Ўрта махсус, касб-хунар



Download 5,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/115
Sana10.03.2022
Hajmi5,05 Mb.
#488706
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   115
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

 
 
28-расм. БУ-2500 ЭП электр узатмали бурғилаш
ускунасининг умумий кўриниши. 
1-пойдевор; 2-минора; 3-стеллаж; 4-бурғилаш шланги; 5-йўналтирувчи 
қувур; 6-вертлюг; 7-крюкоблок; 8-пўлат арқон; 9-балкон; 10-кронблок; 11-
минора оёғига ўрнатилган нарвон; 12-қувурларнинг таглиги; 13-ротор; 14-
ёрдамчи чиғир; 15-асосий чиғир; 16-куч узатмаси; 17-бурғилаш насоси; 18-
ёрдамчи қурилмалар шахобчаси; 19-20-қабул қилувчи сиғимлар; 21-тозалаш 
механизмлари; 22-нов. 


52 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Минорани қуриш.
Хар-хил кўринишдаги минора учун минорани 
тиклаш ишлари хам хар-хил бўлади. Уралмаш 3000, Уралмаш 4000, Уралмаш 
5000, Уралмаш 2000 (А-симон миноралар) да минорани йиғиш ишлари 
горизонтал ҳолатда бажарилади. Бунда кронблок, балкон, магазин, 
харакатланувчи центратор, кўтариб-тушириш асбоблари мажмуаси ва бошқа 
ёрдамчи жихозлар – минора горизонтал ҳолатда бўлганда жойлаштирилади. 
Юқоридаги ишлар бажарилгандан кейин бурғилаш минораси бурғилаш 
чиғири ёрдамида кўтарилади. Минорани кўтариш 30-40 минут оралиғида 
давом этади. А-симон миноранинг қулайлик томони – минора горизонтал 
ҳолатда бўлганда, барча механизм ва мосламалар минорани ўзида 
жойлаштирилган бўлади. Тўрт оёқли миноралар учун Уралмаш 3000 ва 
Уралмаш 5000 да махсус ёрдамчи кўтаргичлар мавжуд.
ВБА-58-400 минорасини тиклашда, пастда алохида қилиб йиғилган 
секцияларни ёрдамчи кран ёрдамида пастдан юқорига қараб жойлаштирилиб 
борилади. Хар бир жойлаштирилган секциялар бир-бирига анкерли болтлар 
ёрдамида бириктирилади.
 
Сув устида нефт ва газ қудуқларини бурғилаш. 
ХХ асрнинг 80-йилларига келиб дунёнинг денгизга чиқиш имконияти 
бор 100 дан ортиқ давлатлари континентал шелфда нефт ва газ конларини 
қидириш ишларини олиб борди. Шу жумладан, 50 дан ортиқ давлатлар 
континентал шелфда нефт ва газ конларини ишлатмоқда. Континентал 
шелфдан олинаётган нефтнинг миқдори дунё бўйича йиллик қазиб 
олинаётган нефтнинг 20-25% ни ва газни 15-18% ни ташкил этади. 
Дунё бўйича континентал шелфдан энг кўп нефт олинадиган 
худудларга Мексика курфази ва Каспий денгизи киради.
Шу кунларда денгизда бурғиланган қудуқлар сони 100 мингдан ошиб 
кетди, сув сатхининг баландлиги 300 метрдан ошиб кетган холларда ҳам 
нефт қазиб чиқарилмокда. Сув устида бурғиланган нефт қудуқларининг 
чуқурлиги 1800 метргача бориб етди.
Сув устида нефт ва газ қудуқларини бурғилаш сув сатхининг 
баландлигига қараб сунъий оролчалар – платформалардан (сув сатхи 20 
метргача), ўзи кўтарувчи сузувчи бурғилаш қурилмаларидан (сув сатхи 100 
метргача), ярим чўккан сузувчи бурғилаш қурилмаларидан (сув сатхи 300 – 
600 метргача) ва сузувчи бурғилаш кемаларидан (сув сатхи 600 метрдан кўп 
бўлганда) амалга оширилади.
Дунё бўйича йилига бурғиланаётган қудуқларнинг қарийиб 35-40% и 
АҚШ га тегишли. Борган сари сув сатхи баланд худудлар ўзлаштирилмоқда. 
Шимолий денгизни тезлик билан ўзлаштирилиши натижасида Буюк 
Британия, Норвегия каби давлатлар нафақат ўз эхтиёжини қондириш балки 
четга нефт сотиш имкониятига ҳам эга бўлишди. 
МДХ худудида денгизда бурғиланган қудуқлар асосан Каспий денгизи 
шелфида бўлди. Кейинчалик Сахалин ороли атрофида ҳам денгиз сатхида 
кўплаб қудуқлар бурғиланди. 


53 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Хозирги кунгача МДХ худудида энг чуқур бурғиланган қудуқ 
Озарбайжонда Булла – денгиз конида бўлиб, чуқурлиги 6200 метрни ташкил 
этади. Озарбайжон худудидаги денгизда бурғиланган қудуқларнинг 
бошланғич нефт махсулдорлиги миқдори 500 т/сутка ва газ миқдори 700 
минг м
3
/суткани ташкил этади. 

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish