Пайвандлаш усуллари


МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИ ПАЙВАНД



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/21
Sana10.03.2022
Hajmi3,87 Mb.
#488083
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
6088ec94ce924

МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИ ПАЙВАНД
ҚИЛИШНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ
Инсон боғдорчилик билан шуғулланишни бошлаган 
даврданоқ кучли ва ҳосилдор дарахтларни танлаб
етиштириш ҳамда кучсиз ва кам ҳосил дарахтлардан воз 
кечиш орқали боғ самарадорлигини ошириш мумкин 
эканлигини англаб етган. Уруғдан кўпайган дарахтлар 
жинсий усулда кўпайган ҳисобланиб, ота-она дарахтга қисман 
ўхшаш бўлса-да, одатда, улар доимо бир-биридан ажралиб турган.
Вақт ўтиши билан инсон боғдорчилик сирларини 
чуқурроқ ўрганиб, ўзи хоҳлаган (одатда, серҳосил 
ва чидамли) дарахтнинг айнан ўзига хос турларини 
етиштириш йўлини кашф этди. Дарахт навини айнан ўзига 
ўхшаган турини кўпайтиришнинг икки усули мавжуд бўлиб, 


11
Пайвандлаш усуллари
65–
китоб
бири қаламчалар орқали кўпайтиришдир. Оддий қилиб 
айтганда, кўпайтирилиши лозим бўлган дарахт шохларидан 
қаламчалар кесиб олинади ва ерга қадалади. Шундан сўнг, 
қаламчалар тупроқда илдиз отиб кўчатга айланади.
Иккинчи усул бу, пайванд қилишдир. Бу усулда ҳам 
кўпайтирилиши керак бўлган дарахт шохидан қаламча 
олинади, аммо биринчи усулдан фарқли равишда у ерга 
экилмайди. Пайванд қилиш тилида бу қаламча пайвандуст 
(устки қисми), деб юритилади. Пайвандуст ўзига турдош 
ёки турига яқин бўлган бошқа бир кўчат асоси (пайвандтаг) 
билан бириктирилади. Пайвандтагнинг ўзидаги ҳар
қандай кўкариш тўхтатилади ва у илдизли асос вазифасини 
бажаради. Пайвандуст эса ривожланиб дарахт танаси 
ва шохларини ҳосил қилади. Илдиз отиб ривожланган 
қаламчалар ва пайванд қилинган дарахтларда пайвандуст- 
дан кўкарган қисм ота-она дарахт клонлари ҳисобланади.
Ҳозирги кунда деярли барча мевали дарахтлар ҳамда 
кўплаб манзарали дарахтлар вегетатив усуллар орқали 
кўпайтирилмоқда. Чунки бу усулда етиштирилган кўчатлар 
ўз ота-она дарахт навига хос барча хусусиятларни ўзида 
сақлаб қолади. Яратилган навлар, одатда, ҳосил юқорилиги, 
сифати, шакли, гули ва барги, ҳамда зараркунанда ва 
касалликларга қарши чидамлилиги билан ажралиб туради. 
Бу сифатлар шу нав мева уруғидан униб чиққан кўчатларда 
учрамайди. Яъни, табиат уруғидан кўчатларни ўз асл ҳолатига 
қайтариб қўяди. Уруғдан униб чиққан кўчатларнинг яна бир 
камчилиги бу уларнинг кеч ҳосилга киришидир.
Пайванд қилиш орқали пайвандтаг ва кўпайтирилиши 
лозим бўлган нав қаламчаси ўзаро бирикуви муваффақиятли 
чиқишини таъминланади. Боғбонлар тилида бу “Умумий 
жароҳатларнинг биргаликда битиши” ҳам дейилади. 


12
100 китоб тўплами
Жароҳатларнинг битиши, улар атрофида, асосан, камбий, 
шунингдек, ёғоч ва пўстлоқ қисмидан ажраладиган 
қавариқ пўстлоқ тўқималарнинг пайдо бўлиши билан 
бошланади. Камбий бу – ёғоч ва пўстлоқ қисм ўртасида 
жойлашган ҳужайралар қатлами бўлиб, йиллик ўсиш мана 
шу ҳужайралардан бошланади. Пайвандуст ёки пайвандтаг 
кесилганда камбий қатлами пўстлоқ ва ёғоч туташув жойида 
кўриниб туради. Барча пайванд усулларида пайвандуст ва 
пайвандтаг камбий қисмларининг ўзаро жипслашувини 
таъминлаш керак. Шундагина пайванд муваффақиятли 
амалга ошиб, қисмлар биргаликда ривожлана бошлайди. 
Пайванд қилиш жараёнида эътибор бериш керак бўлган 
жиҳатлардан яна бири бу – пайвандуст ва пайвандтагнинг 
ўзаро мутаносиблиги, яъни бир-бирига мос тушишидир. 
Бундай мутаносиблик, одатда турдош кўчатларга хос бўлиб, 
айрим ҳолларда бир-бирига яқин бўлган турли дарахтларда 
учрайди. Пайвандтаг учун кўпинча, пайвандуст нави 
меваси уруғидан униб чиққан кўчатлардан фойдаланилади. 
Бундай кўчатларни етиштириш арзон ва камчиқим бўлиб, 
илдизларнинг тупроқда мустаҳкам жойлашуви улама дарахт 
ривожи учун қўшимча ютуқдир.
Шу билан бирга, уруғдан униб чиққан кўчатлар 
ўзгарувчандир. Шунинг учун пайвандтагларни ҳам қаламча-
лар шаклида, вегетатив йўл билан кўпайтириш ҳозирда кенг 
йўлга қўйилмоқда. Бунинг сабаби, аксарият мева турлари 
учун тупроқ билан боғлиқ турли хил кассалликларга чидамли 
навлар яратилган бўлиб, пайвандтагларни шундай навлардан 
кўпайтириш катта самара бермоқда. Пайвандуст билан ўзаро 
ривожланиш учун мос тушадиган бўлса, пайвандуст нави, 
ҳатто туридан ҳам фарқли, экиладиган жой тупроқ шароити 
учун қулай бўлган пайвандтаг танланиши мумкин.


13
Пайвандлаш усуллари
65–
китоб
Ҳозирги кунда деярли барча мевали дарахт турлари 
ва айрим манзарали дарахт турлари пайванд қилиш усули 
билан кўпайтирилади. Лекин ток, анжир, зайтун, атиргул 
ва олхўрининг айрим навлари қаламчалар орқали 
яхшироқ кўпаяди.
Қўлланмада икки хил пайванд тури ҳақида сўз 
юритилади: куртак пайванд ва қаламча пайванд. 
Номларидан кўриниб турганидек, куртак пайванд бу – бир 
куртакнинг ўзини бирор асос билан (тагида пўсти билан) 
пайвандтакка бириктириш бўлса, қаламча пайвандда бир 
ёки бир неча куртакли қаламча бириктирилади.
Пайванд қилишдан мақсад пайвандуст ва пайвандтаг 
тўқималарининг ўзаро бирикиб, бир бутунликда 
ривожланишини таъминлашдир. Пайвандуст ривожланиб, 
кўчатнинг юқори қисмига айланиши учун пайвандтагда 
авж олаётган ҳар қандай кўкариш, ривожланиш дарҳол 
тўхтатилиши лозим.
Пайванднинг муваффақиятли чиқиши учун қуйидаги 
шартлар бажарилиши керак: пайвандтаг ўзининг айни 
кучга кирган ҳолатида бўлиши, пайвандуст учун сифатли 
бир йиллик новдадан қаламча олиш ва вазиятдан 
келиб чиқиб, куртак пайванд ёки қаламча пайванднинг 
муносиб усулини қўллаш. Пайванд қилиш вақтини тўғри 
белгилаш ва пайванддан кейинги тўғри парвариш ҳам 
муваффақиятга эришишнинг ажралмас бўлакларидир. 
Пайванднинг асосий афзаллиги шундан иборатки, 
ўсимликни кўпайтиришнинг бу усули икки ўсимликка хос 
бўлган ижобий хусусиятларни янгидан ҳосил бўладиган 
ўсимликда мужассамлаштириш имконини беради. 
Қолаверса, пайванд йўли билан турли иқлим шароитига, 
ҳаддан ташқари нам, шўрланган, ишқорли ерларга 


14
100 китоб тўплами
мосалашувчан ва албатта, зараркунанда ва касалликларга 
чидамли мослашувчан турли-туман манзарали дарахт 
навларини ўстириш мумкин.
Пайванднинг яна бир муҳим афзаллиги шундаки, у 
пайвандтагга бир неча пайвандустни қўшпайванд қилиш 
имкониятини яратади. Пайвандга хос бу хусусиятни қатор 
ўсимликларга, хусусан мевали дарахтларга қўлланилиши 
айниқса, яхши самара беради.
Пайванднинг айрим камчиликлари ҳам йўқ эмас. Улардан 
энг муҳими – пайванд қилинаётган ҳар икки ўсимликнинг 
бир-бирига мос ёки мос эмаслиги билан боғлиқ масаладир. 
Уни тўғри ҳал этиш учун пайвандтагга қандай ўсимлик нави 
пайванд қилиш мумкинлигини яхши билиши лозим.
Пайванд қилишда кўп ҳолларда бир хил ўсимликнинг 
турли навларидан фойдаланилади.
Пайванднинг сифати пайвандтаг ва пайвандуст 
тўқималарнинг тўғри уланишига ҳам боғлиқдир. Бунда 
ўсимлик пўстлоғи тагидаги тез ўсишни хусусиятига эга камбий 
қатламларининг бир-бирига мос уланишига эришиш талаб 
этилади. Бундан ташқари, пайвандтаг билан пайвандуст 
бир-бирига имкони борича тезроқ уланиши лозим. Акс 
ҳолда, ўсимликнинг кесилган жойи ва тўқималарнинг қуриб 
қолиши оқибатида пайвандтаг билан пайвандустнинг 
уланиши қийинлашади.
Пайванднинг сифатли чиқишида тўқималарнинг 
ривожланиши ҳамда уланган жойнинг битиб кетиши учун 
зарур шарт-шароит яратилиши зарур. Биринчи галда сув 
сарфини камайтириш ва пайванд қилинган жойда зарур 
ҳароратни сақлаб туриш чора-тадбирлари кўрилиши лозим. 
Бунинг учун пайванд жойи эни 1-1,5 см лик полиэтилен тасма 
билан ўраб қўйилади. 


15
Пайвандлаш усуллари
65–
китоб
Пайванднинг яхши тутиб кетишига пайвандтагдан ўсиб 
чиқадиган шохчалар ҳам тўсқинлик қилиши мумкинлигини 
назарда тутиб, улар пайдо бўлиши билан кесиб ташланиши 
керак.
Назарий жиҳатдан қараганда, пайванд йил давомида 
қилиниши мумкин. Аммо, боғдорчилик амалиётида пайванд 
учун энг қулай вақт – баҳор фасли ҳисобланади. Лекин, 
куртак пайванд ёзнинг ўрталарида, пайвандтаг пўстлоғи 
яхши ажраладиган вақтда бажарилгани маъқул.

Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish