Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Рақобат ҳуқуқий муносабатларни қуйидаги турдаги



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   99
Рақобат ҳуқуқий муносабатларни қуйидаги турдаги 
ҳуқуқий муносабатларга таснифлаш мумкин:
1. Давлат томонидан рақобатни тартибга солиниши 
билан боғлиқ муносабатлар;
2. Рақобатга қарши ҳаракатларни чеклашга 
қаратилган ҳуқуқий муносабатлар;
3.Савдоларни ва иқтисодий концентрацияни
монополияга қарши тарзда тартибга солишга оид 
ҳуқуқий муносабатлар;
4.Табиий монополия субъектлари фаолиятини 
тартибга солиш билан боғлиқ ҳуқуқий 
муносабатлар;
5.Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишни 
олдини олишга қаратилган ҳуқуқий муносабатлар.
Давлат томонидан рақобатнинг тартибга солиниши билан 
боғлиқ муносабатлар деганда, рақобатни тартибга солишга оид 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишида давлат 
органларининг иштироки ва рақобат муносабатларида иштирок 
этувчи 
давлат 
органларининг 
ўз 
ваколатларини 
амалга 
оширишлари билан боғлиқ муносабатлар тушунилади.
Айнан мазкур турдаги муносабатлар рақобат ҳуқуқининг 
оммавий-ҳуқуқий элементини ўзида акс эттиради.
Рақобатга қарши ҳаракатларни чеклашга қаратилган ҳуқуқий 
муносабатлар деганда, устун мавқени суистеъмол қилиш, хўжалик 


35 
юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклайдиган келишиб 
олинган ҳаракатлари ва битимлари, давлат бошқаруви органлари, 
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва юридик шахслар 
бирлашмаларининг рақобатни чеклайдиган ҳужжатлари ҳамда 
ҳаракатлари, шунингдек, инсофсиз рақобатни тақиқлаш ҳамда 
мазкур ҳолатларга қарши курашишга оид ҳуқуқий муносабатлар 
назарда тутилади.
Процессорлар ишлаб чиқарувчи Intel компанияси компьютерлар 
ишлаб чиқарувчи заводларга субсидиялар ажратганлар. Бунинг 
эвазига эса улар турли технологияларни етказиб берувчи бошқа 
заводлар билан алоқани узишлари лозим бўлган ва шундай ҳам 
қилганлар. 2009 йилда Intel компанияси 1 млрд. евро жаримага 
тортилган
17
.
Савдоларни ва иқтисодий концентрацияни монополияга қарши 
тарзда тартибга солишга оид ҳуқуқий муносабатлар деганда, танлов 
(тендер) савдоларига доир, биржа савдоларига доир, хўжалик 
юритувчи субъектларни ташкил этиш, қўшиб юбориш ва қўшиб 
олишга доир ҳамда акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий 
ҳуқуқларни олишда монополияга қарши талабларни амалга 
ошириш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар кўзда тутилади.
Nintendo компанияси ва унинг еттита дистрибьюторлари Европа 
Иттифоқининг ягона бозорини “бўлиб олганлари”лари ва 
истеъмолчилар кўпроқ пул тўлай оладиган жойларда нархларни 
асоссиз ҳаддан ташқари ошириб юборганликлари учун 1990 
йилларда 168 миллион евро жаримага тортилганлар. Бу 
ғайриқонуний келишувнинг иштирокчилари ўйин жиҳозларининг 
турли тиллардаги таржималарга табиий зарурат мавжудлигидан 
фойдаланиб турли тиллардаги версиялар нархи ўртасидаги фарқни 
сезиларли равишда сақлаб туриш имконини топганлар. Мавжуд 
товарнинг немис тилидаги намуналари чекланганлиги сабабли 
Германиядаги товарнинг нархи Буюк Британиядаги айни шу 
товарнинг нархидан 65 фоизга қиммат эди. Нархлар ўртасидаги 
17
Кондратьева Н.Б. Конкуренция в ЕС: экономика, политика, право / Н.Б. Кондратьева ; Институт Европы 
РАН. – М.: Рус. сувенир, 2009. – 8 с. – (Доклады Института Европы. №248). – ISBN 978-5-91299-078-6.


36 
фарқни товарни Буюк Британиядан сотиб олиб Германида 
сотадиган мустақил диллерлар орқали бартараф этиш мумкин эди. 
Nintendo эса бундай фирмаларнинг вужудга келишига тўсқинлик 
қилган
18
.
Табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солиш 
билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар деганда, ваколатли давлат 
органининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, товар 
бозорларида табиий монополия субъектларининг фаолияти билан 
боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солиш, истеъмолчилар, 
давлат ва табиий монополия субъектлари манфаатларининг 
мутаносиблигини таъминлаш билан боғлиқ муносабатлар тизими 
тушунилади.
Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишни олдини 
олишга қаратилган ҳуқуқий муносабатлар деганда, рақобат, 
реклама, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, табиий 
монополиялар фаолиятига оид қонун ҳужжатларининг бузилиши, 
бу борадаги тегишли органларнинг ваколатлари, мазкур ҳолатлар 
содир бўлганда қўлланиладиган таъсир чоралари ва тегишли 
ҳуқуқий жавобгарликка тортишга оид ҳуқуқий муносабатлар 
назарда тутилади.

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish