КИРИШ
Фанни ўрганишнинг долзарблиги.
Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш,
мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш даврида Ўзбекистон Республикасида бозор
ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва хусусий сектор тармоғи ривожини жадаллаштириш,
солиқ, банк ва молия тизимини такомиллаштириш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш
соҳасини ислоҳ этиш бош вазифалар ҳисобланади
1
.
Бозор иқтисодиёти мураккаб, ўзаро бир-бирини тақозо этувчи жараёнлардан иборат
бўлиб, унга ноаниқлик ва таваккалчилик элементлари хосдир. Бундай шароитда иқтисодий
жараёнларни ўрганишда иқтисодий-математик усуллар ва моделлардан фойдаланиш
кутилиши мумкин бўлган салбий ҳодисаларнинг олдини олиш имконини беради. Иқтисодий-
математик усуллар ва моделлар илмий асосланган қонуниятлар асосида у ёки бу иқтисодий
жараёнларнинг
ҳозирги
ҳолати
(статикада),
унинг
истиқболдаги
(динамикада)
ўзгаришларини олдиндан кўрсатиб беришга имконият яратади. Чунки, бозор
конъюнктурасини олдиндан башоратламасдан туриб, корхоналар маҳсулотлар ишлаб
чиқариш ва сотиш стратегиясини белгилай олмайдилар. Бозордаги рақобат кураши
корхоналарга келажакда ўз маҳсулотларини рақобатбардош, сифатли ва арзон нархларда
ишлаб чиқаришни тақозо этади.
Ўзгариб турувчи бозор шароитларини илғаб олиш, уларни моҳиятини,
қонуниятларини чуқур таҳлил қилиш, кўп вариантли ечимларни яратиш ва оптимал
иқтисодий қарорлар қабул қилиш, кейинчалик, бу қарорлар бажарилишини компьютер
орқали мониторинг қилиш, зарур бўлса, олдинги қарорларга оператив тарзда ўзгартиришлар
киритишда «Иқтисодий-мате-матик усуллар ва моделлар» фанини ўрганиш муҳим аҳамиятга
эга. Мазкур фан олий таълимнинг иқтисодий йўналишлари учун таълим стандартларида
учинчи блокда ўрин олган.
Талабаларга миллий иқтисодиёт ва унинг тармоқлари каби мураккаб иқтисодий
тизимларни моделлаштиришнинг назарий ва услубий асослари, аниқ иқтисодий объектлар
мисолида моделларни яратилиши, уларнинг иқтисодий мазмуни, қўйилган масалаларни
компьютер дастурларида ечиш ва олинган натижаларни иқтисодий талқин қилиш каби
босқичлари баён этилган. Қўлланманинг биринчи бўлимида микроиқтисодий жараёнларнинг
математик моделлари корхоналар мисолида оптималлаш-тирувчи моделлар келтирилган.
Кейинги бўлимларда макро даражада, яъни миллий иқтисодиёт бўйича иқтисодий-математик
моделларни (ишлаб чиқариш функцияcи, тармоқлараро баланс моделлари, эконометрик
моделлар) тузилиши ва улардан амалда фойдаланиш асослари келтирилган.
Талабалар фаннинг ҳар бир мавзуини назарий ўрганиш билан бир қаторда
лаборатория машғулотларида аниқ иқтисодий жараёнлар ва кўрсат-кичлар асосида уларнинг
математик моделларини тузиш, компьютер технологиялари ва мос равишда дастурий
воситаларни қўллаб, масалаларнинг аниқ миқдорий ечимларини олиб, иқтисодий таҳлил
қилиш билан якунлайдилар. Иқтисодий масалаларни ечишда замонавий компьютер
технологиялари асосида PER, TSP, Excel, LPX, Statistika, Eviews, SPSS, АВС каби жаҳоннинг
кўплаб олий ўқув юртларида, иқтисодий жараёнларни моделлаштиришда қўлланилаётган
дастурлардан кенг фойдаланилади. Фанни ўрганиш якунида талабалар мустақил равишда
иқтисодий масалаларни қўйиш, уларнинг математик моделларини тузиш, ушбу моделларни
мос келувчи усуллар ва компьютер технологиялари асосида ечиш ҳамда иқтисодий таҳлил
қилишни ўрганадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: