367
сифатида кўриш мумкин эмас. Туристик фирмалар асосан, меҳмонхоналарда
“security” хизматини ташкил этишади. Айрим туристик ташкилотлар махсус
қўриқлаш хизмати кўрсатувчи фирмалар фаолиятидан фойдаланишади. Мазкур
фирмалар ҳаттоки ҳар бир туристга индивидуал тартибдаги хзматларни таклиф
этишади. Туристларни қўриқлаб юриш туристга нафақат ёрдам беради,
балки
айрим ҳолатларда унга зарар ҳам етказади: ким бундай хавфли ҳолатдаги
мамлакатга сафар уштиради? деган савол туғилади.
Туризм хавфсизлиги чуқур ўйланган, мақсадли, турист дуч келиши
мумкин бўлган ҳар қандай салбий ҳолатнинг олдини олишга йўналтирилган
тадбирлар мажмуаси ҳисобланади. Бу тадбирлар бир неча даражали бўлиб,
нафақат туристларнинг, шу билан бирга маҳаллий аҳолининг ҳам ҳуқуқ ва
эркинликларига зарар етказмаслиги муҳимдир.
Мутахассислар юқори даражадаги хатарларни бир неча категорияларга
ажратишади:
1.
Инсонлар томонидан ўз моддий ва маънавий эҳтиёжларини
қондиришлари учун яратилган машиналар,
механизмлар, технологик
жараёнлар, энергетик ва бошқа ускуналар;
2.
Табиатнинг фавқулодда кучлари- инсоннинг ҳоҳишлари билан боғлиқ
бўлмаган ёнғинлар, ер қимирлашлари, тўфонлар каби офатларнинг юз
бериши;
3.
Рухсат этилган маҳсулотлар таркибида мавжуд бўладиган предметлар-
радиоактив, портловчи, заҳарли моддалар;
4.
Инсонлар ҳаёти ва соғлигига, моддий ва
маънавий бойликларга реал
зарар етказадиган даражада жисмоний шахсларнинг фаолияти ва
нофаоллиги, масалан, қуролни ишлатиш ёки бузилган транспорт
воситасида хизмат кўрсатиш.
Шу маънода Ўзбекистонда туристик хизматлар кўрсатиш ҳудудларида
“туризм полицияси”нинг ташкил этилиши мақсадга мувофиқ бўлди.
Туризм хавфсизлиги масаласини кўриб чиқиётиб, туристнинг фавқулодда
ҳолатларга тушиб қолишини олдини олишга ёрдам берувчи жиҳат- бу ўзини
тутишда оддий қоидаларга риоя этиш кераклигини уқтириш мақсадга
мувофиқдир. Туристик саёҳат чоғида нафақат қонунларга қатъий риоя этиш, шу
билан бирга маҳаллий анъаналар ва урф-одатларни ҳам ҳурматини жойига
қўйиш талаб этилади. Халқаро Тризм Ташкилоти тавсиясига кўра, бундай
одатлар билан сафардан олдинроқ танишиб чиқиш фойдали бўлар эди. Бу
қоидалар
кийиниш маданиятидан тортиб, кундалик турмуш қоидаларигача
кўпчилик икир-чикирларни қамраб олиши мумкин. Масалан, ҳар бир турист
учун фото-видеокамера ишлатиш оддий ҳол. Кўпчилик араб ва африка
мамлакатларида муъмурий бинолар, махсус кийимлар кийган шахслар,
полициячилар ва айниқса. Аёлларни суратга тушириш ман этилади.
Шунинг
учун ҳам секингина суратга олиш мумкин ёки эмаслигини сўраб олиб, кейин уни
амалга ошириш хавфсизроқдир.
Туристик саёҳат чоғида таомнинг
турлари ва сифати хавфсиз сафар омили ҳисобланади. Кўп ҳолларда овқатни
таклиф этиш “шведча стол” шаклида амалга оширилади. Тақдимотнинг бундай
турида бир неча оддий қоидаларга риоя этиш керак бўлади:
368
Жуда оч қолган одамдек, шошилинч тарзда тарелкага овқатларнинг турли
хилларини аралаштириб йиғмаслик лозим.
Овқатни шошилмасдан ҳазм қилиб, истеъмол қилиш мақсадга
мувофиқдир.
Турист ўз тарелкасига олган ҳамма таомни тўла ҳолда истеъмол қилишга
мажбур.
Идишда қолдирилган, чала истеъмол қилинган таомлар мавжудлиги
туристнинг умумий маданияти пастлигидан дарак беради, шунингдек,
ресторанга ташриф буюрган бошқаларни ва хизмат кўрсатувчи
персонални ҳам хафа қилади.
Иссиқ ўлкаларда туристлар албатта янги меваларни татиб кўришни
исташади. Бу ҳудудлар бозорларида 500 дан ортиқ истеъмол қилинадиган
мевалар турлари таклиф этилади.
Экзотик меваларни харид қилишда бир қатор қоидаларга риоя қилиш
тавсия
этилади:
Таниш бўлмаган меваларни харид қилмаган маъқул;
Қорайган ва эзилган, уларга яқин бўлган меваларни харид қилманг;
Меваларни камида уч минут давомида оқар сувда ювиб, кейин истеъмол
қилиш керак;
Экзотик меваларни айниқса, пўстидан тозаланганларини ҳатто
музлатгичда ҳам икки кундан ортиқ ушлаш мумкин эмас, микроблар
иссиқ ўлаларда ҳатто совуққа ҳам чидамли ҳисобланадилар;
Ҳар бир экзотик мева ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлгандан сўнггина уни
истеъмол қилиш зарур. Тажрибадан маълумки, бир таниқли журналист
яшил олхўри ўрнига манго мевасини пўсти билан истеъмол қилиб, узоқ
вақт давомида аллергиядан қийналиб юрган.
Шунингдек, жамоат траспортидан фойдаланиш тартиби тўғрисида
чуқурроқ маълумотга эга бўлиш тавсия этилади, айниқса, ижарага олинадиган
автомобилларда ҳаракатланишда эътиборга лойиқ жиҳатлар кўпчиликни ташкил
этади. Жумладан, кўчада ҳаракатланаётганда полиция томонидан тўхтатилганда,
унга дарҳол пешвоз чиқиш мумкин эмаслиги каби оддий қоидаларга риоя этиш
тинч саёҳат учун кафолат бўлиши мумкин.
Саёҳатчилар,
жумладан,
ҳайдовчилар
ва
пиёдалар
ҳам
йўлда
ҳаракатланаётганда жуда эҳтиёт бўлишлари керак. Йўл-траспорт ҳодисалари
рўй бермаслиги учун туристлар риоя этиши керак бўлган
бир неча оддий
амадий қоидалар мавжуд:
ЙТҲ бўлган ҳолда тиббий хизмат харажатларини қоплашга ёрдам
берувчи суғурта полисини расмийлаштириш;
миллий ва халқаро миқёсда амал қиладиган ҳайдовчилик
гувоҳномаларига эга бўлиш;
ҳаракатини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий маълумотларга эга
бўлиш;
нотаниш ва яхши ёритилмаган йўлларда ҳаракатланмаслик;
дайди ҳайвонлардан эҳтиёт бўлиш;
369
автомашинани ҳаракатлантирганда доимо хавфсизлик камаридан
фойдаланиш.
Юқорида қайд этилган хавфсизлик қоидалари ҳақида маълумотга эга
бўлиш ва уни амалда қўллаш туристлар саёҳатида жуда асқотадиган омиллардан
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: