Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Бир маромда амортизация (эскириш) ҳисоблаш усулини



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet232/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

Бир маромда амортизация (эскириш) ҳисоблаш усулини
барча турдаги 
автотранспорт воситаларига қўллаш мумкин.
 
Бу усулда автотранспорт 
воситаларининг йиллик амортизация суммаси уларнинг амортизацияланадиган 
қийматини белгиланган йиллик амортизация меъёрига кўпайтириш ва 100 
фоизга бўлиш, ойлик амортизация суммаси эса йиллик амортизация суммасини 
12 га бўлиш йўли билан топилади. 
Мисол.
Айтайлик

М-24.9 «Ўзотойўл» автобусининг бошланғич қиймати 
18000000 сўм. Тугатиш қиймати 1-ҳолатда 5 фоиз миқдорида белгиланган, 2-
ҳолатда эса кўзда тутилмаган. Йиллик амортизация меъёри – 15 фоиз.
Демак, ушбу автобуснинг амортизацияланадиган қиймати 1-ҳолатда 
17100000 сўмни (18000000- 18000000*5%), 2-ҳолатда эса 18000000 сўмни 
ташкил этади. Йиллик амортизация суммаси 1-ҳолатда 2565000 сўмни 
(17100000*15%), 2-ҳолатда эса 2700000 сўмни (18000000*15%) ташкил қилади. 
Ойлик амортизация суммаси 1-ҳолатда 213750 сўмдан (2565000/12), 2-ҳолатда 
эса 225000 сўмдан (2700000/12) иборат бўлади.
Ҳисоб-китоблардан кўриниб турибдики, бир маромда амортизация 
(эскириш) ҳисоблаш усулига кўра автотранспорт корхонасида автобуснинг 
фойдали хизмат муддати охирига келиб 1-ҳолатда 17100000 сўмлик бошланғич 
қиймати тўлиқ тикланади, 900000 сўмлик қиймати тикланмасдан қолади. 2-
ҳолатда эса автобуснинг бошланғич қиймати фойдали хизмат муддати охирида 
тўлиқ тикланади. 
АТВларга бир маромда амортизация (эскириш) ҳисоблаш усули айрим 
камчиликлардан ҳоли эмас. Чунончи, ушбу усулда амортизация (эскириш) 
АТВлар ҳақиқатда ишлаган ёки ишламаганлигидан қатъий назар ҳисобланади. 
Ишчи ҳолатда бўлмаган АТВларга амортизация (эскириш)ни бир маромда 
ҳисоблаб бориш автотранспорт корхоналарида бажарилган иш (кўрсатилган 
хизмат)лар таннархини ошишига олиб келади. Шу боис ҳам, бу усул фақат 
АТВлар фойдали хизмат муддати мобайнида доимий ҳолда ишчи ҳолатда 
ушлаб турилганда тегишли самарани беради.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish