95
назорат остидаги шахснинг ўзига нисбатан белгиланган
маъмурий
чекловларга риоя этиши ва яшаш, иш, ўқиш ѐки хизмат
жойи бўйича зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши
устидан назоратни амалга ошириш;
назорат остидаги шахс билан унинг ҳуқуқбузарликлар содир
этишининг олдини олишга қаратилган якка тартибдаги профилактика
ишларини амалга ошириш;
назорат остидаги шахснинг ўзига нисбатан белгиланган
маъмурий чекловларни бузганлиги ва
зиммасига юклатилган
мажбуриятларни бажармаганлиги фактларини аниқлаш ҳамда
ҳужжатлаштириш бўйича чоралар кўриш.
Яшаш жойи ўзгарган тақдирда маъмурий назоратни назорат ости-
даги шахснинг янги яшаш жойидаги ички ишлар органи амалга
оширади.
Маъмурий назоратни амалга ошириш бўйича тадбирларни
ўтказиш даврийлиги ва вақти суд белгилаган маъмурий
чекловлардан, назорат остидаги шахснинг турмуш тарзи,
оилавий
аҳволи, хулқ-атворидан, шунингдек, унинг шахсини тавсифловчи
бошқа ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органи
томонидан мустақил равишда белгиланади.
Маъмурий назорат назорат остидаги шахснинг бир маромдаги
ҳаѐт фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги керак ва, қоида тариқасида,
унинг ишдан, ўқишдан ѐки хизматдан бўш вақтида амалга
оширилади.
Маъмурий назорат остидаги шахслар томонидан ўрнатилган
тартиб-қоидаларни бузишга бир қатор омиллар:
назоратни амалга оширишнинг сустлиги, текширувларнинг
юзакилиги;
назорат
остидаги
шахснинг
ўрнатилган
чеклашларни
менсимаслиги;
ўрнатилган чеклашлар назорат остидаги шахснинг яшаш
тарзидан келиб чиқиб ўрнатилмаганлиги таъсир қилади.
Маъмурий назорат чеклашларини қуйидаги ҳолларда:
96
назорат остидаги шахснинг тузалиш йўлига ўтиши ҳамда
меҳнатга ҳалол муносабати ва намунали хулқ-атворидан
далолат
берувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда;
маъмурий назорат остидаги шахснинг ҳаѐт тарзи ва иш жойини
ўзгартириб, бунда ўрнатилган тартиблар унинг яшаш тарзига халал
берганда;
чеклашлар маъмурий назорат остидаги шахснинг жиноятга
мойиллигини, яъни яшаш тарзини инобатга олмаган ҳолда
танланганда қисқартириш мумкин.
Назоратда турувчи назорат ва чеклаш қоидаларини бузганлиги
учун биринчи марта маъмурий жавобгарликка тортилади. Бу,
Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 206-моддасига
биноан
маъмурий қоидаларни бузиш деб топилиб, энг кам иш ҳақининг бир
бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади. Назорат қоидаларини бузиш билан маъмурий жавобгарликка
тортиш деганда, қонунда белгиланганидек назоратдан бўйин
товлашга доир ҳаракатларни тушуниш лозим. Назоратда турувчига
назорат ва чеклаш қоидаларини бузганлиги учун шу қоидаларни
бузган кундан бошлаб икки ой муддат ичида маъмурий чоралар
кўриш мумкин. Назоратда турувчининг маъмурий назорат
қоидаларини бузганлиги учун маъмурий ѐки
жиноий жавобгарликка
тортилиш масаласи ҳал этилаѐтган маҳалда қонуннинг 7-модсида
кўзда тутилмаган ҳаракатлар, шунингдек, қонунда кўрсатилмаган
бўлса-да, бироқ маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарорда
санаб ўтилмаган чеклаш қоидалари бузилганлиги ҳисобга олинмайди.
Маъмурий назорат қоидасини бузганлик учун маъмурий
жавобгарликка тортишга асос бўлиб қуйидагилар хизмат қилади:
бевосита ички ишлар органлари томонидан маъмурий назорат
остидаги шахснинг назорат қоидаларини бузган вақтда қўлга
олиниши;
шундай ҳолатда назоратни амалга оширишга жалб этилган бошқа
шахслар томонидан қўлга олиниши;
фуқароларнинг назорат остидаги шахснинг ноқонуний хатти-
ҳаракатлари устидан берган аризалари ва хабарлари.
97
Маъмурий назорат қоидаларини бузиш: а) маъмурий
назоратдан
бўйин товлаш мақсадида истиқомат жойини ўзбошимчалик билан
ташлаб кетиш; б) маъмурий назорат озодликдан маҳрум қилиш
вақтида шахсга нисбатан ўрнатилган бўлиб, у ўзи танлаган яшаш
жойига узрли сабабларсиз муайян муддатда етиб келмаслиги туфайли
содир этилган бўлса, икки йилдан тўрт йилгача озодликдан маҳрум
қилиш (Ўзбекистон Республикаси ЖК 226-м.) билан жазоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: