83-расм.
Москва
вилоятидаги
тупроқларда чуқурликлар бўйлаб Sr
90
нинг тақсимланиши
Худди
шундай
ҳолат
Cанкт-
Петербург вилояти тупроқларида ҳам
кузатилган (Шведов ва бошқалар, 1962).
Стронцийнинг умумий миқдорининг 60-
80 % 5 см қалинликдаги юқори қатламда
тўпланган,
қуйи
қатламлар
томон
чуқурлашган сари концентрация жуда тез
– экспонента бўйича тушиб кетади.
292
Табиий тупроқдан намуна олиб ва уни тор, узун, сунъий намлантирилган
трубкага солиб махсус тажриба ўтказилганида, трубканинг юзасидан
юборилган Sr
90
нинг 80-90% чимли-кулранг тупроқларда юқориги 4-5 см ли
қатламларда ва 63 % қумли тупроқларда 5-6 см ли устги қатламларда сингиб
қолганлиги кузатилган.
Бошқа бир дала шароитида ўтказилган тажрибаларда таркибида
стронций, цезий, рутений, цирконий, ниобий ва ҳ.к. нинг радиоизотоплари
бўлган эритмалар тупроқ юзасидан берилган. Турли чуқурликлардан олинган
тупроқ намуналари анализ қилинганида 4 ойдан кейин радиоактив
изотопларнинг 10
м
чуқурликкача тушгани маълум бўлган. Бунда 3-4
м
юзада
фаолликни камайганлиги ва ушбу фаоллик 4
м
дан пастда сўниб борганлиги
аниқланган. Радиоизотопларнинг тупроққа вертикал кириб боришидан ташқари
горизонтал миграцияси ҳам аниқланган. Тажриба учун олинган қудуқда
ўтказилган тажрибаларда, солинган радиоактив аралашма излари манбадан 7
м
да топилган, стронций, цезий, церий, цирконий, ниобий ва рутений эса 3
м
дан
кам масофани ўзидаѐқ йўқолган. Акс ҳолда изотопларнинг тарқалиш радиуси
ўнлаб
см
гача пасаяди.
Радиоактив емирилиш маҳсулотларининг тупроқ томонидан сорбция
(сингиш) қилиниш жараѐнини тушуниш учун коллоид муҳитларда ион
алмашинишининг физик-кимѐвий механизмига мурожаат қилиш зарур, бу эса
мазкур дарслик доирасидан ташқарига чиқади. Шунинг учун ҳам сунъий
радиоизотопларнинг тупроқда қандай аҳамиятга эгалигини ўзлаштириш
учунгина керак бўлган маълумотларга тўхталиб ўтамиз.
Маълумки, тупроқлар катионлар алмашиниш хоссасини намоѐн қилади.
Бу қисман унинг таркибидаги юқори молекуляр гумин кислоталарини
алмашиниш сиғими билан ва бирмунча даражада тупроқнинг минерал
таркибининг катион алмашиниш сифатлари, унинг табиати, структураси,
механик таркиби (гилли минералларнинг миқдори), гумусли ҳолати ва шу
кабилар билан тушунтирилади.
Тупроқнинг минерал компонентларининг (таркибининг) ион алмашиниш
хоссаларини тушунтириш учун турлича назариялар мавжуд (Гришин, 1959;
Рассел, 1955). Масалан, кристалл панжарасининг перманент заряди назарияси.
Бу заряд панжаранинг электростатик мувозанатсизлиги натижасида ҳосил
бўладиган заряддир. Панжаранинг мувозанатсизлигини эса панжарадаги
катионларнинг кичик валентли катионларга изоморф алмашиниши чақиради.
Яна бир назария панжаранинг қирраси, бурчаги, синган жойларидаги ОН
-
гуруҳларнинг
диссоциацияланишидан
зарядларнинг
пайдо
бўлишини
тушунтиради. Аниқроғи, иккала сабаб уйғунликда таъсир қилади.
Монтмориллонит ва гидрослюдалар гуруҳига кирувчи минералларга хос
бўлган перманент заряд рНга боғлиқ бўлмайди. Айтганча, ушбу боғлиқликнинг
характери турли интерваллардаги рН да турли тупроқлар (асосан, тузларнинг
катта концентрацялари) учун назарий ва амалий (тажрибаларда) томонлардан
батафсил ўрганилган.
рН ортгани сари ион алмашиниш реакцияси жадаллиги
293
ўсишининг умумий тенденциясида боғлиқликнинг ҳам тўғри чизиқли, ҳам эгри
чизиқли, баъзида сўниб борадиган узуқ-узуқ йўли кузатилади.
Тупроқдаги ион алмашиниш мувозанатининг назарий асоси бўлиб,
термодинамик мулоҳазалардан келиб чиқилган Б.П.Никольский (1939а, 1939б)
тенгламаси ҳисобланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |