7-§. Хусусий мулк ҳуцуци тушунчаси мазмуни
?
«влатд.ри. хусусан Ўзбекис-юн мвла™ ,ш, Г"* "*"" К°™ 36, 53-
94
95
Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 53 — моддасининг иккинчи
қисмига мувофиқ «Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва
давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва
тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин»
1
1.
Хусусий мулк дахлсиздир. Рим ҳуқуқшуносларининг мулк ҳақидаги
фикр ва мулоҳазалари, айниқса «мулкни муқаддас» деб атаган тамойиллари
барча буржуа давлатларида, ҳатто ижтимоий кучли сиёсатни олиб бораётган
давлатларда, хусусан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 164
— моддасида «мулк ҳуқуқи муқаддасдир» деган ҳуқуқий норма ўз
ифодасини топди. Мулкка нисбатан мусулмон ҳуқуқида ҳам шундай қоида
назарда тутилган. Унда мулк муқаддас деб эълон қилиниб, уни бировларнинг
гайриқонуний эгаллаб туришидан талаб қилиб олиш учун даъво муддати
назарда тутилмаган
2
.2
Аммо мулк ҳуқуқининг мазмунини, ташкил этадиган элементларини
англаб етганлар.
Уларнинг фикрича, асосан, мулк ҳуқуқининг мазмунини ташкил
этадиган ваколатлари (элементлари) қуйидагилардан иборат бўлган:
1. Ш5 и1епсИ (ашёдан фойдаланиш ҳуқуқи), (юс утенди);
2. шз 1гиепсН (ашёнинг фойдали хусусиятларини, ҳосил ва
даромадларини олиш), (юс пруенди);
3. шз аЪи1епсП (ашёни тасарруф қилиш ҳуқуқи), (юс абутенди) каби
асосий элементлардан ташкил топган.
Бу элементларга мулк ҳуқуқининг мазмуни тўлиқ тушуниб етиш учун
1
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.-Т.: «Адолат», 1999 йил, 36 ва 53-моддасининг иккинчи
қисми.
2
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг биринчи қисмига умумий тавсиф ва шарҳлар; 1
жилд.—Т.: Иқтисодиёт ва ҳуҳуч дунёск» нашриёт уйи, 1997 йил, 75-бет.
яна иккита элементни қўшишган.
1. шз роззМепсП — (ашёни эгаллаш ҳуқуқи), (юс
поссиденди);
2. шз утсИсапсИ (ашёни қонунсиз эгаллаб турган шахсдан мулкни
қайтариб олиш ҳуқуқи), (юс виндиканди).
Рим ҳуқуқшунослари бу бешта элемент тўлиқ асосда мулк ҳуқуқининг
мазмунини очиб бермаслиги мумкин, чунки мулк ҳуқуқининг эгаси ўз
мулкидан қонунларга зид бўлмаган ҳолатларда барчасидан фойдаланиш
з^уқуқларига эгадирлар, деб эътироф этганлар. Аммо қанча ваколатларга
хусусий мулк субъекти эга бўлмасин, барибир бу ҳуқуқнинг чегараси бўлган.
Хусусий мулк ҳуқуқига эга бўлиш деганда, ҳуқуқнинг вужудга
келишига сабаб бўлган фактик ҳолатларга ҳамда уларни змулк ҳуқуқининг
вужудга келишини билдирадиган усуллар деб хуцгунилган ва улар
қуйидагилардан иборат бўлган:
1. Дастлабки усул асосида, яъни мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқи ҳеч
кимга қарашли, тегишли бўлмаган асосда биринчи вужудга келиши;
2. Ҳосила усули — конкрет (аниқ бўлган) шахс томонидан мулк
ҳуқуқининг бошқа мулк эгасига ўтказиши ёки ҳуқуқни қабул қилиб олиш
ҳуқуқи асосида вужудга келади. Бу усулда ашё дастлабки эгасидан розилик
асосида иккинчи субъектга, яъни мулк ҳуқуқининг янги субъектига ўтиш
жараёнидан иборат бўлган.
Айниқса, Рим ҳуқуқида дастлабки усул асосида мулкка эгалик қилиш
махсус характерга эга. Эгасиз мулкни эгаллаш, мулкнинг қўшилиши ёки
аралашиб кетиши натижасида, мулкка қайтадан ишлов бериш асосида, ҳамда
фойда ва хосилларни йиғиш асосида ва мулкқа эгалик қилиш муддатининг
ўтиб кетганлиги натижасида, мулк ҳуқуқи келиб чиқса, дастлабки усул
асосида мулкка эгалик қилиш, деб эътироф этилган.
Бу усулда ҳуқуқни берувчи ноаниқ, хатто йўқ бўлиши ҳам мумкин деган
хулосага ҳам борилган.
Ҳосила усулида ашё 1га<1Шо (анъанавий асосда) асосида, яъни ашёни
қўлдан — қўлга ўтказиш ёки ашёни беришга, бошқа шахсга ўтказилишига
катта эътибор қаратилиб, ашёнинг сотиб олувчига ўтказилиши мулк
ҳуқуқини келтириб чиқарган. Лекин ашёларни, бериш ёки ўтказиш ҳамма
вақтда ҳам мулк ҳуқуқининг эгалигини келтириб чиқармаган, баъзи
ҳолатларда эса эгаллаб туриш ёки ушлаб туриш муносабатларидан иборат
бўлган.
Мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун албатга ашёни мулк ҳуқуқининг
эгаси бўласан, деган ҳохиш, истак билан бериш лозим бўлган.
Рим ҳуқуқшунослари «анъанани», яъни мулкка эга бўлиш усули
сифатида жуда кўп қўллаб уни қуйидагича таърифланганлар: яъни мулк
эгасидан (мулкдордан), иккинчи шахсга шартномалар асосида, ҳақ
бараварига (баъзан ҳақсиз) мулк ҳуқуқининг эгалигини ўзидан бошқа шахсга
ўтказилишига тушунилади. Албатта, бу муносабатда ашёга бўлган мулк
ҳуқуқини иккинчи шахсга ўз ҳоҳиш, истаги билан ўтказишга тушунилган ва
унда ҳоҳиш, истак мулкни ўтказиш учун асос бўлиб ҳисобланган.
Дастлабки усулда ашёни, мулкни, ерни, табиат бойликларини эгаллаб
олиш ёки эгасиз мулкни биринчи бўлиб, ўзига ўтказиб олишга катта эътибор
қаратилган. Масалан: ёввойи ҳайвонларни, балиқларни ёки мулк эгасининг ўз
розилиги билан унга кераксиз ашёларни эгаллаш каби муносабатлардир.
Хусусий мулк ҳуқуқи объектларини эгаллаш чегараланмаган.
Қадимги Рим қулдорчилик жамиятида умумий мулк ҳам мавжуд бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |