4-§. Ота ҳукмронлиги институти
Рим қулдорчилик жамиятининг энг буюк ютуқларидан бири бу ота
хукмронлиги институтининг вужудга келишидир.
«Олтин аср»да фаолият кўрсатган машҳур Рим юристи Гай шундай
деган: «Ота ҳукмронлиги институти Рим Фуқароларюганг қатъий
белгиланган миллий институгидир... яна Шундай шахсларнинг бўлиши амри
маҳолки, ўз болаларининг Устидан шундай ҳукмронликка, хокимиятга эга
бўлган Рим ФУҚароларидек» деб таърифлайди. Ҳақиқатан ҳам, Рим давлати
«ота ҳукмронлиги» институтини мустахкамлаб, дастлаб унга ^утлоқ
ҳуқуқлар бериб, Рим ҳуқуқини ривожлантиришга Ўзининг мислсиз хизмати
билан жахон давлатларига ўрнак бЎлди.
Бу ҳуқуқий муносабатда мустақил шахс бўлиб (регзопа 8Ш шпз) фақат
ота ҳисобланган.
Ота барча, ҳуқуқларга эга бўлган «ўзига ўзи хўжайин» сифатида
эътироф этилган, унинг ўғил —қизлари эса «ёт (бегона) бўлган шахсларнинг
ҳуқуқи»га (регзопа аПеш шпз) (персона алиени юрис) эга бўлганлар.
Ота ҳукмронлиги остидаги вояга етган ўғли, у юқори мансабларга
(сенатор бўлишдан ташқари) эришса —да ҳам, озодлик ва фуқаролик
ҳолатига эга бўлганлигидан қатъий назар, оилада ўзининг оиласи, болалари
бор бўлсада ҳам, барибир ота ҳукмронлигига бўйсунган. Ота ҳукмронлиги
фақат бир одамда, яъни отада бўлган, отанинг хотинига ўз ўғиллари
бўйсунмаган,
Ота ҳукмронлиги институти уч хил асосда вужудга келган:
1. Ўз ота ва онасидан туғилган фарзандлари, яъни никох асосида
туғилган фарзандларнинг отаси уларнинг хақиқий отасидир. Бу қоидани 1804
йилги Наполеон фуқаролик кодекси ҳам ўзига асосий қоида қилиб қабул
қилиб олган.
2. Нико^сиз туғилган фарзандни қрнуний асосда расмийлаштириб
ўзининг фарзанди деб ҳисоблаш асосида;
3. Фарзандликка олиш асосида.
Конкубинат асосида никоҳсиз туғилган фарзандларни ота — оналар
томонидан қонуний асосда туғилган фарзанд деб тан олиш асосида
фарзанднинг ҳуқуқий ҳолати ўзгаради ва ота ҳукмронлиги институти
ўрнатилади.
Ота ҳукмронлиги институти никоҳсиз туғилган фарзанднинг ота —
оналарининг никоҳга киришишлари билан қонуний расмийлаштирилиш деб
тушунилади ва фарзанд шу кундан бошлаб Рим фуқароси ҳуқуқига тўлиқ эга
бўлади.
Ота хукмронлигининг вужудга келиши, фарзанднинг ҳуқуқий ҳолатини
расмийлаштирилиши ёки қонунлаштирилиши император томонидан қабул
қилинадиган рескриптлар асосида ҳам амалга оширилган. Баъзи ҳолларда
никоҳсиз туғилган фарзанднинг муниципиал сенатнинг аъзоси бўлиши,
қизининг эса сенат аъзосига турмушга чиқиши сабабли уларнинг ҳуқуқий
ҳолати ўзгарган ва қонунлаштирилган.
Фарзақддикка олиш учун ота ҳукмронлиги остида бўлмаган шахслар
император рескриптларини олишга мажбур бўлган.
Ота хукмронлиги остида бўлган шахсларни фарзандликка олиш учун ота
—она фарзандликка олинаётган шахс ҳузурида унинг илгариги ота —
оналарини чақирган ҳолда келишиб олишган ва бу келишув суд
баённомасига киритилган.
Фарзандликка олишнинг ўзига хос шартлари х.ам бўлган. Бу шартларга
қуйидагилар киритилган:
1. Фарзандликка олувчилар асосан эр кишилар ва истисно тариқасида
хотин — қизларга фарзандликка олишга қадар фарзандлари бўлган ва уларни
йўқотйб қўйган бўлишлари лозим бўлган.
2. Фарзандликка олувчи шахс ота ҳукмронлигига мансуб бўлмаган,
барча хуқуқларга ҳамда «ўзига ўзи хўжайин» бўлган 1дахс бўлиши талаб
этилган.
3. Фарзандликка олувчи шахс фарзандликка олинаётган шахсдан 18 ёш
катта бўлиши лозим бўлган ҳаракатлардан ташкил топган.
Рим жамиятининг тарихида ота —оналар ва болаларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари хилма —хил бўлган. Қадимги Римда отанинг ҳуқуқи ўз
болаларига нисбатан чегараланмагаи бўлиб, «ҳаёт ва ўлим» ҳуқуқини ҳам ҳал
қилган, фарзандларини сотиш ҳуқуқига эга бўлган.
Вақт ўтиши билан бу қах.рли жазолар аста — секинлик билан
заифлашиб, бўшашиб, ўз фарзандларига уй жазоларини қўллашга олиб
келди. Ота, она ва фарзандлар бир — бирларини ўзаро ҳурмат қилишлари,
алимент билан таъминлашлари ва бошқа муносабатлари такомиллашиб бора
бошлади.
Ота ҳукмронлиги остида бўлган фарзандларнинг мулкий ҳолати, шундан
иборат бўлганки, улар шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлганлар, аммо
шартномалардан келиб чиқадиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар отага
тааллуқли бўлган.
Ота ҳукмронлиги остидаги вояга етган шахслар шартномалар тузиш
оқибатада ёки бирор —бир ҳуқуқбузарлик асосида ёки бошқа шахсларга
зарар етказиш муносабатлари келиб чиққан бўлса, худди қулларнинг
даъвосига ўхшаш даъво асосида оила бошлиғига даъво жорий этиларди. Оила
бошлиғи даъвони қабул қилиши ва келтирилган зарарларни тўлаши ёки зарар
етказган шахсни зарарни қошшшни талаб этаётган шахсга топшириши
мумкин эди. Агар зарар етказган шахс бошқа уй бошқарувчисига ўтиб кетган
бўлса, қилинган айб ҳам шу шахс билан боғлиқ бўлиб, бошқа яъни ўтиб
кетган оила бошлиғига Даъвони қаратарди, яъни жавобгарлик доимо айб
қилган шахснинг яшаши билан боғлиқ бўлган.
Рим давлатида ижтимоий — иқтисодий муносабатларнинг, аиниқса
ишлаб чиқариш ва хўжалик муносабатларининг Ривожланиши натижасида
ота ҳукмрошшги остидаги ^^Хслардан фойдаланмаслик оила бошлиғи учун
самара бермай
Айниқса, ҳукмронлик остидаги шахслар билан бошқа омалар
субъектлари шартномали ҳуқуқий муносабатларга киришмай қўйди ва уй
эгаси ўзининг қулларидан, вояга еттан фарзандларидан мақсадга мувофиқ
фойдалана олмасди. Юқорида кўрсатилган холатлар уй бошқарувчисини
ўзининг қўл остидаги қулларига, вояга етган шахсларига маълум ваколатлар
беришни тақозо этарди. Натижада қуллар ва вояга етган шахсларнинг мулкий
лаёқатлари кенгайди ва кўпроқ, кенг маънода муомала лаёқатига эга
бўлдилар.
Қадимги Рим жамиятида қулларга қўлланилган пекулий муносабатлари,
яъни қулларга ер, ер участкаси, моллар, ҳўкизлар, баъзи ҳолатларда эса
қулларни бериш муносабатларини кенгайтиришнинг зарурияти келиб чиқди.
Пекулий институтининг моҳияти шундан иборат эдики, қул ўз томорқасида
жон — жахди билан ишлаб, ўз болалари, хотинининг ҳам меҳнатларини
қўллаб, самара олишга ҳаракат қилган ва ўз уйи асосида ёки ўз мулки
асосида, ҳатго бу мулкнинг эгаси қулдор ёки оила бошлиғи ҳисобланса ҳам,
мустақил ҳаракатни амалга оширган, мулкдан фойдаланган ва уни бошқариш
ёки яшириш асосида кам бўлса ҳам тасарруф этган.
Рим ҳуқуқий муносабатларининг янада шаклланиши ва ривожланиши
натижасида илгари пекулийга қараганда мустақил бўлган янги пекулий
ҳарбий пекулий вужудга келди. Бу пекулий илгаригига қараганда мулкий
ҳуқуқ лаёқатини кенгайтирган ҳолда ва ҳақиқий фуқаролик ҳуқуқий
муносабатларининг субъекти бўлиши учун барча имкониятларни яратиб бера
олган. Бунга яраша ҳарбий хизмат даврида сотиб олган мулклари, маоши,
ҳарбий хизмат ёки урушлар натижасида қўлга киритган мол —мулклари,
ҳарбий хизматга ўтаётган пайтда берилган совғалар, ҳадялар унинг ўзининг
мулки бўлиб ҳисобланса ҳам, лекин ҳарбий пекулий олган шахснинг ўзи ота
ҳукмронлиги остидаги мулк бўлиб ҳисобланган.
Ота хукмронлиги остидаги пекулий ўлим олдидан васиятнома
қолдирмаган бўлса, барча мулклар, ашёлар оддий пекулийга ўхшаб ота
ҳокимиятига, яъни унинг мулкига ўтказиларди.
Рим жамиятининг мутлоқ монархия даврига келиб, ҳарбий пекулийга
она томонидан бирор —бир мулк, ёки мерос, ҳадя тариқасида қолдирилган
бўлса, унинг ўзига бу мулк тегишли бўларди. Ота бу ерда мулкни умрбод
бошқариш ва фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиб, хукмронлик остидаги бўлган
шахс билан тенг асосда фойдаланиши мумкин бўлган.
Айниқса, бу қоида император Юстиниан томонидан янада
мустахкамланди.
Рим ҳуқуқида ота ҳукмронлиги қуйидаги асослар бўйича тугатилиши
мумкин эди:
1. Оила бошлиғининг, яъни отанинг вафот этиши билан;
2. Вояга етган, лекин ота хукмронлигидан озод бўлмаган шахснинг
вафот этиш билан;
3. Уй бошқарувчисининг ёки унга қараш бўлган 1пахсларнинг озодлик
ва фуқаролик ҳолатларини йўқотиши асосида;
4. Уй бошқарувчисининг қарамоғидаги шахсларга ёрдам бермаганлиги
асосида, уй бошқарувчиси лавозимидан озод қилиниши натижасида;
5. Уй бошқарувчиси қарамоғидаги шахснинг фахрий унвонларга эга
бўлиши ва бошқа ҳолларда ота хукмронлиги ўз кучини йўқоттан.
Юқорида кўрсатилганлардан ташқари, ота ҳукмронлиги қарамоғидаги
бўлган шахсга эмансипация усулини қўллаш, яъни отанинг ўз розилиги ва
қарам бўлган шахснинг розилиги асосида амалга оширилган.
Император Юстиниан даврига келиб, эмансипация қуйидаги асосларда
амалга оширилган:
а) император рескриптига биноан ва бу рескрипт суд баённомасида
ёзилиши лозим бўлган;
б) уй бошқарувчисининг ўзининг аризасига мувофиқ асосда, суд
баённомасига ёзилиши мажбурий бўлган;
в) уй бошқарувчисининг рухсати билан анча йиллар давомида, фактик
ҳолат асосида унга озодлик берганга ўхшаб юриши натижасида эмансипация
қўлланилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |