Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Амортизация (эскириш)ни бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

Амортизация (эскириш)ни бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар 
ҳажмига мутаносиб ҳисоблаш усулида
автотранспорт воситалари
амортизацияси (эскириши) уларнинг бир бирлик иш фаолиятига тўғри 
келадиган амортизация (эскириш) меъёрини ҳақиқатда бажарилган иш 
(кўрсатилган хизмат)лар ҳажмига кўпайтириш йўли билан топилади. Бунда бир 
бирлик бажарилган иш (кўрсатилган хизмат) сифатида турли кўрсаткичлар, 
чунончи 1 км, 1 соат, 1 тонна, 1 т/км, 1 киши/км каби кўрсаткичлар олиниши 


мумкин. Бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларнинг ушбу бирликларига 
тўғри келадиган амортизация (эскириш) меъёрлари қуйидагича топилади: 

1 км босилган масофага тўғри келадиган амортизация (эскириш) меъёри 
АТВнинг амортизацияланадиган қийматини фойдали хизмат муддати даврида 
босиб ўтилиши олдиндан белгиланган жами масофа узунлигига бўлиш йўли 
билан топилади; 

1 соатлик иш фаолиятига тўғри келадиган амортизация (эскириш) меъёри 
АТВнинг амортизацияланадиган қийматини фойдали хизмат муддати даврида 
иш вақтининг олдиндан белгиланган жами сонига бўлиш йўли билан топилади; 

1 тонна ташиладиган юк ҳажмига тўғри келадиган амортизация 
(эскириш) меъёри АТВнинг амортизацияланадиган қийматини фойдали хизмат 
муддати даврида ташиладиган юкнинг олдиндан белгиланган жами ҳажмига 
бўлиш йўли билан топилади; 

1 т/км юк айланмасига тўғри келадиган амортизация (эскириш) меъёри 
АТВнинг амортизацияланадиган қийматини фойдали хизмат муддати даврида 
юк айланмасининг олдиндан белгиланган жами миқдорига бўлиш йўли билан 
топилади; 

1 киши/км йўловчи айланмасига тўғри келадиган амортизация (эскириш) 
меъёри АТВнинг амортизацияланадиган қийматини фойдали хизмат муддати 
даврида йўловчи айланмасининг олдиндан белгиланган жами миқдорига бўлиш 
йўли билан топилади. 
Иш фаолияти ташилган юк ҳажмига қараб ҳисобга олинадиган 
автотранспорт воситалари бўйича бажарилган иш таннархига киритиладиган 
амортизация (эскириш) суммаси ҳисобот даврида ҳақиқатда ташилган юк 
миқдорини 1 тонна ташиладиган юк ҳажмига тўғри келувчи амортизация 
(эскириш) меъёрига кўпайтириш йўли билан топилади.
Мисол.
Айтайлик,
юк ташишга мўлжалланган КамАз-55102 ўзи тўкгич 
(самосвал)нинг бошланғич қиймати 20000000 сўм. Тугатиш қиймати 1-
ҳолатда 10 фоиз, яъни 2000000 сўм белгиланган, 2-ҳолатда эса у кўзда 
тутилмаган. Ушбу АТВ ёрдамида унинг фойдали хизмат муддатида (8 йил) 
ташиладиган юк ҳажми 100000 тонна миқдорида белгиланган. Ҳисобот ойида 
АТВда ташилган юк миқдори йўл варақалари ва ТТНлар бўйича 1000 тонна.
Юқоридаги маълумотлар асосида КамАз-55102 ўзи тўкгич (самосвал) 
бўйича амортизация қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади. 
Биринчи ҳолатда
. (1) ташиладиган 1 тонна юкга тўғри келадиган
амортизация (эскириш) меъёри 180 сўм (18000000/100000); (2) ҳисобот даврида 
ҳисобланадиган амортизация суммаси 180000 сўм (180*1000). 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish