СДР нинг глобал иқтисодиётдаги роли
ХВФ томонидан 1969 йилги Бреттон Вудс ўзгармас алмашув курси
тизимини мукаммаллаштириш мақсадида СДР муомалага киритилди. Бу
тизим аъзоси саналган ҳар бир мамлакат ўзининг давлат ёки марказий банк
олтин жамғармаси ва белгилаб берилган хорижий валюталарга эга бўлиши
лозим эди. Заҳирадаги валюталар халқаро бозорлардан ўз валютасини сотиб
олиш ва бунинг натижасида ўз валютасининг қийматини сақлаб қолиш
мақсадида жамғариларди. Лекин Бреттон Вудс тизимининг ўша пайтда СДР
га муқобил резерв активлари ҳисобланган доллар ҳамда олтин тобора
кенгайиб бораётган жаҳон савдоси ва молиявий тараққиётини таъминлаб
бера олмаслиги аниқ бўлиб қолди. Шунинг учун халқаро ҳамжамият ХВФ
кўмагида янги резерв активини яратишга қарор қилди.
Бироқ кўп йил ўтмай Бреттон Вудс тизими барҳам топди ва натижада
асосий валюталар сузувчи алмашинувчи курс режимига ўтди. Шуни
таъкидлаш жоизки, халқаро капитал бозорларидаги ўсиш кредит беришга
лаёқатли мамлакатлар сонининг ҳам ўсишига олиб келди. Бу омил СДР га
бўлган талабнинг қисқаришига олиб келди.
ХВФ да СДР валюта ҳам, талаб ҳам эмас. СДР – эгалик қилувчи
мамлакатнинг эркин валюталарга бўлган талабидир, дейишимиз ҳам мумкин.
СДР эгалари ўз СДР ларини бундай валюталарга икки усул ёрдамида
айирбошлашлари мумкин. Биринчи усулга кўра аъзолар ташаббуси билан
улар ўртасида шартнома тузилади. Иккинчи усулда , ХВФ кучсиз ташқи
позицияга эга бўлган мамлакатларга ўз СДР ларини кучли ташқи позицияга
эга бўлган мамлакатлар заҳирадаги валюталарига алмаштиришда
воситачилик қилади. Бу хусусиятига кўра СДР ХВФ ва бошқаро халқаро
молия ташкилотларининг ҳисоб бирлиги вазифасини ҳам ўтайди.
Дастлаб, СДР қиймати 0,888671 гр соф олтин қийматига тенг бўлган. Бу
пайтда АҚШ долларининг қиймати ҳам айнан шунча эди. 1973 йилда Бреттон
Вудс тизими қулагач, СДР қиймати ҳозирги 4 валютани ўз ичига олувчи
сават орқали аниқланадиган бўлди. СДР нинг доллардаги қиймати ХВФ
нинг расмий веб сайтида ҳар куни эълон қилиб борилади. СДР қиймати сават
валюталарининг турли миқдорлари йиғиндисини ҳисоблаш орқали
аниқланади. Сават валюталарининг қийматини белгилашда эса ҳар куни туш
вақтида Лондон биржасида ўрнатилган валюта курсларига асосланилади.
Валюта савати тузилиши ҳар 5 йилда ХВФ ижрочи кенгаши томонидан
кўриб чиқилади. Фонд валюталарнинг ўзгариши жаҳон савдоси ва молиявий
тизимларга таъсир кўрсатадиган ҳолатларда валюта саватини муддатидан
илгарироқ кўриб чиқиши мумкин. СДР савати охирги марта 2010 йилнинг
ноябрь ойида кўриб чиқилган ва 2011 йилдан жорий этилган. Валюталарнинг
саватдаги улуши глобал товар-хизматлар экспорт-импортида ва ХВФ га аъзо
мамлакатлар валюта заҳираларидаги улушига қараб белгиланади. 2011
йилнинг октябрида ХВФ ижрочи кенгаши томонидан СДР саватини бошқа
валюталар билан кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди. Лекин
директорларнинг асосий қисми томонидан СДР саватининг ҳозирги
белгиланиш мезонлари муносиб деб топилди.
Do'stlaringiz bilan baham: