Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/100
Sana06.03.2022
Hajmi1,75 Mb.
#485020
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   100
Bog'liq
Хронология дарслик охирги 20.10.17

Қуёш календари.
Қуёш календарида тропик йилнинг узунлиги 
асос қилиб олинади. Қуёш календарининг узунлиги тропик йилнинг 
узунлигига мумкин қадар яқин бўлиши керак. Агар календарь йили 
тропик йилдан қисқароқ бўлса, биз ўлчаётган вақт оралиғида ортиқча 
вақт қолади. Масалан: календарь йили қадимги Мисрдагидек 365 
сутка деб олинган, у тропик йилдан деярли 6 соат қисқа 
бўлганлигидан, 4 йилдан сўнг Қуёш билан баҳорги тенг кунлик 
нуқтасининг бирлашиши 21 мартга эмас, балки 22 мартга, яна 4 
йилдан сўнг 23 мартга тўғри келар эди. Шундай қилиб, календарь 
йили тропик йилдан қисқа бўлса, йил фасллари календар йилининг 
кейинги кунларига сурила боради. Бундай сурилиш бир неча авлод 
ҳаёти давомида сезиларли хатога олиб келар эди, яъни 60 йилда 
фасллар 15 суткага, 120 йилда бир ойга кеч қолган бўларди, 720 йилда 
эса хато олти ойга етиб, мартда куз, сентябрда баҳор бўлар эди. Агар 
календарь йилини 366 сутка деб олсак, у ҳолда ҳар 4 йилда бир сутка 
эмас, балки уч сутка хатога йўл қўйилар эди, баҳорги тенг кунлик 
нуқтаси Қуёш билан 21 мартда эмас

18 мартда, яна тўрт йилдан сўнг 
15 мартга тўғри келган бўлар эди. Бу ҳисобда йил фасллари эртароқ 
кела бошларди ва бу сурилиш кеч қолишдан уч марта тезроқ юз 
бериб, баҳор ва куз бошланишининг ўрин алмашиши 720 йилда эмас, 
балки 240 йилдаёқ намоён бўлар эди. Тропик йил 365 сутка 6 соат 
бўлганда эди, уч йилни 365 сутка ва бир йилни 366 сутка қилиб олсак, 
хатони бутунлай бартараф қилган бўлардик. Аммо тропик йил 365 
сутка 6 соатдан иборат эмас, балки бундан 11 минут 14 секунд қисқа. 
Шунга қарамай, дунёда худди шундай календарь бўлган. Бу 
эрамиздан аввалги 46 йилда Юлий Цезарь буйруғига кўра қабул 
қилинган Юлиан календаридир.


32 
Юлий Цезарь Миср Қуёш календарини ўрганиб чиқади ва Рим 
Ой-қуёш календарини янги Қуёш календари билан ўзгартиради. 
Дастлабки Миср қуёш календари эрамиздан аввалги 3 минг йилликда 
яратилади. Миср астрономлари энг ёрқин юлдуз бўлган Сириуснинг 
гелиакик кўриниши, Нил дарёсидаги тошқин вақтига тўғри келишини 
аниқлаган. Бу икки ҳодиса баҳорги тенг кунлик даврига тўғри келган. 
Миср календарида бир йилнинг узунлиги 365 суткага тенг бўлган. 
Бир йил эса ўн иккита 30 кунлик ойларга ва қўшимча яна беш кундан 
иборат бўлган. Ҳар тўрт йилда бир сутка хатолик вужудга келар эди. 
Мазкур Миср календари бир неча асрлар давомида ишлатиб 
келинган
1
, уни ислоҳ қилишга бир неча бор уриниб кўришган.
Эрамиздан аввалги 238 йилда Птолемейлар сулоласидан бўлган 
Евергет календарь ислоҳотини ўтказади. У ҳар тўрт йилда йилнинг 
охирги кунидан сўнг худолар куни нишонланадиган яна бир сутка 
қўшишга фармон беради. Бу ҳозирги кун атамаси билан айтадиган 
бўлсак, кабиса йилидир. Лекин бу ислоҳот амалга ошмай қолади. 
Фақатгина Юлий Цезарнинг ташаббуси билангина амалга ошади. 
Қуёш календари Мисрнинг ерли халқи-коптларда яхши сақланиб 
қолган. Коптлар Мисрдан ташқари, Судан, Иордания, Туркия, Ироқ, 
Исроил ва Эфиопияда ҳам яшашади. 
Юлиан календарининг асосчиси александриялик астроном 
Созигендир. Мазкур календарда йилнинг узунлиги 365,25 суткага 
тенг бўлади. Унда ҳар тўрт йилнинг 3 йили 365, тўртинчи йили эса 
366 кун кабиса йили қилиб қабул қилинади. Лекин Юлиан календари 
тропик йилдан 0,0078 сутка (11 дақиқа 23,9 секунд) узун эди. 
Натижада, ҳар 128 йилда бу хатолик бир суткани ташкил қилар эди. 
XVI асрга келиб Юлиан календари бўйича баҳорги тенг кунлик 21 
мартга эмас, балка 11 мартга тўғри келиб қолди. Юлиан 
календаридаги хатоларни кўпгина олимлар, жумладан Мирзо Улуғбек 
ҳам таъкидлаган.
Юлиан календаридаги хатони тузатиш мақсадида 1582 йилда 
Рим папаси Григорий XIII бошчилигида календарь ислоҳоти 
ўтказилди. Натижада, янги бугунги кунда дунёда ишлатиб 
келинаётган Григорий календари тузилади. Григорий календарининг 
узунлиги 365.242500 суткага тенг. Григорий календари тропик йилдан 
0.000304 суткага фарқ қилади. Бу 3300 йилда бир суткани ташкил 
қилади.
1
Encyclopedia of time: science, philosophy, theology, and culture / H. James Birx, editor. 2009 by SAGE 
Publications, Inc. Р. 1209. 


33 
Тарихда Григорий календаридан ҳам аниқроқ календарлар 
мавжуд бўлган. Шундай календарлардан бири 1079 йилда шоир ва 
астроном олим Умар Хайём томонидан тузилган. Умар Хайём 
календари Маликшоҳ томонидан 1079 йилнинг 16 мартида (бу даврда 
Юлиан календари бўйича баҳорги тенг кунлик шу кунга тўғри 
келарди) ёки ҳижрий ой календари бўйича 471 йилнинг 10 
рамазонида қабул қилинди. Бу календар Умар Хайём календари 
дейилиши билан бирга, кўпинча Маликшоҳ шарафига Жалолий 
календари деб ҳам юритилган.
Умар Хайём календарида кабиса йиллари ҳисоби Юлиан 
календаридан фарқ қилади. Унда 28 йил ичида Юлиан 
календаридагидек ҳар тўртинчи йили, кейингиси ўттиз иккинчи
йилда эмас, балки беш йил ўтказиб ўттиз учинчи йилда қўшилади. 
Демак, Юлиан календари бўйича 32 йилда саккизта кабиса йили 
бўлса, Умар Хайём календарида 33 йилда саккизта кабиса йили 
бўлади, яъни: 
12053
8
*
366
25
*
365


 
сутка 
2424
.
365
33
:
12053

сутка 
Бу эса тропик йилдан 0.0002 сутка ортиқ, холос. Демак, Умар 
Хайём календарида 4500 йилдан ортиқ вақтда бир сутка хато келиб 
чиқади. Умар Хайём календари Эронда XIX аср ўрталаригача
қўлланилган.
1864 йилда немис астрономи Дерпт университети профессори И. 
Медлер (1794-1874) томонидан ҳар 128 йилда 31 та кабиса йилдан 
иборат бўлган календар тузилади. Лекин мазкур календар лойиҳаси 
қабул қилинмаган. Милутин Миланкович (1879-1956) томонидан 
Янги Юлиан календари ҳам тузилади. Бу календарда ҳар 900 йилда 
218 кабиса йили мавжуд эди. Календарда 40000 йилда бир сутка фарқ 
вужудга келади.

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish