1) илгари ушбу Кодекснинг 275, 276 ёки 277
-
моддаларида назарда тутилган жиноятлар
учун судланган
шахс томонидан;
2) кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида;
3) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора
олаётганлиги воситачига аён бўлган ҳолда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Пора олиш
-
беришда воситачилик қилиш:
1) ҳақ эвазига;
2) жуда кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида;
3) уюшган жиноий гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Башарти, пора олиш
-
беришда воситачилик қилган шахс жиноий ҳаракатларни содир
этганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан
пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади.
279-
модда.
Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора
эвазига оғдириб олиш
Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи
бошқариш органининг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган
ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб
олаётган шахс ёки учинчи шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига
қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий ёки номоддий қимматликлар бериш ёхуд уни
мулкий ёки номулкий манфаатдор этиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача жарима ёки уч юз соатгача жамоат
ишлари ёхуд икки йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар анча миқдорда содир этилган бўлса,
-
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан икки юз бараваригача жарима ёки уч
юз соатдан уч юз олтмиш соатгача жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача иш ҳақидан
ушлаб қолиш ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум
қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
1) илгари ушбу Кодекснинг
275, 276, 277, 278-
моддаларида назарда тутилган жиноятлар
учун судланган шахс томонидан;
2) кўп миқдорда;
3) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан
маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
1) жуда кўп миқдорда;
2) уюшган жиноий гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Башарти моддий ёки номоддий қимматликлар берган
ёхуд мулкий ёки номулкий
манфаатдор этган шахсга нисбатан моддий қимматликлар ёки мулкий манфаат сўраб
товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу
ҳақда ўттиз сутка ичида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни
очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: