СОЦИОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ
Қаюмова А.Т.,
БухДУ
Социология фани асосига оид мезонлардан келиб чиқиб, унинг
тузилишини уч турга ажратиш мумкин.
Биринчи тузилма - микросоциология ва макросоциологиядир.
Микросоциология
жамиятдаги барқарорлик, революцион ва эволюцион
537
ўзгаришларни белгилашга хизмат қиладиган кишиларнинг кундалик ҳаёти,
алоқалари,
феъл-атвори,
уларнинг
мотивлари,
хатти-ҳаракатларини,
нормаларини,
қоидаларини тадқиққилади. Бу тўғрисида маълум бир назариялар
мавжуд. Джордж Хоманс кишилар ўртасидаги ўзаро ҳатти-ҳаракатлар
рағбатлантириш ва жазолаш принципи асосида амалга ошади, деб ҳисоблайди.
Эрвин Гоффман фикрича эса, кишилар ўзларини театр актёрларидек тутадилар,
улар гўё маълум ролларни ўйнайдилар ва маълум таассурот ҳосил қилиш орқали
бошқаларга таъсир кў‘рсатишга интиладилар. Ҳақиқатан ҳам, кўп ҳолларда
кишилар ў‘зларини амалда қандайлигидан кўра яхшироқ қилиб
кўрсатишга уринадилар.
Совет Социологиясининг микро даражасида узоқ вақт совет кишилари
учун меҳнат—бахт, асосий ҳаётий эҳтиёж бўлиб, уларнинг барчаси
коллективистлар, байналмилалчилар, ватанпарварлардир деган фикрга
асосланиб келинди. Мана шунинг учун ҳам ҳозирги Россия жамиятида
кишиларнинг ахлоқий бетайинлиги кузатилади, аҳолининг кўпчилик қисми эса
ашаддий индивидуализм, миллатчилик ёки космополитизм ҳолатига тушиб
қолган.
Макросоциологик
даражада асосий диққат ижтимоий тузумнинг иқтисодий
ва сиёсий тизимлари, динлар, партиялар, синфлар, оилаларнинг турлари ва шу
кабиларнинг
феъл-атвор
моделларига
қаратилади.
МакроСоциология
жамиятдаги турли хил қатламларнинг ўзаро алоқалари, уларнинг ўзаро
таъсирини ўрганади. МакроСоциология кўпроқ фундаментал фанларга оиддир.
Макросоциологик даражадаги ҳозирги замон социологлари ўртасида
асосан икки ёндошув устунлик қилади. Булар Э.Дюркгейм, Т.Парсонс ва
бошқаларнинг функционализми, К.Маркс, Р.Дарендорф ва бошқаларнинг
конфликт назариясидир. Жамият социологик таҳлил қилинганда иккига:
мулкдорлар ва мулксизлар, ҳукмронлар ва тобеларга бўлинади. Лекин маълум
бир ёндашувнинг тарафдорлари нима учун жамият бундай табақалашган ҳолда
сақланишини тушунтириб бера олмайдилар, бошқалари эса нима учун жамият
ўзгариши ҳамда тараққий этишини тушуна олмайдилар. Шундай қилиб,
ҳатто макросоциологик даражада жамият тузилишининг айни принципиал
саволларига ҳали бир хил жавоб йўқ.
Иккинчи тузилма умумосциологик назариялар, ўрта даражадаги ва аниқ
социологик тадқиқотлар назарияларидан иборатдир. Умумсоциологик
назариялар ижтимоий тараққиётнинг умумий қонуниятларини тадқиққилади.
Ўрта даражадаги махсус социологик назариялар алоҳида олинган
ижтимоий
бирлик,
ижтимоий
гурухларга
тегишлидир.
Оиланинг,
талабаликнинг, шаҳарнинг, қишлоқнинг, спортнинг, бўш вақтнинг ва шу
кабиларнинг социологик назариялари мавжуд. Бундай атама фанга америкалик
социолог Роберт Мертон томонидан олиб кирилган. Ўрта даража назарияси
илмий билимларнинг алоҳида тармоғи чегарасида олинган эмпирик социологик
маълумотларни умумлаштириш ва структуралаштириш имконини беради. Улар
кўп ҳолларда ўзларининг тушунча ва таърифлари тизимидан фойдаланадилар.
538
Ўрта даражадаги хусусий ёки махсус социологик назариялар умумий
назарияга таянади, лекин ўз навбатида улар умумсоциологик назариялар ва
эмпирик маълумотларни мустаҳкам боғлаб, ривожланиб, уни тўлдириб боради.
Бир томондан, социологик билимларнинг фаол табақалашув жараёни
бормоқда, тобора янги-янги махсус социологик назариялар вужудга келмоқда.
Бу жамиятнинг ниҳоятда мураккаб структурали тизим эканлигидандир ва у
ривожланиб борган сари, соддалашмаса керак. Сўнгги даврда фуқаролик
жамияти Социологияси, бозор, бозор муносабатлари Социологияси, ижтимоий
фикр Социологияси, халқаро муносабатлар Социологияси, сиёсий Социология,
иқтисодий Социология, экология Социологияси ва шунга ўхшашлар ажралиб
чиқди.
Бошқа томондан, Социология жамият ҳақидаги турли фанлар билан борган
сари чатишиб бормоқда. Академик Т.И.Заславская
Do'stlaringiz bilan baham: |