Пайвандлаш усуллари



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/21
Sana10.03.2022
Hajmi3,87 Mb.
#488083
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
6088ec94ce924

КУРТАК ПАЙВАНД УСУЛЛАРИ
Куртак пайванд – пайванд қилишнинг шундай турики, 
бун да пайвандустда жойлашган вегетатив ўсиш жараёнидаги 
битта куртак бир оз асоси билан тилим қилиб кесиб олинади 
ва пайвандтакка бириктирилади. Куртак пайванд учун 
барг бандининг новдадан чиқиш қисми устида жойлашган 
куртаклар энг яхши ҳисобланади. Бундай жойлашув кесиб 
олинган куртакни пайвандтагдаги янги жойига юқори ва 
қуйи томонларини янглиштирмасдан тўғри жойлаштиришда 
қўл келади.
Пайванд қилиш ҳатто қишки уйқу даврига тўғри 
келиб, новдалар баргсиз бўлганда ҳам, барг банди ўрнини 
билдириб турувчи чандиқларни кўриш мумкин бўлади. Тўғри 
йўналишда жойлаштирилган куртак ўсиб ривожланиши 
анча яхши кечади.
Эрта ёзда куртак пайванд қилиш усули муваффақиятли 
амалга оширилса, бу орқали куртак пайванд қилиш 
муддатини узайтириш, яъни тез ўсадиган данакли мева 
турларининг уруғини эккан йилиёқ, улардан бир яшар 
кўчатларни етиштириш мумкин бўлади.
Пайвандланган ўсимликнинг ўз илдизидан ўса 
бошлашига йўл қўймаслик учун, паст бўйли пайвандтаглар 
илдиз бўғзидан юқорироққа куртак пайванд қилиниши 
лозим. Куртакларни пайвандтагнинг шимол ёки ғарб 
томонига пайванд қилиш яхшироқдир. Ҳарорат юқори 
бўлиб, кескин ўзгариб туриши куртакларнинг тутишига 
салбий таъсир этадиган жанубий ва шарқий томонга куртак 
пайванд қилмаслик керак.


28
100 китоб тўплами
Куртак пайванднинг қаламча пайвандга нисбатан иккита 
устунлиги бор. Биринчиси, бир дона куртак бириктирилиши би-
лан пайвандуст учун оз новда сарф қилиниши бўлса, иккинчи-
си, куртак пайвандни амалга ошириш қаламча пайвандга 
нисбатан камроқ вақт олишидир. Амалиётда Т-симон, кесма ва 
ямоқ кур так пайванд турлари кенг қўлланилади.
Пайвандтагларни куртак пайванд қилишга тайёрлаш
Куртак пайванд қилишдан 4-5 кун олдин пайвандтагнинг 
танаси ердан 15-20 см баландликкача қисми ён шохчалардан 
ўткир боғ пичоғида яхшилаб тозаланади, қатордаги кесаклар 
ариқ ичига туширилиб, пайванд қилинадиган участ ка кетма-
кет суғорилади. Бу пай вандтаг танасида сув юриши ҳамда 
пўстлоғининг кўчишини тезлаштиради.
Пайвандтагларнинг куртак пай ванд қилингунча нормал 
ўсиши ернинг олдиндан пухта тайёрланишига боғлиқ. 
Айрим хўжаликларда пайвандтаг экиладиган ерлар одатда 
25-27 см чуқурликда ҳайдалади ва уруғли мева кўчати 
пайвандтаглари ёки данакли мева уруғлари экилади.

Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish