Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш


 Корхонани ташкил этишнинг зарурий таъсис ҳужжатлари



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

3.2. Корхонани ташкил этишнинг зарурий таъсис ҳужжатлари. 
Таъсис ҳужжатларини тайѐрлаш корхонани ташкил этиш ва кейинги 
фаолият юритиш жараѐнидаги муҳим босқичларидан бири ҳисобланади. 
Таъсис ҳужжатлари фаолият юритувчи корхоналарнинг ҳуқуқ ва 
мажбуриятларини ҳамда шароитларини ифодалайди. 
Корхоналар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида икки 
хил таъсис ҳужжатлари белгилаб берилган: 
-
корхона Низоми; 
-
таъсис шартномаси. 
Амалиѐтда корхона фақат Низом ѐки фақат таъсис шартномаси асосида, 
шунингдек, бир вақтнинг ўзида Низом ва таъсис шартномасига мувофиқ 
ҳолда фаолият юритиш ҳоллари мавжуд. Шуни қайд қилиб ўтиш керакки, 
корхонанинг таъсис шартномаси келишув асосида тузилади. Корхона Низоми 


эса муассислар томонидан тасдиқланади. Битта таъсисчи томонидан тузилган 
ҳуқуқий шахс шу таъсисчи томонидан тасдиқланган Низом асосида фаолият 
олиб боради. . 
Корхона Низоми асосий таъсис ҳужжати ҳисобланиб, унда корхонанинг 
ташкилий-ҳуқуқий шакли, номи, манзили, ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс 
этади. Шунингдек, Низом жамғармасининг миқдори, даромадларининг 
таркиби ва тақсимланиш тартиби ҳамда корхона фондларини ташкил қилиш 
тартиби, корхонани тугатиш ва қайта ташкил қилиш тартиби кўрсатилиши 
шарт. Бошқача қилиб айтганда, корхона Низоми унинг ҳуқуқий мақомини ва 
мажбуриятиларини белгилаб беради. 
Низомда шунингдек, корхона фаолият кўрсатувчи соҳа ва тармоқ, 
атроф-муҳит ва одамлар соғлиғини муҳофаза қилиш кафолати, бошқарув 
шакли, ҳисобга олиш ва ҳисобот тизими ҳам акс эттирилиши лозим. 
Корхона тўғри ва тўлиқ тайѐрланган Низом асосида маҳаллий ҳокимият 
органларида томонидан рўйхатга олинади, кейин эса ўз муҳрига эга бўлиш ва 
банкда ҳисоб рақами очиш ҳуқуқини қўлга киритади. Ўз муҳри ва ҳисоб 
рақамига эга бўлмаган корхона, ҳуқуқий шахс ҳисобланмайди ва мустақил 
корхоналар қаторига киритилмайди. 
Таъсис шартномаси корхонани ташкил қилиниши ва якка тарзда ѐки 
ҳамкорликдаги фаолиятининг бошланишини тавсифловчи ҳужжат ҳисоб-
ланади. У шунингдек, ташкил этилаѐтган корхонанинг Низомини тўлдирувчи 
ҳужжатдир. Таъсис шартномасида корхонани ташкил қилиш тартиби, 
даромад ва харажатларни қатнашчилар ўртасида тақсимлаш шартлари, 
корхона ташкилотчилари таркибидан чиқиш шартлари белгилаб қўйилади. 
Таъсис шартномаси асосида кўпинча кичик корхоналар, хўжалик 
бирлашмалари каби субъектлар фаолият юритади. Масалан, корхонанинг 
таъсис шартномасида бошқарув фақат барча иштирокчиларнинг розилиги 
билангина эмас, балки қарор кўпчилик овози билан қабул қилиниши 
мумкинлиги ҳам белгилаб қўйиш мумкин. Бироқ таъсис шартномасида 
иштирокчилар овозини аниқлашнинг бошқа тартиби ҳам кўрсатиб ўтилади. 


Тўлиқ ўртоқчилик корхоналарининг даромад ва харажатлари агар 
шартномада бошқа тартиб кўрсатилмаган бўлса, иштирокчилар ўртасида 
уларнинг умумий капиталдаги улушига мос равишда тақсимланиши мақсадга 
мувофиқ ҳисобланади. 
Корхона мулкини шакллантириш ва ундан фойдаланиш Низом ва таъсис 
шартномасининг муҳим қисми ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг 
«Корхоналар тўғрисида» ги қонунига асосан қуйидагилар корхона мулкини 
шакллантиришнинг манбалари ҳисобланади: 
-
муассисларнинг пул ва моддий кўринишдаги бадаллари; 
-
маҳсулот (иш, хизмат) сотишдан ва бошқа турдаги фаолиятдан олинган 
даромадлар; 
-
қимматбаҳо қоғозлардан олинган даромадлар; 
-
банклар ва бошқа кредиторлардан олинган кредитлар; 
-
бюджетдан олинувчи маблағлар, капитал қўйилмалар; 
-
корхона, ташкилот ва фуқароларнинг беғараз ва хайрия бадаллари, 
шунингдек, алмашиш, мерос ва совға тариқасида олинувчи мулк; 
-
қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар. 
Давлат корхоналарнинг мулкий ҳуқуқларини кафолатлайди. Давлатнинг 
корхоналар мулкини (асосий фондлар, айланма маблағлар ва ҳоказо) тортиб 
олишига йўл қўйилмайди, қонунчиликда кўзда тутилган ҳоллар бундан 
мустасно. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish