1.Улуғ ой
7.Бешинчи ой
2.Кичик ой
8.Олтинчи ой
3.Биринчи ой.
9.Еттинчи ой.
4.Иккинчи ой
10.Саккизинчи ой
5.Учинчи ой
11.Тўққизинчи ой
6.Тўртинчи ой
12.Ўнинчи ой.
Абу Райҳон Беруний мазкур саҳифада яна турк тақвими ҳақида
гапириб, “Турк жадвали” деган сарлавҳа остида ўн икки ҳайвон номи
билан аталадиган ўн икки йиллик мучал ҳисобининг номларини ҳам
келтиради:
1. Сичқон.
7. Юнт (от).
2. Уд (сигир).
8. Қўй.
3. Барс.
9. Пичин (маймун).
4. Товушқон (қуён).
10. Товуқ.
5. Луй (балиқ)
11. Ит.
6. Йилон (илон).
12. Тўнғиз.
Юқоридагилардан маълум бўладики, туркий халқларнинг
асосий тақвими мучал ҳисобидан иборат бўлган йилнинг ўн икки ойи
Беруний келтирган номлар билан аталган. Бироқ Беруний туркий
халқларда қадим замонлардан буён бирор воқеа асос қилиб олинган
“Тарих боши” деб аталган, рақам билан ҳисоблаб келинадиган йил
ҳисоби тўғрисида маълумот бермайди. Шу билан бирга, юқорида
айтилган ўн икки ойнинг кунлар миқдори, оддий ва кабиса йили,
йилнинг бошланиши, янги куннинг қачондан ҳисобланиши ҳам
айтилмайди. Ҳар ҳолда қадимги туркий халқларда ҳам Яқин ва Ўрта
Шарқдаги бошқа календарларда бўлгани каби йил боши баҳорги тенг
кунликдан бошланган. Чунки қадимги туркий халқлар қўллаган мучал
йилининг биринчи куни баҳорги тенгкунликдан ҳисобланади.
Маҳмуд Қошғарий “Девону луғот ат-турк” асарида
туркий
халқларнинг календарлари ҳақида қисқача тўхтаб ўтади. Маҳмуд
Қошғарий ҳам Абу Райҳон Беруний каби қадим замонлардан бери
давом этиб келаётган тарих боши (эра) га тўхталиб ўтмайди. Олим
фақат Абу Райҳон Беруний келтиргани каби йилнинг ўн икки ойини
беради. Маҳмуд Қошғарий туркий халқларда кунларнинг номи
85
йўқлигини,
араблар келгандан кейингина
кунлар ҳафта ичидаги кун
номлари билан айтилиши одат тусига кирганлигини қайд этади. У
мучал таркибига кирган ўн икки ҳайвон номини сичқондан бошлаб
тўнғизгача санаб ўтади
1
.
Айрим олимларнинг фикрича, туркий халқларда тарих боши
(эра) бўлган ва у турк хоқонлигининг 571 йилда ўрнатилишидан
бошланади, дейдилар. Бу фикрни исботлаш учун Урхун-Энасой
ёзувларида битилган қабр тошларидаги битикларга мурожаат
қилайлик. Жумладан, Култегин ёдномаси шундай тугалланади.
“Култегин қўй йилида ўн еттинчи кунида учди. Тўққизинчи ойнинг
йигирма
еттисида
азасини
ўтказдик.
Биносини,
нақшини,
битиктошини маймун йилида, еттинчи ойнинг йигирма еттисида
бутунлай тугатдик. Кул тегин қирқ етти ёшида вафот этди”.
Юқоридаги санани Хитой йилномалари билан қиёслаб ҳисобланганда,
миллодий 731 йилнинг 27 феврали келиб чиқади. Ўн икки ҳайвон
номи билан аталувчи мучал ҳисоби туркий халқлардан ташқари мўғул
ва хитой халқларида ҳам мавжуд. Бу ҳисоб кейинчалик Осиёнинг
бошқа халқларига ҳам тарқалган.
Қадимги ёзма манбаларда кўрсатилишича, мучални дастлаб
Юнон-Бақтрия подшолиги даврида (мил.ав.250-130 йиллар) кўчманчи
чорвадор халқлар яратган, сўнгра Мўғулистон, Хитой, Япония,
Ҳиндистон, Миср, Эрон, Афғонистон, Ироқ ва Ўрта Осиё
мамлакатларига тарқалган. Бу ҳисобнинг ватани Хитой ва Миср деган
маълумотлар ҳам бор. Кишилар туғилган йилларининг ҳайвонлар
номи билан аташ одати айрим ҳайвонларга сиғиниш асосида келиб
чиққан бўлиши мумкин: 12 йиллик ҳисобга киритилган ҳайвонлар
“хосиятли” ва “муқаддас” ҳисобланган. Қайси мамлакатда қандай
ҳайвонга кўпроқ сиғинилса шу ҳайвон мазкур мучал ҳисобига
киритилган. Масалан: Хитойда балиқ ўрнига афсонавий аждарҳо,
Африкадаги баъзи халқлар орасида балиқ ўрнига тимсоҳ, Мисрда
сичқон ўрнига мушук, от ўрнига эшак ва бошқалар қўлланилган. Ўрта
Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Хитой ва бошқа халқлар орасида
турли буюмларни мучал йил ҳисобига киритилган ҳайвонларнинг
тасвири билан безаш одат бўлган. Олтин ва кумушдан илон шаклида
ишланган билакузуклар, балиқ ва бошқа ҳайвонларнинг тасвири
қўйиб ишланган мис товоқлар бунга мисол бўлади. Қадимги
ривоятларга кўра, мучал йил ҳисобидаги ҳар бир йилда муайян воқеа-
1
History of civilizations of Central Asia. Volume IV. The age of achievement: A.D. 750 to the end of the
fifteenth century. Part Two. The achievements. Editors: M. S. Asimov and C. E. Bosworth. Multiple History
Series. UNESCO Publishing. Paris. 2000. Pp. 379-380.
86
ҳодисалар содир бўлишига ишонган. Масалан, “илон йили”да
қурғоқчилик, қимматчилик бўлар, қиш совуқ келар, “тўнғиз йили”да
эса ёғингарчилик кўп, нарх-наво арзон бўлар экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |