Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/100
Sana06.03.2022
Hajmi1,75 Mb.
#485020
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   100
Bog'liq
Хронология дарслик охирги 20.10.17

a
B
D



5508
Бунда: а - мартдан декабргача 0 га, январь, февралда 1 га тенг. 
D
- Дионисий эрасидаги йилнинг тартиб рақами, 
B
-Византия 
эрасидаги йил. 
Ультрамарт услуби. Ультрамарт йили март йилидан ўн икки ой 
катта. Шунинг учун йилни ҳисоблашда қуйидаги формуладан 
фойдаланамиз: 
a
B
D



5509
Сентябрь услуби. Сентябрь йили январь йилидан тўрт ой катта 
ва ультрамарт йилидан олти ой орқада қолади. Бунда ҳам
a
B
D



5509
формуласидан фойдаланамиз. а- сентябрдан декабргача нолга, 
январдан августгача 1 га тенг. 
1
Irina Sedakov. Magico-Religious Symbolism of a Candle in the Slavic Calendar Rituals // The ritual year 10 
Innsbruck. Magic in Rituals and Rituals in Magic – Tartu. 2015. P. 141-151. 


68 
«Дунёнинг пайдо бўлиш» эрасининг 7000 йилидан кейин 
ёзилган манба ва ҳужжатларда йилдаги минг тушириб қолдирилган. 
Масалан, 7136 йилни ёзиш керак бўлса, 136 йил тарзида берилган. 
Русда Юлиан календари кириб келиши билан етти кунлик 
ҳафтадан ҳам фойдаланиладиган бўлди. Русда ҳафталар яхлит ҳолда 
«седмица» деб аталган. XVI асргача замонавий якшанба «неделя» (иш 
йўқ кун маъносида) деб аталган. Бугунги «воскресенье» атамаси 
биринчи марта Х аср охирларида кириб келди. XVI асрга келиб, 
«воскресенье» атамаси ҳафта кунларининг бирининг номи сифатида 
қўлланила бошлади. Натижада «неделя» эса «седмица» – ҳафта 
маъносида ишлатиладиган бўлди. Ҳафтанинг номлари уларнинг 
ўрнига қараб, понедельник-неделя(воскресенье)дан кейинги кун, 
«вторник» – неделядан кейинги иккинчи кун, «среда» – седмицанинг 
ўртаси «четверг» – неделядан кейинги тўртинчи кун, «пятница» – 
неделядан кейинги бешинчи кун деган маъноларни билдирган. 
«Суббота» – атамаси юқоридагилардан мустасно тарзда қадимги 
яҳудий тилидаги «сабат» (шабат) сўзидан (ишнинг якуни маъносини 
билдиради) келиб чиққан. 
Қадимги Русда XIII асргача сутка атамаси вақтнинг ўлчови 
сифатида ишлатилган. Сутка иккига, яъни ёруғ ва қоронғу қисмга 
бўлинган. Янги кунни тонгдан бошлаб ҳисоблаганлар. 1722 йилдан 
Россияда янги кун кечаси соат 24.00 дан кейин бошланадиган бўлади. 
XII асрда русда соатлар минут (часы) ва секундларга бўлинган. Бир 
соат 60 «часец»га, ҳар бир «часец» эса 47-60 секундга бўлинган
1

Киев Русида Рим календари машҳур бўлган. Улар Юлиан 
календарини қабул қилгунга қадар Ой-қуёш календаридан 
фойдаланганлар. Қадимги Рус солнома, йилномаларида ёзилишича 
Константинопол патриархи Никифор (758-828)нинг меҳнати беқиёс. 
Унинг «Хронографика» асарида жаҳон тарихидаги асосий 
воқеаларнинг хронологик жадвали берилган. 
Россияда XVII асрда Петр I нинг календарь ислоҳоти йилни 
ҳисоблашда катта аҳамият касб этди. Петр I 7208 (1699) йил 19 
декабрда календарни ислоҳ қилиш тўғрисида фармон берди. Унда йил 
ва эранинг боши масалалари кўрилади. Натижада, Россияда йилнинг 
боши биринчи январ қилиб белгиланади ва «Исонинг туғилиши» 
эраси қабул қилинади. Петр I 1699 йил 20 декабрда «Янги йилни 
нишонлаш тўғрисида» фармон беради. Фармонга кўра, Янги йил 
тантанали равишда нишонланиши зарур эди. Шу кундан бошлаб, 
1
Irina Sedakov. Magico-Religious Symbolism of a Candle in the Slavic Calendar Rituals // The ritual year 10 
Innsbruck. Magic in Rituals and Rituals in Magic – Tartu. 2015. P. 141-151. 


69 
Россияда биринчи январни Янги йил сифатида байрам қилишадиган 
бўлди. Арча эса унинг рамзига айланди.
Россияни XVIII асргача Юлиан календари тўлиқ қаноатлантирар 
эди. Лекин XIX аср бошларига келиб, Ғарбий Европа давлатлари 
билан иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқаларнинг ривожланиши 
ягона умумевропа календари бўлган Григорий календарини қабул 
қилиш заруратини юзага келтирди.
XIX асрда Григорий календарини қабул қилишга бир неча бор 
уриниб кўрилди. XIX асрнинг 20-йиллари охирида Фанлар 
академиясида махсус гуруҳ шу масалани таҳлил қилиб чиқди ва 
Россияда Григорий календарини қабул қилиш зарур, деган хулосага 
келинди. Аммо Фанлар академиясининг бу таклифи Халқ таълими 
вазири княз К.А. Ливеннинг қаршилигига учради. К.А Ливенни 
подшо қўллаб-қувватлайди ва Юлиан календарини ислоҳ қилиш 
масаласи қолиб кетди
1
.
 
1860 йилда Россия ҳукуматига Берлин 
астрономлар жамияти мурожаат қилиб, Григорий календарини қабул 
қилишга чақиради. Энди бунга черков қаттиқ қаршилик қилади. 
Черков Григорий календарини «лотин бидъати» ҳисоблар эди. 
Календарь масаласи 1863 йилда яна Халқаро Статистик Кенгашда 
кўриб чиқилади. Улар Россияга Григорий календарини эмас, балки 
Дерпт (Тарту) университети профессори астроном И.Г. Медлер (1794-
1874) календарини таклиф қилади. Лекин ушбу янги вариантдаги 
календарни қабул қилишга қарши компания кенг авж олиб кетади. 
Матбуот ва черков бунга бошчилик қилади. Натижада мазкур лойиҳа 
кун тартибидан чиқариб ташланади. 
Юлиан календарини ислоҳ қилиш масаласи XIX аср охирларига 
келиб яна кўтарилади. 1899 йилда Рус Астрономлари жамиятида 
махсус гуруҳ тропик йилга мос келадиган янги календарь устида иш 
олиб боради. Мазкур гуруҳда машҳур рус олими кимёгар Д.И. 
Менделеев фаол иштирок этади. Лекин, бу гал ҳам календар ислоҳоти 
амалга оширилмай қолади, Россияда 1918 йилгача Юлиан календари 
амалда бўлди.

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish