146
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
Қудуқ конструкциясини танлаш, шу бурғиланадиган
майдондан ва энг
яқин қўшни майдонларда бурғиланган қудуқлардан олинган геологик
маълумотлар ва йиғилган материаллар тахлили асосида амалга оширилади.
Қудуққа тушириладиган химоя тизмаларининг сонини аниқлаш учун
қудуқ кесими бўйича босим тақсимланиши қатлам босими ва тоғ
жинсларининг
гидроёрилиш
босими
ўзгариши
тўғри
бурчакли
координаталар системасида келтирилади. (чуқурлик-босим градиенти
эквиваленти).
Босим
эквиваленти градиенти деганда, қудуқ тубидаги суюқлик
устунининг босими, қатлам босими ёки қатламни гидроёрилиш босимига
тенг босим ҳосил қилиши тушунилади.
Химоя қувурларининг сони ва уларни тушириш
чуқурлигини танлаш.
Қудуқ конструкциясини лойихалашда чуқурлик ортиши билан қатлам
босимини аномаллик коэффициенти ва босимни ютилиш индекси графиги
тузишни тавсия этилади. Бу графиклар ёрдамида биринчи вариантни ҳосил
қилувчи
конструкция k
a
≤ ρ
o
< k
n
шарт орқали амалга оширилади. Агар
бурғилаш жараёнида қуйидаги ётувчи оралиқлар учун нисбий зичлиги юқори
бўлган ювувчи суюқлик ишлатилганда, юқорида ётувчи бирор қатлам бу
ювувчи суюқликни ютса ёки ювувчи суюқликни зичлиги қуйи оралиқ учун
кичик қилиб танланганда юқорида ётувчи қатламда суюқлик оқими
тезлашиши рўй бериши мумкин. Юқори қатлам учун ювувчи суюқликни
шундай танлаш зарурки, юқорида ётувчи қатламларда ютилиш хам, суюқлик
оқими хам ҳосил бўлмаслиги керак, сўнгра юқори қатламларга
химоя
қувурлари туширилади, яъни изоляция қилинади.
Изоляция қилишни энг кенг тарқалган усули - химоя қувури
туширилган қувур орти бўшлиғини қотувчи эритма билан тўлдирилади.
Бурғилаш жараёнида тахминан 350 метр чуқурликкача зичлиги 0,98
гр/см
3
дан кам бўлмаган ювувчи суюқликни
ишлатиш мумкин, 2250 метр
чуқурликкача ρ
o
=1,10 гр/см
3
дан кичик бўлмаган ювувчи суюқлик
ишлатилади. 400-700 метр оралиқда жойлашган ўтказувчан горизонтдан
суюқликнинг оқими юзага келиши мумкин. 2250 метрдан чуқур бўлган
оралиқни бурғилаб ўтишда ρ
o
≥1,5 бўлиши тавсия этилади, чунки 2370 метр
чуқурликда суюқлик оқимини ҳосил бўлиши рўй бериши мумкин бўлган
объект қопламаси бор. Лекин бундай суюқликни 0- 350 метр ва 900-1000
метр оралиқда тоғ жинсларида ютилиши кузатилади. Бундай
мураккабликларга йўл қўймаслик учун 2200 метр чуқурликкача химоя
тизмасини тушириш мақсадга мувофиқдир. Юқори оралиқлар изоляция
бўлади ва фақат шундан кейин ρ
o
= 1,6 гр/см
3
гача ювувчи суюқликни нисбий
зичлиги оширилади. Юқоридагиларни солиштириб шундай хулосага
келишимиз
мумкинки, берилган ҳолат учун қудуққа учта (3б) химоя
тизмасини туширишга тўғри келади.
147
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
75-расм. k
a
аномаллик коэффициенти ва k
n
босим индексини ўзгариш
характери графиги.
1-қатлам босимининг аномаллик коэффициенти;
2-босимни ютилиш индекси; 3-ювувчи суюқликнинг нисбий зичлиги;
а ва б –(ўнгда) қудуқ конструкциясининг вариантлари.
Қуйидаги жадвалда эксплуатацион химоя қувурлари диаметрини
танлаш кўрсатилган.
17-жадвал
Нефт қудуқлари учун
Жами дебит, м
3
/сутка
Эксплуатацион тизмани
тахминий диаметрлари, мм
40 40-100 100-150 150-300 300
114 127-140 140-146 168-178 178-194
Газ қудуқлари учун
Жами дебит, минг м
3
/сутка
Эксплуатацион тизмани
диаметри, мм
75 250 500 1000 5000
114 114-146 146-168 168-219 219-273
Эксплуатацион тизма ва кондуктор оралиғида
жойлашган химоя
тизмасини оралиқ химоя тизмаси деб аталади. Оралиқ ва кондуктор
148
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
тизмалари хамда хар бир тизма остини бурғилаш учун танланадиган бурғини
диаметри қуйидаги муносабат билан аниқланади. Берилган химоя қувури
остини бурғилаш учун бурғини диаметри қуйидаги формула билан
аниқланади.
d
д
= d
м
+ 2∆
к
(12.1)
бу ерда ∆
к
- қудуққа химоя қувурлари
эркин тушиши учун
қолдириладиган минимал радиал оралиқ, мм;
d
м
– химоя қувурининг ташқи диаметри, мм.
Химоя қувурининг ташқи
диаметри, мм ……….......114-127 140-168 178-194 273-299 324-351 377
Радиал оралик ∆
к
мм ........7-10 10-15 15-20 25-35 30-40 40-50
Одатда энг катта ташқи диаметр деб, муфтани ташқи диаметри қабул
қилинади. Аввалги (дастлабки) химоя қувурини ички диаметри (d) кейинги
химоя тизма остини бурғилаш учун ишлатиладиган бурғининг диаметридан
албатта катта бўлиши керак:
(d) дастлабки = (d
g
) кейинги + 2∆
Бу ерда ∆ - навбатдаги тизма остини бурғилаш учун химоя қувури
ичидан бурғини эркин ўтишга қолдирилган радиал оралиқ. Одатда оралиқни
катталиги ∆ = 5 ÷ 10 мм қабул қилинади. Бурғини диаметри ошган сари,
радиал оралиқ (∆) ҳам ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: