Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


Халқаро Бирликлар Тизими - СИ нинг пайдо бўлиши



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/100
Sana06.03.2022
Hajmi1,75 Mb.
#485020
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   100
Bog'liq
Хронология дарслик охирги 20.10.17

 
Халқаро Бирликлар Тизими - СИ нинг пайдо бўлиши
. 1927 
йилда ўлчов ва оғирликлар бўйича 7-бош конференция метрнинг янги 
ўлчовини қабул қилди. Кейинчалик, 1960 йилда ўлчов ва оғирликлар 
бўйича 9-бош конференция метрнинг янги ўлчовини киритади бу 
ўлчов ХIХ аср охири ва ХХ аср бошида СГС, МТС, МКСА, МККГС 
каби бир неча хил бирликлар тизимлари пайдо бўлди. Шу таҳлит, 
халқаро миқиёсда қабул қилинган бирликлар тизимлари кўпайиб айни 
бир катталикка тегишли қийматни турли тизимларда турлича 
ифодалаш, катталикни ўзини еса ҳар хил таърифлашга мажбур 
бўлинадиган вазият юзага келди. Бундан ташқари амалда кўп 
қўлланиладиган лекин тизимлашмаган ностандарт бирликлар, ҳамда 
кўплаб давлатларда маҳаллий ижтимоий тузумда узоқ асрлардан бери 
муҳим ўрнашиб олган миллий бирликларнинг амалий аҳамияти 
юқорилигича қолган бўлиб, бу ҳолат ҳисоблашларда, халқаро савдо 
муносабатларида ва илмий натижаларни ифодалашда бир қанча 
1
Lester A. Ross. Archaeological metrology: English, French, American and Canadian systems of weights and 
measures for North American historical archaeology. 1983. Ottawa. National Historic Parks and Sites Branch 
Parks Canada Environment Canada. 


131 
мураккабликларни келтириб чиқарар еди
1
. Хусусан, бирор бирликни 
бир 
тизимдан 
иккинчи 
тизимга 
ўтказишда 
катталиклар 
қийматларининг олдига ўтказиш коэфициентларини қўйиш, бир қанча 
математик амалларни қўшимча бажаришга мажбур бўлинарди. 
Натижада, физик катталикларнинг метрик тизимига асосланган ягона 
халқаро тизимини ишлаб чиқиш ва дунё миқиёсида жорий етиш, кун 
тартидаги долзарб масалага айланди. Бу тизимга қўйиладиган асосий 
талабларга биноан, қабул қилиниши лозим бўлган янги тизим, 
амалдаги барча тарқоқ халқаро бирликлар тизимларининг ва 
тизимлашмаган ностандарт бирликларнинг ўрнини бутунлай боса 
олиши ҳамда, амалий фойдаланишга қулай бўлиши шарт еди. 1948 
йилги ИХ - Ўлчов ва Тарозилар Бош Конференсиясига Халқаро 
Амалий ва Назарий Физика Иттифоқининг расмий мурожаатномаси 
келиб тушди. Унда физик катталикларнинг ягона халқаро 
стандартлаштирилган тизимини қабул қилиши масаласи кўндаланг 
қўйилган эди
2
. Шуни таъкидлаш жозики, халқаро миқиёсдаги 
метрологик унификациянинг қабул қилинишига бўлган талабнинг 
бундай қатъий равишда илгари сурилиши аввал кузатилмаган еди. Бу 
борадаги барча мурожаатлар аксарият ҳолларда мавҳум характерга 
ега бўлиб, одатда жиддий кўриб чиилмаган, чунки, бир соҳага оид 
бирликни бошқа соҳага тадбиқ етиш ёки кўплаб мустақил бирликлар 
тизимини ягона тизимга бирлаштириш ғоясини амалда уддалаш 
фавқулодда мураккаб иш деб саналган. 
Лекин физик катталикларнинг ягона халқаро тизимини ишлаб 
чиқиш заруриятини замоннинг ўзи тақозо қилаётган еди. ХХ асрнинг 
ўрталирига келиб юз берган жаҳон фан – техника инқилоби, халқаро 
савдо ҳажмининг ортиши ва давлатлараро иқтисодий муносабатлар 
кўламининг кенгайиши турли бирликлар тизимлари орасидаги 
нисбатларда 
келиб 
чиқиши 
еҳтимоллиги 
юқори 
бўлган 
чалкашликларни имкон қадар бартараф етиш заруриятини пайдо 
бўлди
3

Юқорида қайд етилган омилларни еътиборга олиб, Ўлчов ва 
Тарозилар Халқаро Конференсияси, Ўлчов ва Тарозилар Халқаро 
қўмитасига (ЎТХ) турли мамакатларнинг илмий, педагогик ва техник 
доираларининг фикр ва таклифларини ўрганиб чиқиш асосида, Метр 
1
 International vocabulary of metrology — basic and general concepts and associated terms
. // Joint Committee 
on Guides for Metrology. 2008.
2
 International vocabulary of metrology – Basic and general concepts and associated terms. // Joint Committee 
for Guides in Metrology. 2012. 
3
Lester A. Ross. Archaeological metrology: English, French, American and Canadian systems of weights and 
measures for North American historical archaeology. 1983. Ottawa. National Historic Parks and Sites Branch 
Parks Canada Environment Canada. 


132 
Конвенсиясига аъзо бўлган давлатлар орасида қабул қилиниши
мумкин бўлган ягона халқаро бирликлар тизимини ишлаб чиқиш 
бўйича тавсиялар тайёрлаш вазифасини топширди. 1954 йилда Х – 
ЎТХҚ узунлик ва масофа учун – 

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish