Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   99
аниқлаш
босқичид
а
Алибе
ков 
И.Р. 
113-
33-40 
3. 
"УзРХТБ" АЖмарказий аппарат 
биносифасадибўйичаетказибберувчин
ианиқлаш 
м2 
13
00 
аниқлаш
босқичид
а
Алибе
ков 
И.Р. 
113-
33-40 
4. 
Ташқи RGB LED панель (кенглиги 50 
см) 
п.м. 45 
300 000
Алибе
ков 
И.Р. 
113-
33-40 
5. 
Биржа 
мулкиниҳисобиниавтоматлаштиришу
чунжиҳозларвадастурийтаъминот 
к-т 1 
30 000
Алибе
ков 
И.Р. 
113-


151 
33-40 
Тендер комиссияси тендер таклифларини тақдим этиш 
муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин, 
ушбу қарор тендернинг барча қатнашчиларига нисбатан жорий 
этилади. 
Тендер комиссияси ўз иши тартибини мустақил равишда ишлаб 
чиқади ва тасдиқлайди. Мазкур масала бўйича қарор тендер 
комиссияси аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози 
билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда тендер 
комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади. 
Ҳар бир аниқ ҳолатда тендер комиссияси тендерда қатнашиш 
учун даъвогар томонидан бериладиган закалатни олиш тартиби, 
миқдори ва шаклини белгилаб беради. Закалат миқдори харид 
ҳисоб-китоб қийматининг 1-5 фоизи доирасида бўлишига йўл 
қўйилади. 
Закалатлар 
буюртмачи 
ёки 
ишчи 
органнинг 
ҳисобварағига киритилади (агар ихтисослаштирилган ташкилот 
ишчи орган бўлиб ҳисобланган ҳолларда). Мамлакатимиз товар 
ишлаб 
чиқарувчилари 
(товар 
етказиб 
берувчилари)нинг 
закалатлари сўмларда олинади. 
Эътиборлиси, тендер таклифлари фақат муҳрланган икки 
қаватли хат жилдда қабул қилинади. Ишчи органнинг номи ва 
манзили кўрсатилган ташқи хат жилдда тендер қатнашчиси 
томонидан закалат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, ички хат 
жилдда - тендер таклифи, товарнинг номи ва таклифларни қабул 
қилиш учун белгиланган сана бўлади. 
Юқоридаги санадан кейин олинган таклифлар кўриб 
чиқилмайди ва хат жилдлар очилмасдан тендер қатнашчиларига 
қайтариб юборилади. Тендер қатнашчиси кўрсатиб ўтилган санадан 
сўнг ўзгартиришлар киритган ёки ўз таклифини қайтариб олган 
ҳолларда закалат унга қайтариб берилмайди. Тендер қатнашчиси 
тендер буюртманомалари қабул қилиб олинадиган охирги санагача 
кечи билан 5 кун муддатда ўз таклифини қайтариб олиш ҳуқуқига 
эга. 
Тендер комиссияси мажлисини ўтказиш учун кворум унинг 
таркибининг 70 фоизини ташкил этади. Тендер комиссиясининг 


152 
барча мажлислари ва барча қабул қилинган қарорлари протоколлар 
билан расмийлаштирилиши керак. 
Тендер қатнашчиларининг таклифлари солинган хат жилдлар 
бевосита тендер комиссияси мажлисида очилади. Бундай ҳолларда 
тендер 
комиссияси 
мажлисининг 
протоколида 
тендер 
қатнашчилари томонидан тақдим этилган таклифларнинг тендер 
ҳужжатларига мувофиқлиги ёзиб қўйилади.
Тендер таклифларини кўриб чиқиш муддати тендер комиссияси 
томонидан хат жилд очилган вақтдан бошлаб белгиланади. Бу 
муддат сотиб олинадиган товарнинг турига боғлиқ бўлиб уч ойдан 
ортиқ бўлиши мумкин эмас. Таклифларни кўриб чиқиш чоғида 
уларнинг 
тендер 
ҳужжатлари 
талабларига 
мувофиқлиги 
аниқланади, зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг тўғри 
расмийлаштирилиши текширилади. 
Тендер комиссияси тушган таклифларнинг тендер шартларига 
мувофиқлигини текширади ва тендер шартларида белгиланган, энг 
кўп рақобат нархлари, етказиб бериш шартлари, тўлов ва бошқа 
мезонлар бўйича ғолибларни аниқлайди. Шароитлар тенг бўлган 
бошқа ҳолларда ғолибни аниқлашда мамлакатимиз ишлаб 
чиқарувчилари (етказиб берувчилари)га устунлик берилади. 
Тендерни ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари, шунингдек, 
эксперт ташкилотларининг хизматлари учун тўловлар қатнашчилар 
томонидан тендер ҳужжатларини сотиб олиш учун тўланган 
маблағлардан тўланади. 
Тендер ўтказилгандан кейин буюртмачи ёки ишчи орган 
(ихтисослаштирилган ташкилот) қатнашчиларга (ғолиб бундан 
мустасно) уларнинг закалатларини банк операцияларини ўтказиш 
харажатларини чиқариб ташлаган ҳолда қайтаради. Закалат тендер 
ғолиби эълон қилинган вақтдан бошлаб белгиланган муддат 
мобайнида, бироқ 11 банк кунидан кечиктирмай қайтарилади. 
Тендер ғолибининг закалати контракт шартлари бажарилиб 
бўлгунга қадар бундай контракт шартларининг тендер ғолиби 
томонидан керакли тарзда бажарилишига кафолат сифатида 
буюртмачининг ихтиёрида қолиши мумкин. Тендерда қатнашиш 
ҳуқуқи бошқа юридик шахсларга берилишига йўл қўйилмайди. 

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish