14
Педагогика фанлари доктори, профессор Ж.Урумбаевнинг илмий
педагогик изланишларида қорақалпоқ халқининг қарийб 150 йиллик мактаб
ва маориф соҳасидаги тарихий тараққиѐт йўли очиб берилган. Олимнинг
узоқ йиллик илмий изланишлари натижасида ―Қорақалпоғистон мактаблари
тарихидан очерклар‖ номли китоби 1974 йили чоп этилган ва ХIХ асрнинг
бошларидан ХХ асрнинг 70-йилларигача бўлган даврда қорақалпоқ халқи
маориф ишлари ҳамда мактабларининг ривожланиши тарихи илмий
педагогик нуқтаи назардан ѐритилган.
Қорақалпоғистонда
методика
соҳасининг
маълум
даражада
ривожланиши ХХ асрнинг 50-60-йилларига тўғри келади ва бу Н.Давкараев,
К.Убайдуллаев, Қ.Аимбетов, Н.Урумбаев, 70-90-йилларидаги ривожи
Е.Бердимуратов, А.Пахратдинов, Ж.Қайирбаев, А.Умаров, Р.Жуманиязов,
О.Корсеев, С.Бабаев, О.Маткурбанов, Р.Хван, П.Шылманов, Г.Баймуратов,
С.Барыбина, А.Қурбанбаев, Т.Караматдинова, Г.Қаллибекова сингари
методист-олимлар билан узвий боғлиқдир. Диссертация ишимизда буларнинг
илмий-тадқиқотларидаги педагогик ғоялари батафсил ѐритиб берилган.
Педагогика фанлари доктори, профессор Н.Урумбаев рус тили ўқитиш
методикаси, рус графикаси асосида янги қорақалпоқ алифбосидаги ѐзув,
унинг морфологияси тўғрисида тадқиқотлар олиб борди. Шуни алоҳида
таъкидлаш жоизки, ХХ асрнинг 70 йилларида ѐшларга умумий ўрта таълим
бериш зарурияти туфайли мактабларда барча фанларни ўқитишнинг
самарали метод ва усулларини яратиш зарурияти пайдо бўлди. 1970-1980
йилларда рус тили ва адабиѐти фани Республикадаги 640 та умумий ўрта
таълим мактабларининг барчасига ўқув фани сифатида киритилди. Рус тили
ва адабиѐти фанини ўқитишда қорақалпоқ болаларининг миллий-психологик
ҳусусиятлари инобатга олинган ҳолда Н.Урумбаевнинг ―Қорақалпоқ
мактабларида рус тилидаги от сўз туркумини ўргатиш‖(1963), шунингдек,
―Қорақалпоқ мактабларининг бошланғич синфларида рус тилини ўқитиш
методикаси масалалари‖ (1964) номли китоблари чоп этилиб, уларда
қорақалпоқ мактабларининг бошланғич синфларида рус грамматикаси
элементларини ўргатиш методикаси тадқиқ этилиб, унда ҳозирги пайтда ҳам
аҳамиятга эга педагогик ғоялар ифодаланган.
Ж.Қайирбаев
қорақалпоқ
мактабларининг
бошланғич
синф
ўқитувчилари ҳамда педагогика билим юртларининг ўқувчилари учун
қорақалпоқ тилида дарсликлар дастурларини тузди, илмий-назарий ва
амалий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда 1961 йилдан бошлаб
А.Есемуратов ва П.Палуаниязовалар билан ҳаммуаллифликда биринчи
синфлар учун ―Әлипбе‖ (―Алифбо‖) дарслигини яратди. Деярли 30 йил
давомида узлуксиз равишда чоп этилиб борилган ―Әлипбе‖ (―Алифбо‖)
дарслигини ўқитишга доир бир неча методик қўлланмалар ҳамда бошланғич
синфларда қорақалпоқ тилини ўқитишга оид ўқув қўлланмаларини ва бунда
ифодаланган ўз педагогик қарашларини майдонга келтирди.
«
Do'stlaringiz bilan baham: