Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   99
Устун мавқе – 
товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи 
субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг рақобатлашувчи хўжалик 
юритувчи субъектларга боғлиқ бўлмаган ҳолда унга ўз 
фаолиятини амалга ошириш ва рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи 
таъсир кўрсатиш, тегишли бозорга бошқа хўжалик юритувчи 
субъектларнинг киришини қийинлаштириш ёхуд уларнинг 
иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш 
имкониятини берадиган ҳолат
 


59 
Молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар 
гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш тартиби ва шартлари 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
белгиланади. 
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, мустақиллик йилларида 
давлат томонидан самарали рақобат сиёсати амалга оширилиши 
натижасида товар ва хизматлар бозорларининг монополлашиш 
даражаси сезиларли равишда пасайди. 
Ушбу кўрсаткичлар хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида 
рақобатни янада ривожлантиришга кенг имконият яратиб 
берилганлиги ҳамда товар ва молия бозорларида устун мавқени 
эгаллаб 
турган 
субъектлар 
сони 
сезиларли 
даражада 
қисқарганлигидан далолатдир. 


60 
Ҳозирги пайтда бозордаги товари(иш, хизмати)нинг улуши 
50% ва ундан кўпни ташкил этадиган хўжалик юритувчи 
субъектнинг мавқеи устун деб ҳисобланади. Бироқ хўжалик 
юритувчи субъектнинг бозордаги улуши 50% ва ундан ортиқ 
бўлгани билан, унинг мавқеи устун деб эътироф этилмаслиги ҳам 
мумкин. Бунинг учун хўжалик юритувчи субъект рақобатга салбий 
таъсир кўрсатмаётганлигини асослаб бериши лозим. 
Бозордаги улуши 35% дан 50% гача бўлган хўжалик юритувчи 
субъект устун мавқега эга бўлмайди. Бироқ монополияга қарши 
давлат органи томонидан мазкур ҳолат устун мавқе деб эътироф 
этилиши ҳам мумкин. Бунда хўжалик юритувчи субъектнинг 
бозордаги улушининг барқарорлиги, бозордаги рақобатчиларга 
тегишли 
улушларнинг 
миқдори, 
мазкур 
бозорга 
янги 
рақобатчиларнинг кира олишлари ва бошқа мезонлар инобатга 
олинади. 35% гача бўлган улуш эса устун мавқе ҳолатини вужудга 
келтирмайди. 
Жумладан, бу борадаги ривожланган давлатлар амалиётига 
эътибор қаратиш мумкин. 
АҚШ
нинг монополизмга қарши қонуни амалиётдаги қатъий 
белгиланган қонунлардан бири ҳисобланади. XIX аср охирларига 
келиб, ушбу мамлакат жамоатчилиги стихияли бозор механизмини 
айрим фирмалар эгаллаб олишидан, уларнинг якка ҳокимликка 
олиб келувчи келишувларидан ҳимоя қилинмаган деган хулосага 
келишган. Рақобатчиларнинг иқтисодиётдан ташқари яккаланиши 
ҳолларининг, шунингдек бозорларни тақсимлаб олиш ва нархларни 
ошириш ҳақидаги битимларнинг кўпайиши АҚШ Конгрессини 
1890 йилда трестларга қарши биринчи қонунини – “рақобат 
тизимининг конституцияси” деб аталадиган Шерман ҳужжатини 
қабул қилинишига сабаб бўлган. Шерман ҳужжати бозорни ўша 
даврда ҳукмрон бўлган тармоқ монополияларидан ҳимоя қилишни 
кўзда тутади. Кейинчалик Шерман қонуни АҚШда ҳам бошқа 
мамлакатларда ҳам монополизмга қарши қонунчиликнинг 
шаклланиши ва ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлди. 
Шунингдек, 
монополизмга 
қарши 
қонунчиликни 
амалга 
оширишнинг ҳуқуқий механизми ишлаб чиқилди, у ўз ичига турли 
давлат муассасалари, парламент, ҳукумат, турли даражадаги судлар 
фаолиятини қамраб олди. Бу ҳужжат ўша даврдаги ишлаб 


61 
чиқаришни тартибга солиш ва монополистик фаолиятга йўл 
қўймаслик, ҳалол рақобатни амалга ошириш билан боғлиқ 
масалаларни ҳал этишга ёрдам берди. 
Япония
нинг монополияга қарши қонуни устун мавқени 
тақиқлаш, савдо-сотиқни ва инсофсиз савдо усулларини чеклаш, 
иқтисодий ҳокимиятнинг ҳаддан зиёд бир жойда тўпланишининг 
олдини олишга қаратилган қоидаларни ўзида мустаҳкамлаган. У 
ишлаб чиқариш, сотиш, нархлар, технологиялар ва бошқаларни 
нотўғри чеклашни бартараф қилиш, шунингдек тадбиркорлик 
субъектларининг ноқонуний манфаатларда қўшилиб кетиши, 
бирлашишига йўл қўймасликка хизмат қилади. Мазкур қонун 
тадбиркорларнинг ижобий ташаббусини рағбатлантириб, уларнинг 
ишдаги фаоллигини ошириш орқали эркин ва ҳаққоний рақобатни 
қўллаб-қувватлашга, бандликни таъминланишига ва аҳолининг 
реал даромадини кўпайтиришга, бунинг натижасида иқтисодиётни 
демократик тарзда ва соғлом ривожланишини, шунингдек 
истеъмолчиларнинг манфаатларини қўллаб-қувватлашни назарда 
тутади. 

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish