Туризм, таълим ва и қ тисодиёт тармо қ лар


ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ БАРКАМОЛ АВЛОДНИ



Download 7,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/285
Sana12.03.2022
Hajmi7,11 Mb.
#491948
TuriСборник
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   285
Bog'liq
Интеграция туризма, образования и экономики

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ БАРКАМОЛ АВЛОДНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШДА ЎРНИ 
Зоиров С., 
 Шофиркон иқтисодиет коллежи 
Педагогика жамиятнинг ривожланиш қонун-қоидаларга таянган ҳолда 
тараққий этади. Бугунги кунда эса мана шу жараён авж палласига кирди. Инсон 


70 
онги тараққий этмас экан ижтимоий ҳаёт жабхаларида хеч қандай ўзгариш 
сезилмайди. Замон жадал суръатда ўзгаряптими, демак педагогика шу 
ўзгаришларга хамоҳанг бўлмоғи даркор. Таълим тўғрисидаги қонун 
ҳамда Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида, ёш авлодни истиқлол мавкураси 
руҳида тайёрлаш, дарсликлар, ўқув методик қўлланмаларни яратиш масалалари 
кўрсатилган ва шу муаммоларни хал қилиш йўл-йўриқлари кўрсатилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 
йил 7 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонида 
мамлакатимизда барча соҳалар қатори таълим-тарбия тизимини ислоҳ қилиш, 
ёшларга оид давлат сиёсатини янада такомиллаштириш бўйича муҳим вазифалар 
белгиланган. Эртамиз эгаларининг пухта билим олиши, иқтидор ва 
истеъдодларини намоён этиши, спорт билан шуғулланиб, баркамол бўлиб вояга 
етиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Натижада юртимиз ёшлари ҳар 
жабҳада дунёда ҳеч кимдан кам эмасликларини исботлаб келишмоқда. 
Жамият тараққиёт ва давлатнинг куч-қудратини юксакларга кўтариш, унинг 
шаънини дуёга таратишда спортнинг ўзига хос ўрни бор. Республикамизда ушбу 
соҳани такомиллаштириш, ёшларни баркамол қилиб тарбиялаш ҳозги кунда 
устувор вазифалар қаторига киради. Шу билан боғлиқ ҳолда жисмоний тарбия 
ва спортни кенг тадбиқ етиш, ўсиб келаётган авлоднинг саломатлигини сақлаш 
ва 
мустаҳкамлаш 
муаммоси 
долзарб 
ҳисобланади. 
Ёшлар жамият тараққиёт ва мамлакатимиз келажагини белгилаб берар 
экан, бизнинг вазифамиз уларнинг жисмонинй ва руҳий тарбиясига, соғлом 
турмуш тарзи кечиришига ва бўш мазмунли ўтказишига жиддий эътибор 
қаратишдир. Дастлаб “ТУРМУШ ТАРЗИ” тушунчасига қаратиладиган бўлсак, 
ушбу тушунча муаян жамиятдаги кишилар ҳаётининг ўзига хос хусусиятлари ва 
шарт-шароитлари, яшаш тарзи тавсифини ёритишга хизмат қилади. Турмуш 
тарзи фаолиятининг барча соҳаларини, жумладан, меҳнат ва унинг ижтиомоий-
тузилмавий шакллари, боғлиқ ҳаёт, бўш вақтни ташкил этиш шакллари, 
кишиларнинг ижтимоий фаолият жараёнидаги иштироки, моддий ва маънавий 
эҳтиёжларини қондириш шакллари, шунингдек, хулқ-атвор меъёрлари қамраб 
олади. Бир сўз билан айтганда, турмуш тарзи фақатгина иқтисодий 
муносабатларни ифодалаб қолмай, шу билан бирга инсонларининг, маданият ва 
жамият аъзоларининг дунёқарашини ҳам ифодалайди. 
Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги 
қонунида ёшларга оид давлат сиёсати давлат томонидан амалга ошириладиган 
ҳамда ижтимоий жиҳатдан шакллантириш ва уларнинг интеллектуал ижодий ва 
бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шароитлар 
яратилишини назарда тутадиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий 
чора-тадбирлар 
тизимидан 
иборатлиги 
белгиланган. 
Бугун айни шу йўналишдаги фаолиятимизни янада мустаҳкамлаб, 
ёшларимизнинг дарс машғулотларидан кейинги бўш вақтини мазмунли, 
самарали ташкил этиш талаб этилмоқда. Эътибор қаратадиган бўлсак, ўқувчи 
куннинг маълум қисмидагина таълим-тарбия билан машғул бўлмоқда. Агар у 
қўшимча тўгарак машғулотларига жалб қилинмаса, ота-она ҳамда 


71 
жамоатчиликнинг назорати ва эътиборидан четда қолса, бўш вақтдан самарасиз 
фойдаланиш ёки бекорчилик салбий оқибатларга, яъни жиноятчилик ва 
ҳуқуқбузарликларга олиб келиши мумкин. 
Дарҳақиқат, тўгарак машғулотлари Ўзбекистон Республикасининг «Таълим 
тўғрисида»ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, ҳамда таълим-
тарбияга оид қабул қилинган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини 
топган. Шунинг учун машғулотдан кейин таълим муассасаларида фаолият олиб 
борадиган тўгарак машғулотлари орқали нафақат ёшларимизнинг бўш вақти 
самарали ташкил этилади, балки уларнинг интеллектуал салоҳияти, билими 
оширилиб, касб-ҳунар сирларини мукаммал ўрганишлари, спорт билан мунтазам 
шуғулланишлари 
учун 
имконият 
яратилади.
Жаҳон цивилизацияси ривожида муҳим ўрин тутган Абу Наср Фаробий, 
Имом Исмоил ал-Бухорий, Ҳаким ат-Термизий, Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу 
Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Бурҳониддин Марғиноний, Аҳмад ал-
Фарғоний, Маҳмуд аз-Замахшарий, Маҳмуд Кошғарий, Мирзо Улуғбек, Алишер 
Навоий сингари буюк боболаримизнинг ютуқлари қалбларимизни фахр-
ифтихорга тўлдиради. Уларнинг илм-фан, ҳуқуқ, маданият ва маърифат ҳамда 
санъат соҳасидаги буюк ютуқлари бугун ҳам жаҳонда эътироф этилиб 
келинмоқда. 
Таълим муассасаларида ташкил этилган фан, ҳунар ва спорт тўгараклари 
ҳам айнан фарзандларимизнинг порлоқ истиқболини белгилашнинг муҳим 
омили эканини яхши тушунишимиз керак. Ёшларнинг бўш вақти — 
душманларнинг иш вақти эканини яхши англаб етишимиз лозим. 
Фан тўгаракларида талабалалар дарс жараёнида олган билимларини 
мустаҳкамлайди, уларнинг ўзлаштириши яхшиланади, самарадорлик ошади. 
Бўш ўзлаштирувчи талабалар билан ўқитувчи якка тартибда шуғулланади. Фанга 
нисбатан ўша талабанинг қизиқишини оширади. Энг муҳими, фан тўгаракларида 
иқтидорли талабалар билан алоҳида ишлаш имконияти вужудга келади. 
Ҳунар тўгаракларида ўғил болалар йигитларга хос, қизлар эса хотин-
қизларга хос бўлган ҳунарларни ўрганишади. Зеро, «Ҳунарли киши хор бўлмас», 
деган ҳаётий ҳикмат бежиз айтилмаган. Бу нақлнинг моҳиятини ҳар бир ота-она, 
педагог ва маҳалла фаоли яхши билиши ҳамда ҳаётга татбиқ қилишлари 
мақсадга мувофиқдир. Маълумки, бугунги кунда ёшларимизни тадбиркорлик 
фаолиятига кенг жалб этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Уларнинг 
тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш жараёнида ҳунар ўрганиши 
алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис, ёшларимизни ҳунар тўгаракларига жалб 
этишимиз ва улар учун барча шароитларни яратиб беришимиз лозим. 
Мамлакатни дунёга танитишда, шунингдек, ёш авлодни жисмонан ва 
маънан баркамол қилиб тарбиялашда спортнинг ўрни беқиёс эканлигини яхши 
биламиз. Спорт билан мунтазам шуғулланган болалар биринчидан, соғлом бўлиб 
ўсади, иккинчидан, бўш вақти самарали ўтади, учинчидан, жаҳон ареналарида 
ўзбекистонлик спортчилар сифатида улкан ютуқларни қўлга киритишади. Шу 
боис, мамлакатимизда ёш авлоднинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун 
барча шароитлар яратилган. 
Фарзанд 
таълим-тарбиясида 
оила-маҳалла-таълим 
муассасаси 


72 
ҳамкорлигини кенг қамровли амалга оширишимиз ва бу борада ҳар биримиз 
масъулиятни юракдан ҳис қилишимиз керак. Шунда фарзандларимизни 
мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлайдиган авлод 
қилиб камолга етказамиз. 
Пировард мақсадимиз, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари 
академик лицейлари ва университетларда таълим олаётган ҳар бир ўқувчини 
фан, ҳунар ва спорт тўгаракларига жалб этиб, уларнинг онгидаги бўшлиқни 
билим ва маънавият билан тўлдиришимиз керак. Зеро, уларни ота-она, эл-юрт, 
Ватан манфаати учун хизмат қиладиган инсонлар қилиб тарбиялаш бугунги 
куннинг талабидир. 

Download 7,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish