришини, агар улар кўп бўлса, 
уларнинг биттасини гапириб беришини сўранг: “Бош оғриғингиз ҳақида 
гапириб беринг” ёки “Сизни нима кўпроқ безовта қилади?”. Бемор жавоб 
бергунича унинг фикр юритишини диққат билан кузатинг.

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish