ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ
АХБОРОТ ХАТИ
Термиз давлат университетининг Педагогика институтида 2022-2026 йилларга мўлжалланган
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида
2022 йил 20-21 апрел кунлари магистрларнинг «Илм-маърифатли ёшлар – Янги Ўзбекистон
бунёдкорлари» мавзусида I илмий-назарий конференцияси ўтказилади.
Анжуман материаллари
мақолалар тўплами сифатида чоп этилиши режалаштирилган.
Анжуман қуйидаги шўъбаларда иш олиб боради:
1) Муҳандислик графикаси ва дизайн назарияси мутахассислиги шўъбаси;
2) Педагогика назарияси ва тарихи (фаолият тури бўйича) мутахассислиги шўъбаси;
3) Педагогика ва психология мутахассислиги шўъбаси;
4) Мусиқа таълими ва санъат мутахассислиги шўъбаси;
5) Ўзбек тили ва адабиёти мутахассислиги шўъбаси;
6) Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) мутахассислиги шўъбаси;
7) Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари) мутахассислиги
шўъбаси;
8) Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) мутахассислиги шўъбаси;
9) Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мактабгача таълим) мутахассислиги шўъбаси;
10) Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси мутахассислиги шўъбаси;
11) Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим) мутахассислиги шўъбаси.
Анжуман материалларини тайёрлашга қўйиладиган талаблар:
- Матнлар ҳажми А4 форматда, Microsoft Word матн муҳаррири ёрдамида, Times New Roman 14
ўлчамли шрифтда, 1,5 интервал оралиқда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см ва ўнгдан 1,5 см;
- мақола ёки тезисларнинг ҳажми 4 бетдан кам бўлмаган ва 6 бетдан ошмаган, таҳрир қилинган
бўлиши лозим;
- мақола мавзусининг юқорисида
муаллифнинг исми, шарифи, мутахассислиги,
телефони ва
электрон манзили тўлиқ кўрсатилиши керак. Мавзудан кейин аннотацияси (20-25 сўз), калит сўзлари
(8-10 та) уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) тўлиқ ёзилади;
- мақолада муаммо илмий, назарий ва методологик нуқтаи назардан таҳлил қилиниб,
тегишли
таклиф ва тавсиялар берилиши шарт;
- мақоладаги маълумотлар, фактлар ва статистикаларнинг тўғрилигига муаллифлар масъулдир;
- мақола матнида мавзуга оид назарий масалалар билан бирга
уларнинг амалий ечимлари
ёритилган бўлиши лозим;
- мақола матни 1 нусҳа қоғозда ва электрон вариантда word форматида тегишли кафедраларда
жамланиб, мутахассислар таҳриридан ўтказилган (илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчиларнинг тақризи
билан) ҳолатда тақдим этилади.
Тўпламга УДК, ББК, кутубхона индекслари китоб рақами берилади.
Иштирокчилар конференциянинг ялпи мажлисида “Энг яхши илмий мақола” номинацияси
(ҳар
бир шўъба)
бўйича пул мукофоти ва сертификат билан тақдирланадилар.
Тўплам муаллифлар ҳисобидан чоп эттирилади. Ҳар бир мақола ёки
тезис учун бадал пули
50 000 (эллик минг) сўм қилиб белгиланган. Таҳрир қилиниб нашрга тавсия қилинган мақолаларнинг
бадал пули тегишли кафедраларда йиғилади.
Мақолалар 2022 йилнинг 1 апрел кунигача қабул қилинади.
Эслатма: Мақола анжуманнинг қайси йўналишига мўлжалланганлиги аниқ кўрсатилиши лозим.
Тегишли талабларга жавоб бермайдиган, илмий-амалий тавсияга эга бўлмаган ва
кечикиб
топширилган мақолалар анжуман материалларига киритилмайди ва қайтарилмайди.
Боғланиш учун телефонлар: +(99891)-576-84-39; +(99891)-966-02-55;