Туризм, таълим ва и қ тисодиёт тармо қ лар


БУХОРОДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ



Download 7,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/285
Sana12.03.2022
Hajmi7,11 Mb.
#491948
TuriСборник
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   285
Bog'liq
Интеграция туризма, образования и экономики

 
БУХОРОДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
Болтаева З.А., 
Бухоро 
Бухоро ўзининг табиати ва қадимий ёдгорликлари билан маълум ва 
машҳур гўшалардан ҳисобланади. Бугунги кунда бу ерда сайёҳларнинг сони ҳам 
ошиб бормоқда. Шу сабабдан вилоятда туризм соҳасида қатор ижобий ишлар 
амалга оширилган ва оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2980-сонли “2017-2019 йилларда 
Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳри туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорга 
асосан 2017-2019 йилларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳри туризм 
салоҳиятини жадал ривожлантириш Дастури тасдиқланган ва ушбу Дастур 
ҳаётга тадбиқ этилмоқда. 
Мазкур Дастурга асосан, вилоят ҳудудида хорижий сайёҳларнинг бўш 
вақтларини туну-кун мазмунли ташкил этиш мақсадида 12 гектарлик “Қадимий 
Бухоро” туристик зонани, унинг ҳудудида замонавий пастқаватли 
меҳмонхоналар, савдо-кўнгилочар марказлар, 500 ўринли амфитеатр барпо 
этилиши, шаҳарнинг тарихий қисмида ёпиқ бозор ва ҳунармандлар маҳалласини 
ташкил этиш, “Етти пир” зиёратгоҳлари мажмуасида миллий усулдаги 
меҳмонхона, умумий овқатланиш шаҳобчалари, зарурий ёрдамчи бино-


268 
иншоотлар, сувенирлар сотилиши учун савдо ҳудудлари қурилиши; 5 та 
замонавий ресторанлар ва 6 та объектларда туристларнинг кечки вақт дам 
олишлари учун театрлаштирилган концертлар ва мусиқали шоулар ташкил 
этилиши; туризм намойиш объектларига олиб борувчи автомобиль йўллари 
қурилиши ва қайта таъмирланиши; шаҳар марказида совға ва сувенирга 
ихтисослашган дўконлар тармоғи жойлаштирилган янги “савдо” кўчаси барпо 
этилиши, туризм инфратузилма объектларида банкомат ва терминаллар 
ўрнатилиши; “Ипак ва зираворлар”, “Қовун сайли”, “Шаҳар куни”, “Шарқ 
таомлари” каби лойиҳалар киритилган ҳамда ҳар йили ўтказиб келинмоқда. 
Харакатлар стратегиясининг ижроси сифатида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг “2017-2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти 
сайёҳлик имкониятларини жадаллик билан ривожлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги қарори асосида Бухорода ҳудуди 10 гектардан кам бўлмаган 
“Боқий Бухоро” номли эркин туристик зона(ЭТЗ) яратилиши мамлакатимизда 
тарихий воқеа бўлиб, Ўзбекистонда туризм соҳасига хукуматимиз томонидан 
кўрсатиладиган катта эътиборнинг натижасидир. 
Дастурда шунингдек, “Бухоро ҳунармандлари” каби фестиваллар 
ўтказилиши; янги туристик йўналишлар ташкил этилиши, жумладан Шофиркон 
туманидаги 
“Оғитма” 
кўли 
атрофида 
туризм 
инфратузилмаси 
ривожлантирилиши, “Жайрон” экология марказининг “Ташриф маркази” 
капитал таъмирланиши ва унинг атрофида зоология боғи барпо этилиши, Пешку 
туманидаги “Қорақир” кўлида ов, пляж ва спорт туризми билан шуғулланиш 
учун шароитлар яратилиши, «Афшона» музейи атрофида ихтисослаштирилган 
уй-шифохоналар қурилишларига ҳам катта эътибор қаратилган бўлиб, ушбу 
лойиҳаларни амалга ошириш ишлари аллақачон бошлаб юборилган.
Шу билан бирга, соҳада ҳали қилинадиган ишлар кўплигига алоҳида 
эътибор қаратиш зарур. Шу билан бирга, тарихий обидалар тўғрисида хорижий 
тилларда тарғибот материлаларини чоп қилиш; Бухоро шаҳридан ташқарида 
жойлашган тарихий обидаларни атрофида сайёҳлар учун ҳунармандчилик 
расталари, умумий овқатланиш шаҳобчалари қурилиши учун ер майдонлари 
ажратиш (хусусан, Вобкент минораси, Вобкентдаги Чашмаи Аюб хонақоси 
Қоракўлдаги Ширбурдон ота мақбараси ва Пойкент археологик мажмуаси 
атрофида); сайёҳлар ёзнинг жазирама иссиқ кунларини ўтказишлари ҳамда 
туризмнинг мавсумийлик даврини доимийликка айлантириш учун шаҳарга яқин 
жойда чўмилиш ҳавзаси қуриш каби лойиҳалар юқорида тилга олинган Дастурга 
кирмай қолган бўлиб, уларни келгусида албатта инобатга олиш зарур. 
Аксинча, Дастурга киритилган “Етти пир” зиёрагоҳлари мажмуасида 
“миллий усулдаги меҳмонхоналар қуриш” масаласини яна бир бор ўйлаб кўриш 
зарур. Чунки 7 пир зиёратгоҳлари вилоятнинг турли ҳудудларида (асосан, 
қишлоқ жойларида) жойлашган бўлиб, сайёҳлар у ердаги меҳмонхоналарда 
яшагандан кўра, Бухоро шаҳридаги меҳмонхоналарни афзал кўришади.
Яна бир масала, бугунги кунда Бухорога ташриф буюраётган хорижий 
сайёҳларни кўриб ва улар билан гаплашиб, аксариятининг ёши улуғ кишилар 
эканлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Улар ўртасида ёшлар жуда озчиликни ташкил 
этмоқда. Шундай экан, биз ёшлар туризмини ривожлантириш йўлида комплекс 


269 
чора-тадбирларни белгилашимиз, бунда уларни қизиқтира оладиган жўшқин, 
серҳаракат ва сершавқ тадбирларни (турли фестиваллар, мусиқа кечалари, 
карнаваллар, либослар намойишлари, спорт мусобақалари, миллий ўйинлар, 
гастрономик тадбирлар ва ҳк.) ўйлаб топишимиз ва ҳаётга жорий қилишимиз 
шарт. 
Бир сўз билан айтганда, Бухоро вилояти катта туристик потенциалга эга 
вилоятдир ҳамда ушбу потенциалдан тўлиқ фойдаланиш имкониятларини 
яратиш туризмнинг энг муҳим вазифларидан биридир. 

Download 7,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish