Book · May 020 citations reads 1,735 authors: Some of the authors of this publication are also working on these related projects


Электротехникада стандартлаштириш бўйича Европа қўмитаси (СЕНЭЛЕК)



Download 7,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/218
Sana06.03.2022
Hajmi7,92 Mb.
#483948
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   218
Bog'liq
-

Электротехникада стандартлаштириш бўйича Европа қўмитаси (СЕНЭЛЕК) 
СЕНЭЛЕК 1972 – йилда иккита ташкилот – ЕЭСА (СЕНЭЛ) аъзолари-
мамлакатларининг электротехник стандартларни мувофиқлаштириш бўйича Европа 
қўмитаси ва ЕИУ мамлакатларининг электротехник стандартларини мувофиқлаштириш 
бўйича Европа қўмитаси (СЕНЭЛҚОМ) нинг бир-бирига қўшилиши натижасида тузилди. 
СЕНЭЛЕК аъзолари 17 европа давлатлари: Австрия, Белгия, Буюк Британия, Греция, 
Ирландия, Испания, Италия, Люксембург, Нидерландия, Норвегия, Португалия, Финляндия, 
Франция, ГФР, Швецария, Швециянинг миллий электротехник қўмиталаридан иборат. Бу 
давлатлар (Люксембургдан бошқалари) бир вақтда МЭК аъзоси ҳисобланади. 
СЕНЭЛЕК нинг расмий тили инглизча, французча ва немисча. 
СЕНЭЛЕК нинг асосий мақсадлари ЕИУ билан яқин ҳамкорликда электротехник 
стандартлар тўпламини яратиш, шунингдек Европа эркин савдо ассоциацияси 
Секретариатининг ѐрдамида бу ҳудуд мамлакатларида моллар ва хизматларнинг ягона 
бозорини таъминлашдан иборат. СЕНЭЛЕК аъзо – миллий қўмиталарнинг тўлиқ ўзаро 
келишуви билан яратилган стандартларга бу вазифани таъминлаш учун муҳим восита 
сифатида қаралади. СЕНЭЛЕК нинг асосий фаолияти аъзо-мамлакатлар миллий 
стандартлари 
ўртасидаги 
ва 
буюмларнинг 
стандартларга 
мувофиқлигини 
сертификатлаштириш процедуралари ўртасидаги барча техник фарқларни бартараф этишга 
йўналтирилган. Бундай фаолият савдода техник тўсиқларга йўл қўймаслик учун зарур. Бу иш 
молларнинг ғарбий европа даражасида эркин юриши учун зарур кафолат деб ҳисобланади. 
7.4. Қонунлаштирувчи метрология бўйича халқаро ташкилот 
(МОЗМ) 
Метрологиянинг фан ва техниканинг турли соҳаларида мустақил ривожланиши ўлчаш 
воситаларини қиѐслаш бўйича турли йўриқномалар ва меъѐрий ҳужжатларнинг катта 
миқдори яратилишига сабаб бўлди, бу эса метрология соҳасида ва ҳусусан ўлчаш асбоблари 
халқаро алмашувини сезиларли даражада қийинлаштирди. Халқаро савдонинг ривожланиши 
қиѐслаш йўриқномаларининг бирхиллашишини, қиѐслаш қоидаларининг ўзаро тан 


49 
олинишини ва ўлчаш асбобларига халқаро миқѐсда жоизликларни талаб этди. Шу мақсадда 
1956 йил Метрология қонунларини чиқарувчи халқаро ташкилот (МОЗМ) ташкил этилди. 
МОЗМ нинг энг муҳим вазифаси бўлиб халқаро савдо ва техник алмашувда ўлчашлар 
усулларининг бирлигини белгилаш ва уларнинг хатоликларини баҳолашга ѐрдам берадиган, 
қонуний ва техник мазмундаги халқаро тавсияларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
МОЗМ ташкил қилинган вақтдан бошлаб бош конференциялар томонидан 50 дан 
ортиқ халқаро тавсиялар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди ҳамда чамаси 10 тача тавсиялар 
Қонуний метрология халқаро қўмитаси 
(МОЗМ) 
томонидан тасдиқланди.
МОЗМ нинг аниқлик меъѐрларини таснифлаш, ўлчаш чегаралари, атамашунослик, 
ўлчаш воситаларининг техник тавсифномалари масалалари бўйича тавсиялари мамлакатлар, 
шу жумладан Ўзбекистон республикаси томонидан ҳам стандартларни ишдаб чиқишда 
фойдаланилади. 
МОЗМ халқаро тавсияларида белгиланган қонунлар миллий меъѐрий хужжатларда 
қўлланилади. Шундай экан, масалан, ҚМХТ тавсиясига мувофиқ ГОСТ 2405 – 63 
мановакуумметрлар учун ортиқча босимларнинг юқори чегараларининг янги қатори 
киритилди.
Қонунлаштирувчи метрология соҳасида халқаро келишувлар ишлаб чиқиш учун 
ҚМХТ тузилмасида фаолиятнинг турли йўналишлари бўйича техник қўмиталар ва кичик 
қўмиталар кўзда тутилган.
Назорат саволлари: 
1.
ИСО ташкилотини асосий фаолият йўналишларини айтиб беринг. 
2.
МОЗМ ташкилоти фаолияти ва тарихини изоҳланг. 
3.
Миллий метрология ва стандартлаштиришда халқаро ташкилотларнинг ўрни. 

Download 7,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish