Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш


Инновацион бошқарув тамойиллари ва асосий усулларининг



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

17.4.Инновацион бошқарув тамойиллари ва асосий усулларининг 
таснифи. 
Инновацион жараѐнлар, инновацион фаолият, бу фаолият билан банд 
бўлган ташкилий тузилмалар ва уларнинг ходимларини бошқариш тамойил-
лари, усуллари ва шаклларининг мажмуасидир. 
Бошқарувнинг ҳар қандай бошқа соҳалар учун каби, унинг қуйидагилар 
хосдир: мақсадни қўйиш ва стратегияни танлаш; давранинг тўртта босқич-
лари: 
1) режалаштириш; 
2) шартларни белгилаш ва ташкил қилиш; 
3) ижро этиш; 
4) раҳбарлик. 
Корхона инновацион бошқарувнинг мақсадлари фирманинг вазифаси
унинг фалсафаси, анъаналари ва ташкилотнинг ҳаѐтий давраси билан 
боғлиқдир. 
Инновацион бошқарувнинг мақсадлари, характери ва мазмуни иннова-
цион бошқарувнинг хусусиятлари ва унинг анъанавий турлардан катта фарқ 
қилинишини белгилаб беради. Иерархиянинг ҳар хил даражасидаги (давлат 
даражасидан бошлаб, кичик инновацион корхонагача) ҳар қандай 
инновацион тизимларни инновацион ривожланишининг мақсади узоқ 
муддатли иқтисодий ўсиш ва юқори тартибдаги рақобат афзалликларини 
таъминлаш учун инновацион базани яратишдан иборатдир. 
Рақобат назариясидан келиб чиққан ҳолда, худди фанни ривожланиши 
ва янги технологияларни тадбиқ этилишининг инновацион салоҳияти юқори 
тартибдаги рақобат афзаллигини яратади. Инновацион ривожланиш мақсад-
ларни белгилаш ва компания ривожланиши йўналиш стратегик кўришга 
ўзининг хусусиятларини киритади, бошқарув аппарати олдида турган 
вазифаларни модификациялайди.


Инновацион тадбиркорликнинг юқори хатари, маҳсулотларни мавжуд 
бўлиш даврларини қисқариши, йирик серияли ишлабчиқаришдан воз кечиш 
инновацион менежер зиммасига алоҳида мажбуриятлар юклайди. 
Инновацион фаолият шароитида менежернинг роли кескин ўсади, унинг 
шахси, қобилияти, малакаси ва касбий кўникмалари эса ҳақиқатда ҳам 
компания тақдирини белгилаб беради. 
Инновацион бошқарувнинг асосий вазифаларини амалга оширишда 
алоҳидаги ўзаро алоқа ва мантиқий изчиллик вужудга келади. Масалан, 
бошқарувнинг коммуникация, ундовчи сабаблар, ваколатларни бошқа 
топшириш жараѐни каби процессуал ва социал – психологик вазифаларнинг 
аҳамияти кескин ошади. Инновацион бошқарувни ташкил қилиш усуллари 
орасида шахслараро муносабатлар, гуруҳли динамика қонунларига суянувчи 
норасмий турлар устунлик қиладилар. 
Назоратнинг ҳар хил турлари ўртасидаги нисбат ўзгаради. Уларнинг 
барчаси кўпроқ ўзини ўзи назорат қилиш, инновацияларнинг стратегик 
назорати, ҳамда назоратнинг молиявий – иқтисодий турларига мўлжал-
ланган. Инновацион жараѐнларни бориши устидан назорат қилиш билан 
боғлиқ коммуникациялар алоҳида аҳамият касб этади. Уларда процессуал 
характер ва ахборотларни алмаштиришнинг узлуксиз жараѐни устун бўлади. 
Ходимларни инновацион бошқаришда менежментнинг вазифалари ва 
усуллари алоҳидаги ўзгаришларга дуч келадилар. Янгиликларни ишлаб 
чиқиш ва тадбиқ этилиши, жараѐнларни мураккаблашиши, янги технология-
ларни пайдо бўлиши ходимдан тегишли малака ва алоҳидаги касбий билим-
лар ва кўникмаларни талаб қилади.
Бошқарув тузилмаларда ходим маълумотининг умумий даражасини анча 
ошиши содир бўлади. Ходимларнинг шаклланаѐтган тури ўзига маъсулиятни 
олиш ва қарорлар қабул қилишга қодир ходимларни талаб қилади. 
Ваколатларни бошқачага топшириш ва унинг билан боғлиқ ташкилот 
иерархияси юқори даражаларининг ваколатларини қисқариши ходимларнинг 


ташаббуси, шахсий эркинлиги ва омилкорлигини ўсиши билан яқиндан 
боғлиқ. 
Инновацион бошқарувда ходим, инновацион жамоа ва умуман иннова-
цион корхонанинг ўзининг ҳулқининг тури ўзгаради. Нафақат мақсадга 
қаратилган рационал ҳаракат, балки қийматга қаратилган рационал ҳаракат 
ҳулқнинг асосий таркибий қисми бўлади. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish