бузиш (монетанинг оғирлик миқдорини камайтириш) га қарши курашда
прогрессив (ижобий) рол ўйнади. Бу назариялар ўша давр руҳи ва вужудга
келаётган буржуазия эҳтиёжларини акс эттириб, меркантилистлар бақувват
металл пуллар тарафдори бўлиб чиқдилар.Бу назария ўша давр
капитализмининг энг ривожланган Англия давлатида майдонга келди.
Уларнинг фикрича, барқарор металл валюта жамият иқтисодий
тараққиётининг муҳим шартларидан биридир.
Жамият аъзоларининг
жамғаришга бўлган интилиши иқтисодчиларнинг бойликнинг манбаини
ўрганишларига сабаб бўлди. Улар бу манбани савдодан изладилар. Уларнинг
эътироф этишларича, актив савдо баланси мамлакатга олтин ва кумушнинг
келишини таъминлайди.
Шундай қилиб, илк металлик назарияси тарафдорлари жамият
бойлигини қимматбаҳо
металлар билан алмаштириб, улар пулнинг ҳамма
функцияларини бажаради деб ҳисоблар эдилар.
Маълумки, пул бирлигининг сотиб олиш қобилияти металл асосида
аниқланади, металл тангалар ўзида пулнинг ҳақиқий қийматини акс эттириб,
улардан танга (монета)лар зарб этилган. Шу боис ҳам металл пул
назариясини қўллаб – қувватловчи иқтисодий назариячилар вакиллари қоғоз
пул назариясини инкор этадилар. Металл пул назарияси вакиллари ушбу
таълимотни ёқлаб чиққанларида асосан нодир металларни,
яъни кумуш ва
олтин тангаларни назарда тутадилар. Уларнинг таълимотида кумуш ва олтин
тангалар реал қийматни акс эттирувчи ҳақиқий пул бўлиб, улар ўз
қийматларини йўқотмайдилар. Шу билан бирга, кумуш ва олтин пуллар
айирбошлаш муносабатларида реал қийматлари асосида иштирок этиб,
иқтисодиётда
инфлясия
муаммосини
келтириб
чиқармайди,
дея
таъкидлайдилар.
Ушбу олимларнинг илмий карашларича мамлакатнинг бойлиги пулнинг
кўпайиши билан белгиланиши керак хамда металл пуллар фақат олтин ва
кумушдан яратилиши лозим. Бундан келиб чиқадики, металлистлар
назариясига кўра: пулнинг мохияти ижтимоий зарурий меҳнатнинг
ривожланиши билан белгиланмасдан
олтин ва кумушнинг табиий
хусусиятлари билан белгиланади, яъни қанчалик ушбу металлар сифатли
бўлса пулнинг қадри шунча юқори бўлади.
Пулнинг металлик назарияси капитал ҳаракатининг дастлабки даврида
тараққий этди. Монета таркибини бузиш (монетанинг оғирлик миқдорини
камайтириш)га қарши курашда прогрессив рол ўйнади. Бу назариялар ўша
давр руҳи ва тузилаётган буржуазия эҳтиёжларини акс эттириб,
меркантилистлар бақувват металл пуллар тарафдори бўлиб чиқдилар. Бу
назария ўша давр капитализмининг энг ривожланган
давлати Англияда
майдонга келди. Металлик назариясининг асосчиларидан бири У. Стеффорд
(1554-1612 й.) эди. У ўз қарашларини ўзининг Лондонда 1581 йилда чоп
этилган «Ватандошларимизнинг баъзи одатий аризаларининг қисқартмаси»
асарида баён этди. Бу оқим тарафдорлари Англияда Т. Мен (1571-1641й.), Д.
Норс (1641-1691й.), Францияда бу таълимотни А. Монкретен (15751621й.),
Италияда Ф. Тамани (1728-1787й.) ва бошқалар ривожлантирди.
Уларнинг фикрича, барқарор металл валюта жамият иқтисодий
тараққиётининг муҳим шартларидан биридир. Жамият аъзоларининг
жамғаришга бўлган интилиши иқтисодчиларнинг бойлик манбаини
ўрганишларига сабаб бўлади. Улар бу манбани савдодан изладилар.
Уларнинг эътироф этишларича, актив савдо
баланси мамлакатга олтин ва
кумушнинг келишини таъминлайди.
Шундай қилиб, илк металлик назария тарафдорлари жамият бойлигини
қимматбаҳо
металлар
билан
алмаштириб,
улар
пулнинг ҳамма
функцияларини бажаради, деб ҳисоблар эдилар. Илк металл назария
тарафдорларининг асосий камчиликлари қуйидагилардан иборат эди:
– илк металлчилар ҳақиқий пулларни қиймат белгилари билан
алмаштириш зарурлиги мақсадга мувофиқ келишини тушуниб етмадилар;
– илк металлчилар пулнинг жамият тараққиётида товар муомаласи
асосида юзага келган тарихий категория эканлигини тушунмадилар;
– улар жамият бойлиги деб қимматбаҳо металларни жамғаришни
тушундилар ва «бундай бойлик манбаи савдодир» деган ноўрин
фикрга
келдилар.
Улар жамият бойлиги меҳнат натижасида вужудга келадиган моддий ва
руҳий қадриятлар йиғиндиси эканлигини тушуна олмадилар. Илк металлик
назария тарғиботчилари савдо буржуазияси манфаатларини ҳимоя қилиб
чиққан эдилар.
ХВИИИ аср охири ва ХИХ асрнинг биринчи ярмига келиб саноат
буржуазияси манфаатларини қондира олмаган металлик назария ўз мавқеини
йўқотди. Аммо ХИХ асрнинг иккинчи ярмига келиб немис иқтисодчиси,
тарихий мактаб вакили К. Книс (1821-1898 й.) бу назарияни ҳимоя қилиб
чиқди. Бу ғоянинг қайта тикланишига 1871-1873 йилларда Германияга
киритилган олтин танга стандарти сабаб бўлди. К. Книс тарғиботи
металлчилар назарияларини янги шароитга мослаштирди. Книс пул сифатида
фақатгина металлни эмас, балки Марказий банк банкноталарини ҳам эътироф
этди. Бу пайтга келиб хўжаликда кредит асосий мавқега эга бўла бошлади ва
бу олтин монеталар билан бирга муомалада бўлиб, уларга алмаштириладиган
банкнота эмиссиясининг асосини ташкил этди. К. Книс банкноталарни тан
олган ҳолда, ҳеч нима билан таъминланмаган қоғоз пулларга қарши чиқди.
Унинг фикрича, пул муомаласи металл билан
таъминланган банкноталар ва
металл монеталарга асосланиши шарт. Қоғоз пуллар худди «қоғоз булка»
каби маъносиз нарсадир. К. Книс таъкидлашича, олтин ўз табиатига кўра
пулдир.
И Жаҳон урушидан сўнг металлизм тарафдорлари олтин монета
стандартини қайта тиклаш мумкин эмаслигини тан олиб, ўз назарияларини
ҳимоя қилиш мақсадида олтин қуйма стандарт ва
олтин девиз стандартга
асосланган банкнота ишлаб чиқаришни ёқлаб чиқдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: