Ўрта махсус, касб-хунар



Download 5,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/115
Sana10.03.2022
Hajmi5,05 Mb.
#488706
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   115
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

 
 


55 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Денгиз қудуқларини тузилиши ва қудуқ усти жихозлари. 
 
Денгиз шароитида қудуқларни бурғилаш нихоятда мушкуллиги билан 
биргаликда, уларга шу вақтгача маълум бўлган усуллар (фаввора, 
газкўтаргич ва чуқурлик насоси) билан ишлатиш имкониятига эга бўлган, 
коннинг геологик шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда ёндашиш керак. 
Шу талабларга кўра, қудуқ тузилишининг асосий кўрсаткичи - қудуқ 
диаметри аниқ ҳисоб-китоблар билан аниқланади ва белгиланган диаметрга 
кўра қудуққа тушириладиган ҳамма қувурларнинг (йўлланма, кондуктор, 
оралиқ, қувур, ишлатиш қувури) диаметри, чуқурлиги, цемент эритмасининг 
кўтарилиш баландлиги каби кўрсаткичлар ҳам аниқланади. 
Денгиз қудуқларида одатда йўлланма қувурининг узунлиги сув 
сатхининг баланлиги ва денгиз тубига 5-7 метргача қоқиб киргизилиши
билан белгиланади. Одатда сув сатхининг баландлигига қараб 20 метрдан 400 
метргача ва ундан ҳам ортиқ бўлиши мумкин. 
Йўлланмани денгиз туби билан учрашган жойи баъзи холларда 
текисланиб, қувурни денгиз туби билан мустахкам бирлаштирувчи бетон 
плиталардан ҳам фойдаланилади. Йўлланма химоя қувури денгиз қудуқлари 
учун катта ахамиятга эга бўлганлиги учун уни ҳар қандай таъсир этувчи
кучларга (денгиз тўлқинларининг урилиши, сувнинг шиддатли оқими, 
довуллар вақтида тебранма харакатни кучайиши ва бошқалар) чидамли 
бўлиши таъминланиши шарт. 
Кондуктор ва оралиқ қувурлар бирикмалари коннинг геологик шарт-
шароитларини ҳисобга олган холда мос равишда 500-1000 метргача ва 2500-
3000 метргача туширилиши мумкин. Баъзи холларда иккинчи оралиқ 
қувурлари бирикмаси хам туширилиши мумкин. 
Ишлатиш қувурлар бирикмаси денгиз шароитига мослаштирилган 
ҳолда кўп босқичли қилиб туширилиши мумкин. Одатда 1800-2200 метргача 
168 мм.ли қувурлар, 3600-4000 метргача 146 мм. ли қувурлар ва 6000 
метргача 114 мм.ли қувурлар ишлатилади. Ишлатиш қувурлар бирикмаси 
бундай босқичли қилиб туширилиши, аввало бурғилаш кемасининг 
хавфсизлигини кўзлаб қилинади. 
Денгиз қудуқларида барча қувурларда цемент эритмаси қудуқ устигача 
кўтарилади. Денгиз қудуқларининг бошланғич махсулдорлигини нефт 
бўйича 300-600 т/сутка ва газ бўйича 700-1000 минг м
3
/суткагача бўлиши 
мумкин. Қудуқ устидаги босим 50-75 МПа гача, нефтнинг харорати 80-100
0
С 
гача бўлиши мумкин. Шунинг учун қудуқ усти жихозлари ана шундай 
шароитда ишлашни таъминлайдиган қилиб танланиши керак. 
Қудуқ бурғилаб бўлингандан сўнг унинг устига қувурлар бирикмаси 
бошчаси (ҚББ) ўрнатилади. ҚББ қудуққа туширилган хамма қувурларни бир-
биридан ишончли ва мустахкам ҳолда ажратади, шунинг билан бирга хар бир 
қувурлар орасидаги босимни ўлчаш, шу оралиққа эритмалар хайдаш 
имкониятини беради. 
ҚББ га фавворавий мослама ўрнатилади. Фавворавий мослама 
қудуқларни ўзлаштириш ва ишга тушириш имконини беради. Қудуқларда 


56 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
олиб борилиши мумкин бўлган хар қандай ишларни ўтказилишини
фавворавий мослама таъминлаши керак (қудуқдаги таъмирлаш ишлари 
бундан мустасно). 
Денгиз қудуқларини ишлатиш учун тушириладиган насос-компрессор 
қувурларини ички қисми парафин, туз ва гипс моддаларини ўтириб 
қолмаслиги учун махсус қоплама билан қопланади. Одатда улар хар-хил 
турдаги лаклар, эпоксид елимлар, эмаллар билан қопланиши мумкин. 

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish