309
Sr
90
ўрнига стронций-89 ишлатилган, натижада β-нурланишга анча
мустаҳкамлик берган, гарчи бунда Sr
90
нинг қолиб кетган 10% и, ўрни келганда
айтсак, Sr
89
парчалангани сари ортиб борадиган қисми, хроматограммаларда
қўшимча максимум пайдо бўлишига олиб келган бўлса ҳам. Бу қўшимча
максимум эса иттрий-90 парчаланиши натижасида ҳосил бўлган маҳсулотни
таҳлил қилишга ҳалақит берган. Афтидан, ювиб
тозалаш услуби алмашиниш
сиғими паст бўлган тупроқларда кенг ишлатилиши мумкин.
Ион алмашинувчи комплекс ҳосил қилувчи хроматографияга оид
адабиѐтларда комплекс ҳосил қилувчиларни тупроқдан Sr
90
ни селектив
чиқариб ташлай олиши нуқтаи назаридан баҳолаш учун бир неча марта
қилинган уринишлар баѐн қилинган. Муаммо қатъий таҳлил қилинганида,
мавжуд бўлган комплекс ҳосил қилувчиларнинг ҳеч бири ҳозирча керакли
талабларга жавоб бермаслиги маълум бўлган.
Ювиб тозалаш услубини Cs
137
учун қўллашнинг деярли самараси йўқ,
чунки K
dCs
қийматига фақатгина цезий, рубидий,
калий ва аммоний таъсир
қилади, ушбу тузларнинг жуда концентрланган эритмаларигина самарали
ҳисобланади. Афтидан, бу ерда гап калий ва аммонийли ўғитларни енгил
тупроққа қўшганда қисман десорбция рўй бериши ҳақида кетиши мумкин. Cs
137
ни тупроқдан ювиб тозалаш методининг кам самаралиги эканлиги ҳақидаги
хулоса динамик тажрибаларда, хроматограммалар ѐрдамида исботланган.
Цезий иони учун етарлича самарали комплекс ҳосил қилувчилар ва сиқиб
чиқарувчилар ҳам топилмаган. Бундай хулосаларни тупроқни Се
144
дан
тозалаш учун тузли ва кислотали эритмалар билан ювиш методига нисбатан
ҳам чиқаришга тўғри келади.
Ион алмашинувчи комплекс ҳосил қилувчи хроматография услуби
қўлланилганида бошқача кўриниш аниқланган. Ю.А.Кокотовнинг турли
эритмалар билан бажарган кенг серияли динамик тажрибалари тупроқни ювиш
учун махсус аралашма, яъни кальций нитрат ва трилон Б нинг тенг ҳажмдаги
0,02 эритмаларидан ташкил топган аралашма, қўлланилса самарали натижага
эришиш мумкинлигини кўрсатиб берган. Бу услубда қўлланиладиган
реактивлар қимматроқ бўлса ҳам, мазкур услуб тупроқни ифлосланишдан
тозалашнинг умумий чоралар комплексида ҳисобга олиниши лозим.
М.К.Мельникова ва унинг ҳамкасблари ишлаб чиққан кимѐвий
услублардан яна бирининг моҳияти шундаки, унинг мақсади тупроқни
ифлосланишдан тозалаш эмас, балки радиоактив парчаланиш натижасида ҳосил
бўлган узоқ сақланиб қоладиган маҳсулотларни кам эрувчан ҳолатга
келтиришдир. Бундан мақсад уларни ўсимлик илдизига миграцияланишига йўл
қўймасликдир.
Бир қатор ишларда ишқорий металлар ва аммоний тузларининг
анионлари стронций билан қийин эрувчан тузларни ҳосил қилганлиги сабабли
уларни тупроққа қўшиш таклиф қилинган. Энг яхши таъсир қиладигани К
3
РО
4
қўшганда кузатилган. Тупроққа калий (III)-фосфат солинганида сули
баргларида Sr
90
миқдори 17 (1 г тупроққа 0,001
мккюри
дозада) ва 50 (1 г
тупроққа 0,1
мккюри
дозада) мартага камайган. Қўшиладиган К
3
РО
4
310
тупроқдаги алмашинадиган
кальцийга мос келса, самара айниқса юқори
бўлади.
Фосфатлар ўрнига оддий ўғитлар, суперфосфат
ва фосфор уни
солиб
кўрилганида натижа муваффақиятли бўлмаган, бунинг сабаби таркибида
микромиқдорлардаги Sr
90
бўлган бирикмалардан кальцийни кучсиз сиқиб
чиқаришидир.
Бироқ, ишқорий металларнинг фосфатларининг таъсири узоқ
вақт давомида (қўшгандан кейин учинчи йилгача) турганлиги сабабли уларни
катта дозада солиниши маъқул, деб ҳисоблаш мумкин.
Радиоактив ифлосланишга қарши кураш чораларидан яна бири,
радиостронцийни илдиз тизими шимиб олишига қарши йўналтирилган чоралар
тизими қатор имкониятлар яратади. Бу борада қуйидаги
ишларни эслатиш
мумкин: а) тупроққа ишлов беришнинг махсус услублари (Lerner, Rieman, 1954;
Comar ва бошқа., 1957) ѐрдамида кам сингдириш кўзда тутилган ишлар,
уларнинг самарадорлиги жуда кам; б)
Са
2+
ионларининг юқори
концентрациясини яратиш ва ўсимликларнинг ишқорий-ер элементларига
бўлган талабини кальций ҳисобига қондириш учун тупроқни карбонатлар ва
сульфатлар ѐрдамида оҳакли ўғитлаш йўли билан ўсимлик илдизи ѐрдамида
сингиш самарасини кучсизлантириш мумкин, деб тахмин қилинган
ишлар
шулар жумласидандир.
Тупроқнинг сорбцион хоссаларини кучайтириш ва радиоактив
емирилишнинг сингган маҳсулотларини янада маҳкамлаш учун тупроққа
органик ўғитлар ѐки, ундан ҳам яхшиси оҳак ва органик ўғитлар аралашмасини
солиш таъсир қилади. Таҳлиллар бунда St
90
миқдорини похолда 2-3 марта,
донда 3-5 марта камайтириш мумкинлигини кўрсатади. Калийни турли ўғитлар
билан аралаштириб солинса ҳосилда Cs
137
камаяди. Ушбу метод таркибида
кальций кам бўлган енгил, кислотали тупроқлар учун айниқса самаралидир.
Do'stlaringiz bilan baham: