4-МАВЗУ: ПУЛ АЙЛАНМАСИ ВА УНИНГ ТАРКИБИ
РЕЖА:
4.1.
“Пул айланмаси” тушунчасининг мазмуни ва пул
айланмасининг таркибий тузилиши.
4.2. Нақд пул айланмаси ва уни ташкил қилиш принциплари.
4.3. Нақдсиз пул айланмаси ва уни ташкил қилиш принциплари.
4.4. Нақд пульсиз ҳисоб-китоб шакллари.
4.5. Тўлов тизими ва унинг ривожланиш босқиҳcлари.
4.6. Пластик карточкалар орқали амалга ошириладиган ҳисоб-
китоблар
4.1
. Пул айланмаси тушунчасининг мазмуни ва пул айланмасининг
таркибий тузилиши.
ул айланмаси-бу пулнинг нақд ва нақдсиз шакилдаги
узлуксиз ҳаракатлари йиғиндисидир. Пулнинг доиравий
айланиши – бу пулнинг бир қўлдан иккинчи қўлга ўтишидир.
Пулнинг доиравий айланишининг такрорланиши пулнинг
айланиши дейилади. Демак, пул айланмасини пулнинг
айланиши сифатида талқин қилиш мумкин. И. Шакернинг
таъриф беришича пул айланмаси бу пулларнинг нақд ва нақд
бўлмаган шакллардаги доиравий айланиш жараёни бўлиб, бунда пуллар
муомала воситаси ва тўлов воситаси функциясини бажаради. Пулнинг бир
қўлдан иккинчи қўлга ўтишини Шакер доиравий айланиш деб атади.
Пулларнинг бир субъектдан иккинчи субъектга отиши, пулнинг доиравий
айланиши такрорланиши пулнинг айланиши дейилади.
Нақд пул ва нақд пульсиз шаклида ҳисоб – китобларни амалга ошириш
пул айланмасини ташкил этади. Нақд пул айланмаси – бу қоғоз пуллар ва
танга пуллар воситасида амалга оширилиб, нақд пуллар ҳаракати жараёнида
намоён бўлади. Нақд пул айланмаси асосан жисмоний шахслар ва юридик
шахслар ўртасида вужудга келадиган айирбошлаш муносабатларини амалга
оширишга хизмат қилади.
Нақд пульсиз айланмалар – бу кредит муассасаларида очилган
ҳисобрақамлар ёрдамида пулларни ҳисобдан ҳисобга кўчириш орқали амалга
оширилади.
Пул доимий равишда “ҳаракатда” бўлади, бу ҳаракат давомида жуда
кўплаб товар ва хизматларни сотиш ва сотиб олиш жараёнида бевосита
иштирок этиб, сотувчи ва сотиб олувчиларга хизмат қилади. Хусусан, пул ўз
ҳаракати жараёнида бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда
товарлар ва хизматлар баҳосини белгилайди, бу пулнинг қиймат ўлчови,
муомала воситаси ва тўлов воситаси функциялари орқали амалга оширилади.
Пул вақтинчалик ҳисоб – китоблар ва айланмаларда иштирок этмаган
вақтда жамғарма воситаси функциясини бажариш орқали, ўзининг соҳибига
қўшимча даромад келтирди ва реал иқтисодиётда муҳим рол ўйнайди.
Пул айланмаси таркибида нақд ёки нақдсиз ҳисоб – китоблар билан
амалга оширилаётган тўловлар ҳажмининг юқори ёки пастлигига пулнинг
барқарорлиги, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва бошқа қатор
омиллар таъсир қилади.
Пулнинг айланмаси моҳиятини янаям чуқурроқ аниқлаш учун унинг
объекти ва субъектларига эътибор бериш мақсадга мувофиқ. Пул айланмаси
субъектлари сифатида давлат ва давлат муассасалари, Марказий банк, кредит
ва молия муассасалари, мамлакат резиденти ва норезедентлари, корхона ва
ташкилотларни келтириш мумкин. Унинг объекти эса товар ва товарсиз
операциялар жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар, яъни
айланмалар ҳисобланади.
Пул айланиши тушунчаси – бу маълум давр давомида иқтисодиётда
пулнинг қанчалик даражада тез кўчишиб юриши жараёнини англатади. Бу
кўрсаткич номинал ЯИМ ни пул таклифига (
𝑀
2
) бўлиш орқали топилади.
Шунингдек бу мамлакатдаги умумий пул массасини айланиш даражасини
ПИ
билдиради яъни масалан, 1 долларни неча марта товар ёки хизматлар
Do'stlaringiz bilan baham: |