Ўрта махсус, касб-хунар


Химоя қувурлари ва уларнинг бирикмалари



Download 5,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/115
Sana10.03.2022
Hajmi5,05 Mb.
#488706
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   115
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Химоя қувурлари ва уларнинг бирикмалари. 
 
Химоя қувурлари узаро резьбали ёки пайвандлаш йўли билан 
бирикувчи тўлиқ қуйилган пўлатдан ишланган бўлади. Химоя қувурлари 
ГОСТ 632-80 бўйича тайёрланади. 
Конструкцияси бўйича қувурлар икки гурухга бўлинади: 
Асосий гурух қувурлари узунлиги бўйлаб бир хил диаметрли очиқ 
цилиндр шаклида (76-расм, б). 
Иккинчи гурух қувурлари цилиндр шаклидаги бирорта сўнги қисмини 
ташқи томони клинлаштирилган кўринишда (76-расм, в). 
Доимий узунлиги бўйлаб деворининг қалинлиги бир ҳил бўлган 
қувурлар узаро муфталар ёрдамида бирикади. Хар бир қувурни сўнгги ва 
ички (бошланиш) қисмларида конус кесими бўйича 1
0
47'24'' бурчак остида 
ишлов берилган; конуслиги 1/16 га тенг. Конуссимон юзада махсус 
профилли резьба очилади. Бундай қувурларга муфта айлана кесимли очиқ 
цилиндр кўринишида, ички қисми иккита кесик конус шаклида ясалган. 
Муфтанинг резьбалари қувур резьбасидек очилади. 
 


149 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
 
 
76-расм. ГОСТ 632-80 бўйича химоя қувурлари ва уларни 
бирикмаларининг схемалари. 
а- муфтали бирикмали қувур ва учбурчак ёки тропециядал профилли резьба; 
б- юқори герметикли бирикувчи муфтали қувур ва тропециядал профилли 
резьба (ОТТГ); в- бир томони қалинлашган қувур, юқори герметикли
муфтасиз бирикувчи ва тропециядал профилли резьба (ТБО). 
 
Ташқи қисми қалинлаштирилган қувурлар муфтасиз бириктирилади. 
Бунинг учун ташқи қисми қалинлаштирилмаган сўнги қисмни ва
қалинлаштирилган сўнги қисмни ички қисмида конус шакли берилади ва
махсус резьба очилади. Бу ерда ҳам конуслик 1/16 га тенг. Қувурни
қалинлаштирилган қисмлари бир-бири билан муфтасиз туташтирилади. 
Стандарт бўйича химоя қувурларини бириктиришни бешта кўриниши 
бўлиб, шундан тўрттаси муфтали бирикмадир: 
- қисқа учбурчакли резьбали; 
- узайтирилган учбурчакли резбали; 
- трапецеядал резьбали (ОТТМ); 
- юқори герметик трапециядал резьбали (ОТТГ). 
Бешинчи тури - юқори герметик трапециядал резьбали муфтасиз 
бирикмали (ТБО). Биринчи иккита турдаги қувурлар бурғилаш қувурлари
(77-расм) га ўхшаш учбурчакли резьбага эга бўлиб, бир-биридан 
резьбаларининг узунлиги билан фарқ қилади. Иккинчи турдаги
бирикмаларнинг резьбаларини узунлиги биринчисиникига нисбатан 
(қувурларнинг диаметрига боғлиқ) 25 50% каттадир. 
Қолган турдаги қувурларни бирикувчи резьбалари тропециадал, 
профили 78-расмда кўрсатилган. Резьба профили томонлари тенг бўлмаган 
тропеция шаклига эга. Профилнинг томонлари ўқ йўналишли кучланишни 
қабул қилувчи бўлиб, резьба ўқига томон 80
0
ли бурчак остидадир. 
Натижада тропецияли бирикмаларни резьбасини қиялик бурчаги профил 


150 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
кучланган томони резьба ўқи томонида юқори бўлганлиги учун бошқа 
учбурчакли резьбали бирикмаларга нисбатан чўзилишга чидамлидир. 
77-расм. Конуссимон учбурчакли резьба профилининг катталиклари. 
78-расм. ГОСТ 632-80 бўйича тропециадал резьба профили. 
 
ОТТГ ва ТБО қувурлари сўнги қисмларида ва муфталарида 
конуссимон зичловчи силлиқ юза мавжуд (79-расм). Ниппел томонини куч 
билан қотириш вақтида бундай юза ОТТГ муфтаси юзасига зичлашиб 
қотиши туфайли (ТБО қувурини муфтали томони) юқори герметик 
бирикишга эришилади. ОТТГ муфтаси бирикмаси ва ТБО ни муфтали қисми
бирикмаларида таянч буртма мавжуд. 


151 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
79-расм. Юқори герметикли ОТТГ ва ТБО
резьбали бирикмаларнинг схемаси. 
 
Машина ёрдамида охиригача қотирилган бирикмаларни схемаси. 
Машина ёрдамида охиригача қотирилган бирикма қувурининг тореци 
муфтанинг таянч буртмасининг торецига тўлиқ юза бўйлаб тегиши лозим. 
Бундай бирикиш натижасида бир конуссимон юзани иккинчи юза 
билан қотириш меъёридан юқори бўлиб кетишини олдини олади. 
ГОСТ 632-80 бўйича қисқа учбурчакли резьбали химоя қувурлари 19 та 
катталикда шартли равишда 114 мм дан 508 мм гача, сифати ва аниқлиги 
бўйича қувурлар А ва Б кўринишда ишлаб чиқарилади. А куринишдаги 
қувурларнинг аниқлиги юқоридир. 
Қувурлар унча катта бўлмаган овалликка эга бўлиши мумкин. Оваллик 
деб энг катта ва энг кичик қувур диаметрларини ярим йиғиндисининг фарқи 
нисбатига айтилади. 
ГОСТ бўйича бир шартли диаметрдаги қувурларни деворининг 
қалинлиги (5,2 мм дан 16,5 мм гача бўлиб, бирикиш конструкцияси ва 
мустахкамлиги гурухи, диаметри билан фарқ қилади) турлича бўлади. 
Стандартга мувофиқ химоя қувурлари етти хил (Д; К; Е; Л; М; Р; Т) 
мустахкамликка эга бўлган пўлатдан тайёрланади. Муфтали ва муфтасиз 
қувурлар тайёрланиб бўлингандан кейин гидравлик синашдан ўтказилади. 
Гидравлик синаш учун босим шундай ҳисобланиши лозимки, диаметри 219 
мм ли Б кўринишда ишлаб чиқарилган химоя қувурига бериладиган 
кучланиш, қувур сиртидаги оқувчанлик чегарасини 80% га, катта диаметрли 
қувурлар оқувчанлик чегараси 60% га тенг бўлиши керак. 

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish